LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сонли «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига тўсқинлик қилувчи, қадриятларимизга зид бўлган оилаларнинг никоҳдан ажралиш ҳолатларининг олдини олишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси тўғрисидаги намунавий низомнинг 5-бандига қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан никоҳдан ажрашишга ариза билан мурожаат қилган эр-хотинларни яраштириш учун тегишли чоралар кўриш бўйича хабар олингандан сўнг ярашиш учун белгиланган муддат тугашидан ўн кун аввал уларни яраштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида тегишли равишда суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органини хабардор қилиш»;
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.