1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йил 4 сентябрда имзоланган халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2017 йил 6 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Баённома тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини бажаргани ҳақида қирғиз томонига тегишли билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни белгиланган тартибда таъминласин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.