16.10.2018 йилдаги 829-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.10.2018 йилдаги 829-сон
Дата вступления в силу
17.10.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 29 июндаги ПҚ-3818-сон қарори ижросини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни амалий қўллаб-қувватлаш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати базасига ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган ахборотнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда киритилиши ҳамда уларнинг ишончлилигини таъминлаш учун ваколатли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

«Интеграциялашган тариф» интерактив хизматининг базасига киритиладиган ахборот

Ваколатли органнинг номи

1.

Ўзига хос товарларнинг экспорти ва импорти учун лицензия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти

3.

Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

4.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш ҳамда сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги

5.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун рухсатнома.

6.

Импорт қилинаётганда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашёлар рўйхатида кўрсатилган «in bulk» маҳсулотлар турлари учун хулоса

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

7.

Санитария-эпидемиологик хулоса

8.

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, четга олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат

9.

Ўзбекистон Республикасидан маданий бойликларни олиб чиқиш ёки вақтинчалик олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

10.

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.

Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарлар экспорти, импорти ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

12.

Ветеринария сертификати, ветеринария гувоҳномаси

13.

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотлар экспортига ёки импортига рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

14.

Экологик сертификат

15.

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

16.

Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар ва тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

17.

Йўқ бўлиб кетиш хавфи бўлган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар намуналарини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

18.

Фитосанитария сертификати

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

19.

Карантин рухсатномаси

20.

Карантин кўриги далолатномаси

21.

Мувофиқлик сертификати

«Ўзстандарт» агентлиги

22.

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мулк учун сертификат

«Ўзбекэкспертиза» АЖ

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)