Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси 1968 йил 1 июлдаги Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома, 1979 йил 26 октябрдаги (2005 йил 8 июлдаги ўзгартиришлар билан) Ядровий қурилмаларни ва ядровий материални жисман ҳимоя қилиш тўғрисида
Конвенция, 1997 йил 5 сентябрдаги Ишлатиб бўлинган ёқилғи билан муомалада бўлиш хавфсизлиги тўғрисидаги ва радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш хавфсизлиги ҳақидаги бирлашган
Конвенция иштирокчилари эканлигини ҳисобга олган ҳолда,
1. Мазкур Битимнинг 1-моддасида назарда тутилган ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида Томонларнинг ваколатли органлари ваколатли ташкилотлар тарафидан улар ўртасида тузилган шартнома (контракт)лар доирасида атом электр станцияси лойиҳавий қувватга чиққунига қадар барча лойиҳаолди, лойиҳавий, қурилиш, монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларининг бажарилиши, фойдаланишнинг кафолатли муддати (бош пудратчи ва буюртмачи тарафидан блокни буюртмачига кафолатли фойдаланишга топшириш тўғрисида далолатнома имзоланган санадан кейин 2 йил мобайнида) техник кўмакни таъминлаш, ускуналар, материаллар ва ядровий ёқилғини тайёрлаш ва етказиб бериш, шунингдек, атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги иш ва хизматларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Мазкур Битимнинг 5 ва
6-моддаларида назарда тутилган бош пудратчи ва буюртмачи мажбуриятларининг батафсил тақсимланиши бош пудратчи ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномалар (контрактлар)да белгиланади.
3. Мазкур модданинг 2-банди қоидаларидан қатъи назар, Россия ваколатли ташкилотлари, Россиянинг жалб қилинадиган ташкилотлари ва Россия ваколатли ташкилотларининг жалб қилинадиган учинчи давлатлар ташкилотлари мазкур Битим имзоланган санадан сўнг атом энергиясидан фойдаланишда Ўзбекистон хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш органи томонидан қабул қилинган ҳар қандай янги қонунчиликка риоя қилади. Бундай қонунчиликка риоя қилиниши муносабати билан Ўзбекистон ваколатли ташкилотлари Россия ваколатли ташкилотлари ва Ўзбекистон ваколатли ташкилотлари ўртасида тузилган тегишли шартномалар (контрактлар)да белгиланган шартларда Россия ваколатли ташкилотлари, Россиянинг жалб қилинадиган ташкилотлари ва Россия ваколатли ташкилотларининг жалб қилинадиган учинчи давлатлар ташкилотларига тез, монанд ва самарали компенсацияни таъминлайди.