07.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3049
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи, 07.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3049
Дата вступления в силу
08.08.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 12.01.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси туман ва шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари шунингдек никоҳ уйлари (бундан буён матнда ФҲДЁ бўлими деб юритилади) ходимлари мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
3. ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) директори буйруғига асосан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ намунавий таркибда тузиладиган ФҲДЁ бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда аттестация комиссияси деб юритилади) томонидан аттестациядан ўтказилади.

1.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи,
комиссия раиси

2.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ташкилий-назорат
гуруҳи раҳбари

4.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар
томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи

5.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бош юрисконсульти

6.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи, комиссия котиби