25.06.2018 йилдаги 475-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.06.2018 йилдаги 475-сон
Дата вступления в силу
27.06.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилайдиган низом тасдиқланди, унга мувофиқ хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан танлов ўтказиш йўли билан аниқланади;
2. Мактабгача таълим вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори қабул қилингунига қадар нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш мақсадида бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини бепул асосда олган тадбиркорлик субъектлари билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида уч томонлама битим тузишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)