LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 августдаги 381-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3044-1, 30.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
1. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг (бундан буён матнда «Ўзавтотранс» агентлиги деб юритилади) шахсий ғазна ҳисобварағида (бундан буён матнда ҳисобварақ деб юритилади) жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
3. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш «Ўзавтотранс» агентлиги ҳайъати (бундан буён матнда Ҳайъат деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
4. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
5. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлашда қуйидагилар Ҳайъатнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Жамғарма маблағларини мазкур Низомда белгиланган мақсадлар учун йўналтириш (ажратиш) тўғрисида қарор қабул қилиш;
Жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича ижро органларини (бундан буён матнда Ижро органлари деб юритилади) шакллантириш;
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилмаганлик ҳолатлари аниқланганда зудлик билан уларни бартараф этиш, асоссиз харажатлар ва келтирилган зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли чоралар кўриш.
8. Ижро органлари томонидан Жамғарма маблағларидан молиялаштирилиши лозим бўлган лойиҳалар уларни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини баҳолаш мақсадида «Ўзавтотранс» агентлигининг илмий-техник Кенгашига экспертизадан ўтказиш учун киритилади.
9. «Ўзавтотранс» агентлигининг илмий-техник Кенгаши тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқади, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини баҳолайди ва ўз қарорини баённома билан расмийлаштиради.
«Ўзавтотранс» агентлиги илмий-техник Кенгашининг лойиҳани молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарори лойиҳани Ҳайъатга молиялаштириш учун тақдим этишга асос бўлади.
10. Ҳайъат Ижро органи томонидан тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқади ва қуйидагилар ҳақида қарор қабул қилади:
11. Ҳайъатнинг лойиҳани Жамғарма маблағларидан молиялаштириш тўғрисидаги қарори асосида Жамғарманинг дастлабки сметасини тузиш учун Ҳайъат томонидан ишчи гуруҳ тузилади.
прогноз қилинаётган йил бошидаги Жамғарма маблағларининг қолдиғи ва йил давомида прогноз қилинаётган тушумлар ва харажатлар ҳажмини ҳисобга олади.
Ишчи гуруҳ томонидан тузилган Жамғарманинг дастлабки сметаси Ҳайъат томонидан кўриб чиқилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобилда йўловчилар ва юк ташишларни амалга оширишга лицензиялар бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун тўланадиган давлат божи маблағларининг 100 фоизи;
«Ўзавтотранс» агентлигининг ҳудудий бошқармалари инспекторлари томонидан автомобиль ташувчилари соҳасида тузилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар бўйича ундириладиган жарималар суммасининг 84 фоизи;
Жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар кредитлари (займлари) ва грантлари;
давлат ва хусусий ҳамкорлик доирасидаги хусусий инвестициялар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
йўловчилар автовокзаллари ва автостанциялари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли бўлган умумий фойдаланишдаги йўловчилар йўналишлари оралиқ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича дастурларга (бундан буён матнда инфратузилма объектлари деб юритилади);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 5-бандига асосан Ихтисослаштирилган компаниялар томонидан жалб этилаётган кредитларни қайтариш ва улар бўйича фоизлар ҳамда комиссияларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга.
14. Жамғарма маблағларини мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилмаган мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.
15. Илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришда Ижро органи томонидан қуйидаги талабларга жавоб берадиган лойиҳалар танлаб олинади:
юқори сифатли транспорт хизматлар стандартлари, назарий-методик ҳужжатлар ва автомобиль транспортини иқтисодий-математик моделлашга (оптималлашга);
янги техника, технология ва материалларнинг асосан муайян турларини яратиш ёки комплекс назарий ва экспериментал изланишлар давомида амалий натижаларга эришишга йўналтирилган лойиҳалар.
16. Илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришда «Ўзавтотранс» агентлиги илмий-техник Кенгаши томонидан экспертизадан ўтказилган лойиҳалар лойиҳани молиялаштириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарори бўлгандагина Жамғарма маблағларидан молиялаштирилади.
17. Инфратузилма объектларининг ҳар йилги қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган параметрлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг тегишли қарорлари ва топшириқлари асосида шакллантирилади.
18. Ижро органи томонидан инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манзилли рўйхатлар тузилади ва «Ўзавтотранс» агентлиги томонидан тасдиқланади ҳамда тасдиқланган манзилли рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилади.
19. Инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни амалга ошириш учун пудратчи ташкилотларни аниқлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
20. Инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан пудратчи ташкилотларни молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
21. Манзилли рўйхатга киритилган инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан лойиҳа ҳужжатлари, ажратилган молиялаштириш маблағларининг мақсадли фойдаланилганлиги, бажарилган ишларнинг ҳажми ва сифатини назорат қилиш «Ўзавтотранс» агентлиги томонидан амалга оширилади.
22. Инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан манзилли рўйхатга йил давомида қўшимча объектларни киритишга авария ҳолатлари ҳамда молиялаштириш манбалари мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
23. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган автотранспорт воситаларини янгилаш (харид қилиш) бўйича параметрлар доирасида ташувчиларга автотранспорт воситаларини харид қилиш учун шартнома асосида қайтариш шарти билан маблағлар ажратилади.
24. Жамғармадан маблағларни олиш учун мурожаатчи «Ўзавтотранс» агентлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
маблағ олувчи тўғрисида асосий маълумотлар (ташкилий-ҳуқуқий шакли, таъсисчилар, фаолиятнинг асосий тури ва бошқалар);
солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган охирги ҳисобот даврига бухгалтерлик баланси (1-сон шакл) ва молиявий натижалар ҳақида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустасно.
25. Маблағлар олиш учун «Ўзавтотранс» агентлиги ва маблағларни олувчи ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда икки томонлама шартнома расмийлаштирилади.
26. Автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида маблағлар ажратилади.
27. Автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга маблағлар ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспорти бошқарув тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш Дастури доирасида устувор равишда амалга оширилади.
28. «Ўзавтотранс» агентлигини сақлаш билан боғлиқ харажатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган «Ўзавтотранс» агентлигининг даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.
29. Экологик, соғломлаштириш ва хайрия жамғармалари, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, меҳнат органлари, жисмоний тарбия ва спорт, ўқув муассасалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари учун субсидиялар, тўловлар, ҳомийлик ва хайрия ёрдами шаклидаги маблағлар фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишларига мувофиқ амалга оширилади.
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 5-бандига асосан Ихтисослаштирилган компаниялар томонидан жалб этилаётган кредитларни қайтариш ва улар бўйича фоизлар ҳамда комиссияларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтириладиган маблағлар «Ўзавтотранс» агентлигини сақлаш билан боғлиқ харажатлар доирасида амалга оширилади.
33. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.