11.03.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1396-5
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг буйруғи, 11.03.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1396-5
Дата вступления в силу
12.03.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2004 йил 15 июлдаги 2004-16-сон буйруғи (рўйхат рақами 1396, 2004 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 31-сон, 361-модда) билан тасдиқланган Корпоратив қимматли қоғозлар билан репо битишувларни амалга ошириш тўғрисидаги низомнинг 2-банди еттинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.