Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

Т/р

Тадбир номи

Ижро муддати

Амалга ошириш шакли

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Урбанизацияни тартибга солиш ва давлат уй-жой сиёсатини такомиллаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 апрелга қадар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

Вазирлар Маҳкамаси,

вазирликлар ва идоралар

2.

Уй-жой сиёсатининг узоқ муддатли стратегиясини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 августга қадар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги,

Олий суд, Ергеодезкадастр,

3.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июлга қадар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

Ергеодезкадастр,

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

4.

Ер солиғи ставкасини ошириш ва хусусийлаштирилган ва эгалик қилинган ер участкалари учун рағбатлантирувчи мол-мулк солиғи ставкасини белгилаш.

ҳар йили

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Давлат солиқ қўмитаси

5.

Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини ажратиш мезонларини аниқ белгиловчи, турли тоифадаги шаҳарларни комплекс ривожлантиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш.

2019 йил

1 майга қадар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

6.

Юридик шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш ва бозор қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июнга қадар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ергеодезкадастр,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Бинолар ва иншоотлар билан банд бўлган ер участкалари, шунингдек уларга туташ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган участкалар чегараларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июнга қадар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Ергеодезкадастр,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ва бозор қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июнга қадар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Ергеодезкадастр,

Қурилиш вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

9.

Ер участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июнга қадар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Ергеодезкадастр,

Молия вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Шаҳар ва қишлоқ жойларидаги энг муҳим шаҳарларни ажратиб олган ҳолда 2020 — 2025 йилларга мўлжалланган комплекс уй-жой қуриш давлат дастурларининг асосий прогноз параметрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 июнга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Ҳудудлар кесимида уй-жой ва ижтимоий объектларнинг майдони ва сонидан келиб чиқиб, комплекс қурилиш доирасида аҳоли пункти учун зарур бўлган муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма қувватларини аниқлаш бўйича нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 июлга қадар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳалари

Қурилиш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Давлат автомобиль йўллари қўмитаси,

Ергеодезкадастр

II. Урбанизация жараёнларини тартибга солишни ташкил этиш

12.

Йўлдош-шаҳарларни шакллантириш учун истиқболларини аниқлаш мақсадида аҳоли пунктларини хатловдан ўтказиш.

2019 йил

1 июнга қадар

Комплекс

чора-тадбирлар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Ергеодезкадастр,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун энг қулай мақомини узайтириши билан бирга биринчи навбатдаги катта бўлмаган саноат корхоналарини жойлаштириш учун истиқболли қишлоқ аҳоли пунктлари, шаҳар посёлкалари ва кичик шаҳарлар рўйхатини шакллантириш.

2019 йил

1 июнга қадар

Комплекс

чора-тадбирлар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июлга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Техник кўмак маблағлари
ва бошқалар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

халқаро молия институтлари

15.

Режалаштирилаётган аҳолини ҳисобга олиш ишлари ва урбанизация даражасининг халқаро рейтингини инобатга олган ҳолда, шаҳарлар ва ҳудудларнинг алоҳида тоифалари кесимида шаҳар аҳолисининг ҳисобини ва статистик ҳисоботини юритишни такомиллаштириш.

ҳар йили

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Давлат статистика қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

халқаро молия институтла�и

16.

Урбанизация жараёнида қамраб олинган алоҳида тоифалардаги шаҳарларга махсус мақом берилишини назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш, хусусан:

шаҳар бюджетида қоладиган прогноз тушумларидан ошадиган сумма бўйича солиқ турларини кўпайтириш;

ер участкаларининг кимошди савдосидан тушган ва шаҳар бюджетига ўтказиб бериладиган маблағларни шаҳар бюджетига ўтказиладиган улушини кўпайтириш;

шаҳар бюджетида мавжуд бўлган мулкдан самарали фойдаланишга йўналтиришга қўшимча молиявий рағбатларни жорий этиш.

2019 йил

1 июнга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги

III. Урбанизация ва шаҳарларни комплекс ривожлантиришни тартибга солиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

17.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аввал қабул қилинган қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган, уларни молиялаштириш манбалари ва тартибини сақлаб қолган ҳолда уй-жойларни қуриш бўйича давлат дастурларини оптимизация қилиш, шунингдек комплекс уй-жой қурилиши давлат дастурлари доирасида бўшайдиган маблағларни тегишли қурилишларга йўналтириш.

2019 йил

1 августга қадар

Комплекс

чора-тадбирлар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги

18.

Қурилган ва қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг тарихий ва миллий қиёфасини тиклаш мақсадида бир қатор етакчи маҳаллий ва хорижий маданият арбобларидан, меъморлар, тарихчилар, археологлар, шу жумладан чет элдаги ватандошлардан иборат меъморий кенгашни ташкил этиш.

2019 йил

1 июнга қадар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Қурилиш вазирлиги,
Маданият вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Фанлар академияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Комплекс уй-жой қуриш давлат дастурларининг пудратчи қурилиш ташкилотларнинг қувватлари, қурилиш материаллари ресурслари ва молиялаштириш манбалари билан параллел таъминлаш.

2019 йил

1 июнга қадар

Чора-тадбирлар режаси

Қурилиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

«Ўзқурилишматериаллари» АЖ

20.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг Бош схемасини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини режалаштириш схемасини, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш.

Жадвалга мувофиқ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Асосланган ҳисоб-китоблар бўйича

Қурилиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

21.

Шаҳарсозлик ва шаҳарни режалаштириш соҳасидаги замонавий ютуқларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарларнинг бош режаларини ва аҳоли пунктларининг батафсил жойлашув режаларини ишлаб чиқиш бўйича танловлар, шу жумладан халқаро танловларни ўтказиш.

ҳар йили

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Асосланган ҳисоб-китоблар бўйича

Қурилиш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

22.

Комплекс уй-жой қуриш массивларининг жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда, аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси схемаларига тузатишлар киритиш.

ҳар йили

Чора-тадбирлар режаси

Асосланган ҳисоб-китоблар бўйича

Қурилиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

23.

Ушбу Фармоннинг мақсадлари, мазмуни ва аҳамиятини халқаро ишбилармон доиралар вакиллари, хорижий инвесторларга тушунтириш мақсадида, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари орқали тақдимотлар, семинарлар, матбуот анжуманлари ва шунга ўхшаш бошқа тадбирлар ўтказиш.

ҳар йили

Амалий
чора-тадбирлар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Матбуот ва ахборот агентлиги, МТРК,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

Ергеодезкадастр,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази