Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Миср Араб Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
туризмни ривожлантириш ва Томонлар давлатлари аҳолисининг маданий ҳаёти билан танишиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида,
томонлар давлатларининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишида туризмнинг муҳимлигини ҳисобга олиб,
Томонлар ҳар иккала Томон давлатларининг фуқароларини ўзларининг фан, иқтисодиёт, ижтимоий тараққиёт, маданият, табиат, диққатга сазовор жойлар, тарихий обидалар ва маданий анъаналар соҳасидаги ютуқлари билан яқиндан таништириш мақсадида туризмдаги тенг ҳуқуқли ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашадилар.
Томонлар икки давлат ўртасида сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш мақсадида ўз давлатларининг туризм соҳасида фаолият кўрсатадиган ташкилотлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Томонлар халқаро конференциялар, анжуманлар, семинарлар, кўргазмалар ва оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил қилиш орқали қўшма туристик йўналишларни илгари суришни рағбатлантирадилар.
Мазкур Битимнинг 1 — 3-моддаларида назарда тутилган мақсадларга эришиш учун Томонлар қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишадилар:
b) туризмни ривожлантириш тадбирлари, шу жумладан, В2В форматидаги учрашувлар, конференциялар ва семинарлар;
d) Томонлар давлатлари туризм ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўқув сафарлари ташкил этиш;
f) Томонлар давлатлари тегишли муассасалари мутахассисларининг тажриба алмашинуви орқали туристик саноат вакиллари учун амалиёт имкониятларини тақдим этиш билан ходимларнинг салоҳиятини оширишда ёрдам кўрсатиш;
g) Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ туризм ва инвестиция соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш;
h) туристик нашрлар ва бошқа материалларни, айниқса, ҳар иккала Томон давлатларининг туристик салоҳиятини рағбатлантирадиган аудио ва видео материалларни уларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ тарқатиш.
Томонлар мазкур Битимни амалга ошириш учун масъул бўлган қуйидаги ваколатли органларни тайинлайдилар:
Томонлар ўртасида алмашиладиган барча маълумотлар қатъий равишда махфий ҳисобланади ва бошқа Томоннинг олдиндан ёзма розилигисиз учинчи томонга ошкор этилиши мумкин эмас. Шунингдек, улардан мазкур Битимда назарда тутилмаган мақсадларда ҳам фойдаланилмайди.
Томонлар ўз давлатлари қонунчилигига мувофиқ сайёҳларнинг манфаатларини ўзаро ҳимоя қилиш, шу жумладан, фавқулодда вазиятларда (табиий офатлар, инқилоб, фуқаролик урушлари ва кенг тарқалган касалликлар) уларни эвакуация қилиш чораларини кўрадилар.
Томонлар, зарур ҳолларда, маслаҳатлашувлар ўтказадилар, ишчи гуруҳлар тузадилар ва мазкур Битимни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича чора-тадбирлар таклиф қиладилар.
Мазкур Битимни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, башарти ҳар бир алоҳида ҳолатда бошқача келишилмаган бўлса, ҳар бир Томон тарафидан Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ тегишли соҳага ажратилган мавжуд молиявий манбалар доирасида қопланади.
Мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллаш юзасидан келиб чиқадиган низолар, келишиш учун бирон-бир миллий, халқаро ва учинчи томон судига мурожаат қилинмасдан, Томонлар ўртасида музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилади.
Мазкур Битим Томонларнинг давлатлари иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро розилигига кўра унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Мазкур Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва уч (3) йил давомида амал қилади, Томонлардан бири уч ой олдин унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилмаса, унинг амал қилиши ўз-ўзидан кейинги уч йиллик муддатларга узаяверади.
Тошкент шаҳрида 2018 йил 5 сентябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.