LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспексияси тўғрисида»ги Низомига (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2012 й, 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (25.04.2013 йилда рўйхатдан ўтказилган, рақами 2452, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й, 17-сон, 229-модда)га мувофиқ туманда 2018 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан қарор қиламан:
1. Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага* мувофиқ, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Сирдарё вилояти «Давтехназорат» инспексиясининг қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича Сардоба туман давлат инспектори (И. Бойқулов)га;
техникаларни техник кўрикдан ўтказиш ишларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ ташкил этиш;
техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрикдан ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар барча русумли қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл-қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончалрига йиғиш;
техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.
ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина ва асбоб ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга тааллуқли тўловларни юқорида қайд этилган Низомда белгиланган миқдорларда тўланишини таъминлаш топширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ йиғимларни ундирилишида амалий ёрдам бериш топширилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 20 январдаги «Қишлоқ хужалиги ва мелиоратив техника ҳамда машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси ва комиссия таркибини тасдиқлаш ҳақида»ги 115-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.