LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси 2023 йил 24 майдаги ЎРҚ-844-сонли «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2023 йил 26 августдан ўз кучини йўқотади.
Ушбу Қонуннинг мақсади жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонун фуқароларнинг соғлиғини чилим ва электрон сигареталар чекишнинг зарарли таъсиридан, у билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан муҳофаза қилишга, шунингдек жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шароитларини яратишга қаратилган.
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Чилим тамаки чекиш ёки таркибида тамаки бўлмаган чекиладиган қоришмани (тутатқи қиёмни, тутатқи тошни) истеъмол қилиш учун фойдаланиладиган асбоб бўлиб, унда аэрозоль (буғ) ёки тутун суюқлик солинган идиш (чилим сувдони) орқали ўтади.
Чекиладиган қоришма никотинсиз қоришмадан, чекиладиган мевали аралашмадан, шунингдек уларнинг озиқ-овқат толалари асосида тамаки баргларини ҳамда бошқа таркибий қисмларни қўшмасдан ва қўлламасдан яратилган, таркибига келиб чиқиши табиий ёки сунъий бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари кирадиган ўхшаш турларидан иборатдир.
Тутатқи қиём глицерин, турли ўсимликларнинг экстрактлари, эриткичлар ва хушбўй моддалар асосидаги тамакисиз маҳсулотдир.
Тутатқи тош келиб чиқиши минерал асосга эга бўлган, хушбўй қиём шимдирилган, никотинсиз ғоваксимон маҳсулотдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
Электрон сигарета никотинни ёки никотинсиз маҳсулотни етказиш воситаси сифатида фойдаланиладиган, нафас олиб ютиш учун мўлжалланган аэрозоль (буғ) ҳосил қиладиган электрон мосламадир.
Одамнинг нафас олиш тизимига никотинни ёки никотинсиз маҳсулотни етказиб берувчи электрон тизимларнинг истеъмол хусусиятлари ва истеъмол қилиш усуллари электрон сигаретага ўхшаш бўлган бошқа турлари ҳам электрон сигаретага тенглаштирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
LexUZ шарҳи
жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш учун масъул бўлган шахсларни ҳамда уларнинг мажбуриятларини белгилаш;
жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш;
жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
(5-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қонунчиликда жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
стационар савдо объектларида, шунингдек умумий овқатланиш корхоналарида, бундан чилим ва электрон сигареталар чекиш учун махсус ажратилган хоналар мустасно;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 7 ноябрдаги 70-сонли буйруғи билан тасдиқланган Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом (30.11.2016 йил, рўйхат рақами 2840).
кинотеатрларда, театрларда, циркларда, концерт, кўрик ва кўргазма залларида ҳамда оммавий дам олиш учун мўлжалланган бошқа ёпиқ иншоотларда;
клубларда, дискотекаларда, компьютер залларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (бўш вақт ўтказиладиган) жойларда;
маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездларда, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), дарё кемаларида, шаҳарда, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобусларда, таксиларда, йўналишли таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида, шунингдек ҳаво кемаларида;
ер ости ўтиш жойларида, транспорт бекатларида ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларида;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг биноларида;
соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотларида, таълим муассасаларида, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида;
кўп квартирали уйларнинг йўлакларида, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончаларида;
Жамоат жойларида жойлашган хоналарни чилим ва электрон сигареталарни чекиш учун бериш, худди шунингдек жамоат жойларида чилимни ва электрон сигареталарни фойдаланишга бериш тақиқланади, бундан ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган махсус ажратилган хоналарнинг жиҳозларига, чилим ва электрон сигареталарни фойдаланишга бериш тартибига, чилимларни санитария жиҳатдан тозалашга ва чекиладиган қоришмаларни (тутатқи қиёмни, тутатқи тошни) сақлашга доир талаблар, шунингдек тамакига ва чекиладиган қоришмаларга (тутатқи қиёмга, тутатқи тошга) доир гигиеник талаблар қонунчиликда белгиланади.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама қилиш, яъни чилим ва электрон сигареталар чекиш усуллари ва йўллари, шунингдек уларни олиш жойлари тўғрисидаги маълумотларни тарқатишга қаратилган фаолиятга йўл қўйилмайди.
Чилим ва электрон сигареталар чекишни тарғиб қилиш, яъни чилим ва электрон сигареталарни чекишни рағбатлантирувчи, шахсда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ва бадиий образларни очиқ ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган ҳаракатлар тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 7 июндаги ЎРҚ-776-сон «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддаси.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мансабдор шахслари (маъмурияти), шу жумладан ўз тасарруфида (мулкида, эгалигида, фойдаланишида) ҳудудлар, бинолар (хоналар), иншоотлар ва жамоат жойларида жойлашган бошқа объектлар, шунингдек ушбу Қонун 6-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида кўрсатилган транспорт воситалари бўлган шахслар жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш учун масъул бўлган шахслардир.
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш учун масъул бўлган шахслар:
жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажариши;
(8-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
чилим ва электрон сигареталар чекаётган шахсларни жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириши, ҳуқуқбузарлик давом эттирилган тақдирда эса ички ишлар органларига хабар бериши;
ҳаммага кўринарли жойга, шу жумладан биноларга (хоналарга) кириш жойларига, транспорт воситаларига ва бошқа объектларга жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирувчи лавҳаларни жойлаштириши шарт.
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш учун масъул бўлган шахсларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхоналар, таълим муассасалари ҳамда бошқа муассасалар чилим ва электрон сигареталар чекишнинг салбий таъсири профилактикаси, жамоатчилик онгида чилим ва электрон сигареталар чекишга нисбатан салбий муносабатни шакллантириш бўйича комплекс ижтимоий, ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа чораларни ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилиши устидан назоратни ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
(14-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.