19.09.2018 йилдаги ПҚ-3946-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2020 й., 07/20/4611/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига тегишли ўзгартиришлар кучга кирадиган кундан бошлаб аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини фақат Халқаро бухгалтерлар федерацияси томонидан нашр этиладиган халқаро аудит стандартлари асосида амалга оширади;
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2020 й., 07/20/4611/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Аудиторлик хизматлари бозори фаолиятининг ташкилий ва норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш

1.

Аудиторлик фаолиятини янада ривожлантиришнинг аудиторлик хизматлари бозори барқарор фаолият юритиши ва унинг натижаларига талабнинг ошишини таъминлайдиган устувор йўналишларини белгилаш.

1. Аудиторлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва илғор тажрибасини ўрганиш.

2. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унда қуйидагиларга қаратилган тўғридан-тўғри амал қиладиган нормаларни назарда тутиш:

аудиторлик фаолиятини лицензиялаш жараёнини соддалаштириш;

халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда аудиторларни сертификатлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назоратини амалга ошириш бўйича замонавий ва самарали мониторинг тизимини ривожлантириш;

халқаро аудит стандартларини қўллаш;

ҳар йили аудиторлик текширувидан ўтиши шарт бўлган ижтимоий аҳамиятга эга корхоналарни аниқлаш.

2018 йил декабрь

Молия вазирлиги (В. Пак),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

Иқтисодиёт вазирлиги (М. Мирзаев),
ССП (И. Жасимов),
аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари

2.

Қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган аудиторлик ташкилотлари фаолиятини амалга оширишга йўл қўймаслик.

1. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Молия вазирлиги ўртасида рўйхатдан ўтган аудиторлик ташкилотлари тўғрисида ахборот алмашинувини ташкил этиш.

2. Қуйидагиларни назарда тутадиган механизмни жорий этиш:

аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга аудиторлик ташкилотлари реестри маълумотларини давлат хизматлари марказларида рўйхатга олинган аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги ахборот билан таққослаш;

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган аудиторлик ташкилотларини қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта рўйхатдан ўтказиш чораларини кўриш учун улар тўғрисида маълумотларни йўллаш;

белгиланган талабларга жавоб бермайдиган аудиторлик ташкилотлари лицензияларининг амал қилишини белгиланган тартибда тугатиш.

2018 йил ноябрь




2019 йил
1 январдан

Молия вазирлиги (В. Пак),

Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Давлат хизматлари агентлиги

(Х. Тўрахўжаев)

3.

Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий таъминотини такомиллаштириш.

1. Хорижий мамлакатларда халқаро аудит стандартларини (ХАС) жорий этиш амалиётини ўрганиш.

2. ХАСни тан олишни назарда тутадиган республикада халқаро аудит стандартларини қўллаш тартиби тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳамда Молия вазирлиги ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари веб-сайтларида расман эълон қилиш.

3. ХАСни давлат тилига таржима қилишни ва уларни Молия вазирлиги ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари веб-сайтларида расман эълон қилишни ташкил этиш.

4. Халқаро аудиторлик тармоқлари ва халқаро уюшмалар аъзоси ҳисобланган аудиторлик ташкилотлари тўғрисида маълумотларни Молия вазирлиги веб-сайтида жойлаштириш.

5. Аудитни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича амалий семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2019 йил

март

2019 йил июль





2020 йил
1 январгача


ҳар ярим йилликда


доимий равишда

Молия вазирлиги (В. Пак),

аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари

4.

Аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ва уларни давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

1. «Аудиторлик ташкилотининг шахсий кабинети» ва «Аудиторлар жамоат бирлашмасининг шахсий кабинети» веб-сервисини яратишни назарда тутадиган «Аудит» дастурий мажмуасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2. Қуйидагиларни назарда тутадиган комплекс чораларни амалга ошириш:

а) мажбурий аудиторлик текширувидан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида қуйидаги ахборотни ҳар йили 1 июлга қадар Давлат солиқ қўмитаси веб-сайтида жойлаштириш:

хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация маълумотлари (солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами);

аудиторлик ташкилотининг идентификация маълумотлари (номи, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг санаси ва рақами);

аудиторлик хулосасининг нусхаси;

б) мажбурий аудиторлик текширувини ўтказмаган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ўз вақтида чора кўриш;

в) қуйидагилар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш:

мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши шарт бўлган хўжалик юритувчи субъектлар;

мажбурий аудиторлик текширувидан ўтишдан бўйин товлаган хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахсларига қўлланилган молиявий санкциялар.

2019 йил
15 мартгача


ҳар йили

Молия вазирлиги (В. Пак),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (В. Пак)

5.

Хўжалик юритувчи субъектлар мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши устидан назоратни кучайтириш.

Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтишдан бўйин товлаётган субъектларни аниқлаш ва айбдор шахсларга нисбатан белгиланган жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


доимий равишда

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (В. Пак)

6.

Аудиторлик хизматлари бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳамда аудиторлик фаолиятини фаол ривожлантириш учун тенг шароитлар яратиш.

Устав капиталида давлат акциялари (улушлари) тўплами 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш тартибини бекор қилиш.

2019 йил январь

Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов),

Молия вазирлиги (В. Пак)

II. Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари фаолиятини янада такомиллаштириш

7.

Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини баҳолаш механизмини баҳолаш натижасининг холислиги ва мустақиллигини таъминлайдиган қизиқтирган ранжирловчи кўрсаткичлар бўйича рэнкинг ўтказиш йўли билан такомиллаштириш.

1. Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини рейтинг баҳолаш амалиётини танқидий ўрганиш ҳамда мазкур соҳадаги халқаро тажрибани таҳлил қилиш.

2. Баҳолашнинг шаффоф механизми ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш тартибини таъминлайдиган кўрсаткичларни ранжирлашни ўз ичига олган аудиторлик ташкилотлари рэнкинги методикасини ишлаб чиқиш.

3. Қуйидагиларни таъминлаш:

аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари веб-сайтларида аудиторлик ташкилотлари рэнкинги натижаларини жойлаштириш ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;

аудиторлик ташкилотлари фаолиятини баҳолашда ранжирловчи кўрсаткичларни доимий равишда долзарблаштириш.

2018 йил
15 октябргача


2019 йил 1 январгача




рэнкинг ўтказилишига қараб

Аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари,

Молия вазирлиги (В. Пак)

8.

Халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари фаолиятини такомиллаштириш.

Бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларини Молия вазирлигида аккредитациядан ўтиши тартибини жорий этиш ва аудиторлик фаолиятини лицензиялашни бекор қилган ҳолда аудиторлик ташкилотларини аккредитациядан ўтган жамоат бирлашмаларида мажбурий аъзолигини белгилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йилнинг иккинчи ярим йиллигида

янги тартибни 2020 йилдан жорий этиш

Молия вазирлиги (В. Пак), аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари

9.

Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларини ХАСни қўллаш ва аудиторлик фаолиятини тартибга солишда жаҳоннинг илғор тажрибасини умумлаштириш ва жорий этиш бўйича Халқаро бухгалтерлар федерацияси билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш.

Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларини Халқаро бухгалтерлар федерацияси билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, шу жумладан аудиторлик ташкилотларини ХАС ҳужжатларини қўллаш, ушбу стандартларни қўллаш бўйича жаҳоннинг илғор тажрибасини оммалаштиришни ташкил этиш масалаларида фаол услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

доимий равишда

Аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари,
Молия вазирлиги (В. Пак)

III. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ҳамда аудиторлар малакасини оширишнинг илғор усулларини жорий этиш

10.

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида масофавий ва мустақил ўқишни ташкил этишни назарда тутадиган инновацион илмий ютуқлар, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш имкониятларини кенгайтириш учун зарур усуллар ва технологияларни таълим тизимига жорий этиш.

1. 2018/2019 ўқув йили давомида олий таълим муассасаларининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларини комплекс таҳлил қилиш ва амалга ошириш мониторингини олиб бориш.

Натижалари бўйича уларни яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш.

2. Ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ўқув режа ҳамда дастурларига аудитнинг халқаро стандартлари ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича фанларни киритиш.

3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига ўқитишнинг инновацион шакл ва усулларини, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида педагог ва бошқа кадрларнинг профессионал билимларини, кўникмалари ва малакасини ошириш.

2018-2019 йй.




2018-2019 йй.




доимий равишда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Тошкент молия институти (У. Азизов),

Молия вазирлиги (В. Пак),

Аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари

11.

Халқаро стандартлар асосида аудиторларни профессионал сертификатлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш.

1. Бухгалтер ва аудиторларни сертификатлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва илғор тажрибасини ўрганиш.

2. Аудитор малака сертификатини дастлаб беш йиллик муддатга бериш, навбатдаги муддатини ўн йилга узайтириш ва ундан кейин муддатсиз даврга беришни назарда тутган ҳолда малака сертификатини бериш тартибини қайта кўриб чиқиш.

3. Аудиторлар малакасини ошириш тизимини мониторинг қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш.

2018 йил
1 ноябргача





доимий равишда

Молия вазирлиги (В. Пак),

аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари

12.

Аудитор касби нуфузини ва ёш мутахассисларнинг бу касбни эгаллашга қизиқишини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

«бухгалтерия ҳисоби» ва «аудит» мутахассисликлари бўйича магистр дипломига эга талабгорлар учун аудитор малака сертификатини олиши учун малака талабларини қайта кўриб чиқиш.

2018 йил
1 ноябргача

Молия вазирлиги (В. Пак)

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев)

аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари.

IV. Назоратнинг замонавий шаклларини жорий этиш ва аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни ошириш

13.

Аудиторлик ташкилотларининг хизматлар сифати ҳамда улар берадиган хулосаларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлигини кучайтириш, шу жумладан аудиторлик ташкилоти аудиторлари ва раҳбарининг ваколатини суиистеъмол қилганлиги, аудиторлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларининг бузилишига йўл қўйганлиги учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш.

1. Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий ва бошқа турдаги жавобгарлик соҳасидаги хорижий мамлакатларнинг қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ҳамда илғор тажрибасини ўрганиш.

2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 январгача

Молия вазирлиги (В. Пак),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

ССП (И. Жасимов),

Бош прокуратура (С. Саидкаримов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари

14.

Аудиторлик ташкилотлари фаолияти сифати ташқи назоратининг замонавий, самарали тизимини яратиш.

1. Аудиторлик фаолиятини назорат қилиш, шу жумладан сифатнинг ташқи назорати тизимининг халқаро амалиётини таҳлил қилиш ва умумлаштириш.

2. Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказадиган аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати услубиётини ишлаб чиқиш, шунингдек, аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати давомида аниқланадиган қоидабузарликлар ва камчиликларга нисбатан таъсир чораларини ишлаб чиқиш ҳамда кейинчалик сифатнинг ташқи назорати натижаларини Молия вазирлиги �еб-сайтида жойлаштириш.

2019 йил январь

Молия вазирлиги (В. Пак),

аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари,

ССП (И. Жасимов),

Бош прокуратура (С. Саидкаримов)

V. Халқаро аудит стандартларини жорий этишнинг аҳамияти ва заруратини тушунтириш

15.

Халқаро аудит стандартларини амалиётда қўллашнинг долзарб масалаларини кенг муҳокама қилиш ҳамда халқаро аудит стандартлари моҳияти ва мазмунини, айниқса иқтисодиётнинг ҳозирги шароитида кўрсатилган хизматлар сифати учун аудитор масъулиятини ошириш мавзусини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

Халқаро аудит стандартларини жорий этиш ва амалиётда қўллаш масалаларига бағишланган, шунингдек, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда семинарлар, давра суҳбатлари, теле- ва радио кўрсатувлар ташкил этиш ва ўтказиш, услубий қўлланмалар нашр қилиш ва туркум мақолалар чоп этиш.

2019-2020 йиллар

Аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари,

ССП (И. Жасимов),

Молия вазирлиги (В. Пак)