Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикаси 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 йил, № 31-32, 371-модда, 1993 йил, № 5, 235-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда) 7-моддасининг 5-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Тошуйжойжамғармабанк»нинг эгаси кўрсатилган облигацияларига эга бўлган шахс имтиёзли кредитни тўлиқ узса ёки сотиб олинаётган квартира қийматини тўлиқ тўласа, ана шу квартиранинг ҳуқуқини қўлга киритади»;
II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 78-модда; 1993 йил, № 6, 246-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда):
«11. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона молия-хўжалик фаолиятини ҳар қандай текшириш фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан келишилган ҳолда ўтказилади»;
«Олти ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмагани тақдирда корхона тугатилади ва солиқ органларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар реестридан чиқариб юборилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 86-модда, № 8, 191-модда; 1992 йил, № 1, 49-модда, № 4, 177-модда, № 9, 337-модда; 1993 йил, № 1, 20-модда, № 6, 240-модда; 1994 йил, № 5, 159-модда; № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 169-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда) 41-моддаси қуйидаги мазмундаги 11- банд билан тўлдирилсин:
«11. Хўжалик юритувчи субъектнинг жорий ҳисобварағида бюджет олдидаги кредиторлик қарзини узиши учун пул маблағлари бўлмагани тақдирда солиқ органлари солиқлар ва бюджетга тўловлар бўйича ундирувчи қарздор корхона мол-мулкига қаратиш ҳуқуқига эгалар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 10, 401-модда; 1993 йил, № 6, 266-модда; 1994 йил, № 11-12, 285 модда) 44-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Қуролли Кучларга, Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларига, Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинларига ва бошқа ҳарбий тузилмаларга чиқариш ва улар сафидан бўшатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ушбу Қонуннинг 6, 12-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Фавқулодда вазиятлар вазири ва Миллий хавфсизлик хизмати раисига ҳам берилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг, Фавқулодда вазиятлар вазирининг ва Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ҳарбий мажбуриятларни бажариш ва ҳарбий хизматни ўташ тартибига доир норматив ҳужжатлари ушбу Қонуннинг талабларига зид бўлмаслиги керак».
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 22-модда; 1994 йил, № 5, 161-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда) 4-моддасининг 2-банди қуйидаги мазмундаги «н» кичик банди билан тўлдирилсин:
«н) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари — давлат мулкига етказилган зарарни қоплаш учун давлат даромади фойдасига маблағлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан.»
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 29-модда, № 6, 266-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 145-модда) 39-моддасининг биринчи қисми учинчи хат бошисидаги «вилоятлар хўжалик судларининг» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 325-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда) 24-моддасининг учинчи хат бошисидан «тўхтатилади» деган сўз чиқариб ташланиб, модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 10, 367-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда):
1) 1-моддасининг биринчи қисмидаги «вилоят хўжалик судлари» деган сўзлар «вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 42-моддасининг иккинчи қисмидаги «вилоятлар хўжалик судларининг» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 44-моддасининг биринчи қисмидаги ҳамда 46-моддасининг иккинчи қисми еттинчи хат бошисидаги «вилоятлар хўжалик судлари» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 52-моддасининг учинчи хат бошисидаги «вилоятлар хўжалик судлари» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) учинчи бўлим 2-бобининг сарлавҳасидаги «вилоятлар хўжалик судлари» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
сарлавҳасидаги «вилоятлар хўжалик суди» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «вилоятлар хўжалик суди» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «шаҳар хўжалик судлари» деган сўзлар «бошқа шаҳарларнинг ҳам хўжалик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
сарлавҳасидаги «вилоят хўжалик суди» деган сўзлар «вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хат бошисидаги «вилоят хўжалик суди» деган сўзлар «вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 59 ва ҳамда 60-моддаларининг сарлавҳалари ва биринчи хатбошиларидаги «вилоят хўжалик» деган сўзлар «вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик»;
9) 80-моддасининг учинчи қисми тўртинчи хатбошисидаги «ва вилоятлар хўжалик судлари» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 83-моддасининг иккинчи қисмидаги «вилоят хўжалик судлари» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқлаган Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 10, 371-модда):
1) 13-моддасининг сарлавҳасидаги ва матнидаги «ҳамда вилоятларнинг» деган сўзлар «ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 15-моддасининг иккинчи қисмидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоят хўжалик судлари» деган сўзлар «тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 16-моддасининг тўртинчи қисмидаги «Вилоятларнинг» деган сўз «Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «ва вилоятлар хўжалик судларининг» деган сўзлар «вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «ва вилоятларнинг» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 88-моддасининг биринчи қисмидаги ҳамда иккинчи қисмининг 2-бандидаги «вилоят хўжалик суди» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 91-моддасининг иккинчи қисмидаги «ва вилоятларнинг» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 96-моддасининг учинчи хат бошисидаги «ва вилоятлар» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
X. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда):
а) эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда;
б) қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони умумий тартибдаги колонияларда;
в) ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинаётган ёхуд илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, қасддан янги содир этган жинояти учун ҳукм қилинаётган шахсларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда;
г) ўта хавфли рецидивистларга нисбатан жазони махсус тартибли колонияларда ўташ тайинланади. Афв этилиб, ўлим жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахслар ҳам жазони махсус тартибли колонияларда ўтайдилар.
а) ўта оғир жиноят учун ва ўта хавфли рецидивист деб топилганларга жазони қаттиқ тартибли колонияларда;
«Шартли жазо белгилаш тартиби ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинганларга, шунингдек илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, аёллар, шунингдек олтмиш ёшдан ошган шахслар бундан мустасно»;
«Агар жазони ўтаб чиққан шахс судланганлик ҳолатининг муддати тугамай, яна жиноят содир этса, судланганлик ҳолатини тугатувчи муддатнинг ўтиши тўхтатилади. Илгари содир этилган жиноят учун судланганлик ҳолатининг тугаш муддати охирги содир этилган жиноят учун (асосий ва қўшимча) жазони амалда ўтаб бўлганидан бошлаб ҳисобланади»;
7) 84-моддасидан «ҳукм чиқарилган пайтдан ўн олти ёшга тўлган шахсларга нисбатан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисми жазо бандидаги «саккиз йилгача» деган сўзлар «ўн йилгача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми жазо бандидаги «саккиз йилдан» деган сўзлар «ўн йилдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган буюмларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилинади».
XI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда):
«4) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш тизимини бошқариш органларининг бошлиқлари, қамоқ тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларининг, жазо ижро этиш колониялари, тарбия колониялари, тергов изоляторлари ҳамда турмаларнинг бошлиқлари — шу муассасалар ходимлари хизматни ўташнинг белгиланган тартибига қарши қилган жиноятларга доир ишлар, худди шунингдек мазкур муассасалар ҳудудида содир этилган бошқа жиноятларга доир ишлар бўйича»;
2) 243-моддасининг биринчи қисмидаги «ушлаб турилган» деган сўзлардан кейин қўйилган вергул олиб ташлансин;
«Бошқа туманда (шаҳарда) сақланаётган маҳкум прокурорнинг қарорига биноан, терговчининг прокурор розилигини олиб чиқарган қарорига биноан бошқа ерга кўчирилади. Бошқа ерга кўчириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус бўлинмалари зиммасига юклатилади»;
4) 290-моддасининг тўртинчи қисмидаги «прокурорнинг розилигини олиб чиқарган қарор бўйича» деган сўзлар «қарори бўйича» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 388-моддасининг биринчи қисми «Шу судга иш билан бирга суд мажлисида текшириш ва ҳал этиш учун барча илтимослар ва шикоятлар юборилади» деган жумла билан тўлдирилсин;
Судья жиноят ишини айблов хулосаси билан ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор билан қабул қилиб олгач, қуйидаги ҳал қилув қарорларидан бирини қабул қилиш тўғрисида қарор (ажрим) чиқаради:
Ишни судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги ёхуд бошқача қарор қабул қилиш ҳақидаги масала судья томонидан иш судга келиб тушган кундан бошлаб, етти суткадан кечиктирмай ҳал қилиниши лозим. Ушбу муддат шу суднинг раиси томонидан кўпи билан уч суткагача узайтирилиши мумкин»;
12) 494-моддасининг иккинчи қисмидаги «ҳукм бекор қилиниши» деган сўзлар «кассация тартибида ҳукм бекор қилиниши» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «уч кундан кечиктирмай» деган сўзлар «ўн кундан кечиктирмай» деган сўз билан алмаштирилсин;
«3) Қуролли Кучлар Ҳарбий судининг раиси, Қуролли Кучлар Ҳарбий прокурори — гарнизонлар ҳарбий судларининг ҳукмлари ва ажримлари устидан, ишни кассация тартибида кўриб чиққан Қуролли Кучлар Ҳарбий судининг ажримлари устидан»;
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда):
иккинчи қисми жазо бандидаги «бир баравардан уч бараваригача» деган сўзлар «икки баравардан тўрт бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 103-моддасининг биринчи қисми жазо бандидаги «бир бараваридан икки бараваригача» деган сўзлар «икки баравардан уч бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ҳаво, темир йўл, сув ва автомобиль транспортида юкларнинг бут сақланишини таъминлаш қоидаларини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».
Уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектларни, шунингдек, ер участкаларини водопровод ёки канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш, таркибидаги ифлослантирувчи моддалар йўл қўйиладиган даражадан ортиқ бўлган оқова сувларни канализацияга оқизиш ҳамда водопровод ёхуд канализациядан фойдаланиш қоидаларини, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда водопровод ёки канализация тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
5) 245-моддасининг биринчи қисми «142-моддасининг учинчи қисмида» деган сўзлардан кейин «146-моддасининг учинчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
6) 248-моддасининг биринчи қисмидаги ва иккинчи қисмининг 1-бандидаги «145, 146» рақамлари «145-моддалари, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлар «145-моддалари, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин, 250, 251, 252 ва 254-моддаларининг биринчи қисмидаги «145, 146-моддаларида» деган сўзлар «145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 10, 252-модда) 32-моддасининг иккинчи қисмидан «ёки эгалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова) 48-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Агар юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатиш мумкин.
Муассис (иштирокчи) ёки юридик шахс мол-мулкининг мулкдори шу юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тақдирдагина мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга.
Юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) ёки мулкдор юридик шахснинг муайян ҳаракатни амалга ошириш оқибатида ночор (банкротлик) бўлиб қолишни олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) уларнинг томонидан вужудга келтирилган деб ҳисобланади.»
XV. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 25 декабрда қабул қилинган «Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12 , 267-модда) 8-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 54-модда) 38-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:
«Банклар ўз мижозлари бўлган корхоналарнинг операциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни улар солиқ тўловларни тўлиқ ва тўғри тўлаётганликларини назорат қилиш учун солиқ органларининг сўровига биноан тақдим этадилар».
XVII. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5 - 6, 61-модда) 4-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Агар жамиятнинг жамият учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор сифатидаги шахснинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, мазкур акциядор зиммасига жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.
Акциядорлик жамиятининг уставида тегишли ҳуқуқ назарда тутилган тақдирдагина, акциядор мажбурий кўрсатма бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Жамият учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор жамиятнинг муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) акциядорнинг ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган деб ҳисобланади»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(XVIII Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги 475-I-сонли Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 233-модда)
XIX. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори билан тасдиқланган Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан чет эл ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг Рўйхати (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 4, 182-модда; 1994 йил, № 4, 109-модда, № 5, 143-модда, № 8-9, 244-модда, № 10, 258-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Аудиоёзувларни ва аудиофаолиятнинг бошқа турларини ташкил этиш бўйича хизматлар, шу жумладан бу борада воситачилик хизматлари кўрсатиш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XX. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 2 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака даражалари тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил № 10, 370-модда) 3-бандининг «б» кичик бандидаги ва «вилоятлар хўжалик судларининг» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XXI. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 2 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил № 10, 370-модда) 4-бандининг:
1) бешинчи хатбошисидаги «Олий хўжалик судининг мутахассисларига» деган сўзлар «Олий хўжалик судининг маслаҳатчиларига, катта суд ижросига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) олтинчи хатбошисидаги «Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар хўжалик судларининг 1-тоифадаги мутахассисларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг 1-тоифадаги мутахассисларига, суд ижрочиларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) еттинчи хатбошисидаги «Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят хўжалик судларининг 2-тоифадаги мутахассисларига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг маслаҳатчиларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.