Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати (кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар),
икки мамлакатнинг бозор муносабатлари ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш заруриятини англаган ҳолда,
Томонлар ўз давлатларининг тегишли қонунчилигига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Қуйидагилар мазкур Битимнинг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи Томонларнинг ваколатли органлари (кейинги ўринларда «ваколатли органлар» деб аталувчилар) ҳисобланадилар:
(i) ўзаро манфаатли маҳсулот намуналари, стандартлар ҳамда қонунларга тегишли ахборот билан алмашиш;
(iv) замонавий технологияларга асосланган уруғчилик соҳасида тажриба алмашиш; Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ, уруғликларни сертификациялашга оид ахборот билан алмашиш; уруғлик намуналарини мақбул шартлар асосида алмашиш;
(v) қишлоқ хўжалиги ва турдош тармоқларда, шу жумладан, ирригация соҳасида сувдан самарали фойдаланишда технологияларни қўллаш;
(vi) генетика, селекция, биотехнология, ўсимликларни ҳимоя қилиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, механизация, сув ресурслари ва илмий натижаларни ўзаро қўллаш бўйича қўшма илмий тадқиқотларни ўтказиш;
(viii) чорвачилик, шу жумладан, ҳайвонларнинг саломатлиги, паррандачилик, геномика, карантин объектларини яратиш соҳаларида тажриба алмашиш;
(ix) илмий ва амалий фаолиятлар (ярмаркалар, кўргазмалар, конференциялар, симпозиумлар) бўйича қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларидаги тадқиқот институтлари ўртасида ахборот алмашиш;
Қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ва чорвачилик маҳсулотлари, бажарилган ишлар натижалари алмашинуви ва савдоси соҳасида ҳамкорлик Томонларнинг миллий қонунчилиги ҳамда Томонлар иштирокчиси ҳисобланган халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
1. Ваколатли органлар Томонлар вакилларидан ташкил топган Ишчи гуруҳини ташкил қиладилар ва у қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
2. Ишчи гуруҳ йиғилишлари ҳар икки йилда Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикасида навбат билан ўтказилади. Ишчи гуруҳи йиғилиши санаси ва кун тартиби ваколатли органлар томонидан дипломатик каналлар орқали келишилади.
Ишчи гуруҳи йиғилишларида ўз вакиллари иштироки, шу жумладан, Ишчи гуруҳи вакилларининг йиғилишлардаги иштироки билан боғлиқ ташкилий харажатларни юборувчи Томон қоплайди.
Мазкур Битим қоидаларини бажариш мақсадида ваколатли органлар муайян лойиҳаларни кўриб чиқиш, қўшма дастурларни амалга оширишга ўз давлатларининг бошқа идораларини ҳам жалб қилиши мумкин.
Мазкур Битимни амалга ошириш давомида юзага келадиган харажатлар Томонлар тарафидан уларнинг давлатлари қонунлари, сиёсати ҳамда мавжуд молиявий ресурсларига мувофиқ қопланади.
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро розилигига асосан унинг ажралмас қисми ҳисобланган ва имзоланган санадан бошлаб кучга кирадиган алоҳида баённомалар орқали расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Мазкур Битим доирасидаги фаолиятлар ҳар қандай интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни юзага келтирса, Томонлар бундай ҳуқуқларни амалга оширишдан олдин, ушбу ҳуқуқларга доир алоҳида келишувлар/битимлар тузадилар.
i. Тадқиқот фақатгина бир Томон тарафидан мустақил ва алоҳида амалга оширилса, ёки тадқиқот натижалари фақатгина бир Томоннинг мустақил ва алоҳида саъй-ҳаракатлари билан эришилган бўлса, тегишли Томон интеллектуал мулк ҳуқуқлари берилишига эга бўлиш учун ёлғиз мурожаат қилади ва интеллектуал мулк ҳуқуқи берилганда бундай ҳуқуққа фақатгина ўзи эгалик қилади.
ii. Қўшма фаолият асосида олинган тадқиқот натижаларига нисбатан интеллектуал мулк ҳуқуқи берилишига иккала Томон биргаликда мурожаат қиладилар ва тақдим этилган ҳуқуқларга Томонлар биргаликда эгалик қиладилар.
iii. Томонлар мазкур Битим доирасида амалга оширилган ихтиролар/фаолиятларга йўналтирилган интеллектуал мулк ҳуқуқларидан келиб чиқадиган ҳар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа Томоннинг розилигисиз учинчи томонга бермаслиги лозим.
Мазкур Битим мақсадлари учун «интеллектуал мулк» тушунчаси, Савдо билан боғлиқ жиҳатлар бўйича Интеллектуал Мулк Ҳуқуқи Битими (TRIPS)нинг 1-моддасида назарда тутилган ва мазкур Битим II-қисм 1 — 7 бўлимлари предмети ҳисобланувчи интеллектуал мулкнинг барча тоифаларига нисбатан қўлланилади. Ҳар бир Томон мазкур Битимга мувофиқ, ҳамкорликдан келиб чиқадиган интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоясини ўз давлатининг тегишли қонунчилиги ҳамда ҳар бир Томон иштирокчиси ҳисобланган кўп томонлама шартномаларга амал қилган ҳолда таъминлайдилар.
Мазкур Битим доирасида Томонлар тарафидан амалга оширилган қўшма фаолият натижасидаги ҳар қандай нашр, ҳужжат ва/ёки қўлёзмаларга биргаликда эгалик қилинади. Ҳар қандай нашр, ҳужжат ва/ёки қўлёзмаларда Томонлар қўшма фаолият натижаси бўлган ном, лого ва/ёки расмий рамзнинг ишлатилишига иккала Томоннинг олдиндан розилиги талаб қилинади. Ҳар қандай ҳолатда расмий рамз ҳамда логонинг ноўрин ишлатилмаслиги таъминланиши лозим.
Мазкур Битимга мувофиқ, нашр этилган ёки алмашиниши назарда тутилган ҳужжатлар ошкор қилувчи Томоннинг мутлақ мулки бўлиб қолади ҳамда Томонлар тарафидан махфий сақланади ва ҳар бир Томон белгилаши мумкин бўлган шартлар асосида фойдаланилади. Қўлланиладиган қонунларга мувофиқ, Томонлар бошқа Томоннинг олдиндан олинган ёзма розилигисиз маълумотларни учинчи томонга тақдим қилмаслиги ҳамда улардан белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадларда фойдаланмаслиги лозим.
Барча махфий маълумотлар ошкор қилувчи Томоннинг мутлақ мулки бўлиб қолади. Томонлар мазкур Битим ва махфий маълумотнинг ошкор этилиши бошқа Томоннинг ҳар қандай интеллектуал мулк ҳуқуқи доирасида маълумотни қабул қилувчига нисбатан ҳеч қандай лицензия, манфаат ёки ҳуқуқ бермаслиги ёки юкламаслигига келишадилар.
Мазкур Битимга мувофиқ биргаликдаги фаолият натижасида олинган тадқиқот натижаларига нисбатан ҳар икки Томон ўзларининг давлатларида технологияни тижоратлаштиришда мутлақ ҳуқуқларга эга эканликларини ҳисобга олган ҳолда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун номзод сифатида биргаликда мурожаат қиладилар.
Мазкур Битим Томонлар давлатлари иштирокчи ҳисобланган халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш, татбиқ қилиш ёки қўллашда юзага келадиган келишмовчиликлар Томонлар ўртасида маслаҳатлашув ва музокаралар орқали дўстона ҳал қилинади.
Мазкур Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва беш (5) йил давомида амал қилади ҳамда навбатдаги беш (5) йиллик муддатларга ўз-ўзидан узаяверади.
Мазкур Битим Томонлардан бирининг мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисидаги ёзма хабарномаси олинган санадан олти (6) ой ўтгач тугатилади.
Бунинг тасдиғи сифатида ўрнатилган тартибда ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар мазкур Битимни имзоладилар.