Т/р | Чора-тадбирларнинг номланиши | Ижро муддати | Харажатлар (млн сўмда) | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛАРНИНГ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ ВА СИФАТИНИ ОШИРИШ УЧУН ҚЎШИМЧА ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШГА ҚАРАТИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ | |||||
1. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаштириш марказлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил IV чорак | — | — | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
2. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Интеллектуал ривожланишда ижобий динамикаси бўлган ногиронларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида «Мурувват» интернат-уйлари фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил IV чорак | — | — | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
3. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил | 2017 йил I чорак | — | — | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги |
4. | Юқумли бўлмаган касалликларнинг асосий турларини диагностика қилиш ва даволашнинг янгиланган стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Жадвалга мувофиқ | — | — | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
II. КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛАРГА ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ДАРАЖАСИ ВА СИФАТИНИ ОШИРИШ | |||||
5. | Кексаларда, шу жумладан ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларда сурункали, яширин ва аввал аниқланмаган касалликларни барвақт аниқлаш бўйича комплекс профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, уларга патронаж тиббий ҳамшираларни бириктириш. | 2017 — 2020 йиллар | Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
6. | Имкониятлари чекланган одамларда (катталар ва болалар) эшитиш қобилияти скрининги текширувларини ўтказиш. | 2017 йил | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||
7. | Кекса инсонлар учун соғлом овқатланиш асослари бўйича методик тавсиялар, буклетлар, постерлар ишлаб чиқиш орқали турли ёш гуруҳларида (60 — 70 ёш, 70 — 80 ёш, 80 — 90 ёш, 90 — 100 ёш ва 100 ёшдан катталар) соғлом турмуш тарзини олиб бориш, овқатланиш, соғломлаштиришгаоид тавсияларни қўллаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. | 2017 — 2020 йиллар | 40,0, шу жумладан 2017 йилда — 20,0, 2018 йилда — 20,0 | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги |
8. | Ҳар йили республика ихтисослаштирилган ва илмий-амалий тиббиёт марказларида, илмий-текшириш институтларининг клиникаларида, тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиник базаларида 7 минг нафар кексаларга ҳамда вилоятлардаги кўптармоқли тиббиёт марказларида 20 минг нафар кексаларга, шу жумладан ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш. | 2017 — 2020 йиллар | 55000,0 шу жумладан, ҳар йили 13750,0 | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
9. | Тошкент врачлар малакасини ошириш институти кафедраси базасида геронтологиява гериатрия кафедраларини ташкил этиш. | 2017 йил июнь | Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги |
10. | Қуйидагиларни амалга ошириш орқали кексалар, шу жумладан ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар учун диагностика ва даволашнинг юқори технологияли услубларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш: | 2017 — 2020 йиллар | 25 120,0 шу жумладан ҳар йили | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги |
йирик бўғимлар касалликларида 200 нафар касалларда реконструктив-тиклаш амалиётларини қилиш ҳамда умуртқа патологиясига эга 1000 нафар касалда консерватив терапиянинг замонавий усулларини қўллаш; | 1 200,0 | ||||
юрак-қон томир касалликлари тизими касалликларига чалинган беморларнинг 1000 нафарида коронар томирларни стентлаш ва 100 нафар беморда аортакоронар шунтлаштириш амалиётларини ўтказиш; | 3 640,0 | ||||
кексалик катарактасига чалинган 1000 нафар ҳамда глаукома билан касалланган 500 нафар беморда органларни сақлаб қолиш амалиётларини ўтказиш; | 775,0 | ||||
пешоб-тош касалликлари, аденома ва простата бези раки касалликларига чалинган 1000 нафар беморда кичик инвозив урологик амалиётларини ўтказиш; | 300,0 | ||||
қандли диабетнинг томир асоратларида 200 нафар беморда юқори технологик амалиётларини ўтказиш; | 200,0 | ||||
ЛОР касалликларининг барвақт олдини олиш мақсадида синустит билан оғриган 200 нафар беморда кичик инвазив эндоскопик амалиётларини ўтказиш ва 500 нафар беморда ото-микроскопик текширувлар ўтказиш. | 165,0 | ||||
11. | Кексалар, шу жумладан ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни қуйидаги шароитларда юқори технологик усуллар орқали диагностика қилиш ва даволаш: республика тиббиёт муассасалари шароитларида; вилоят тиббиёт муассасалари шароитларида. | 2017 — 2020 йиллар | 40 000,0, шужумладан ҳар йили 10 000,0 103 840,0, шу жумладан ҳар йили 25 960,0 | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги |
III. ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛАРГА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ, МАНЗИЛЛИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, УЛАРГА КЎРСАТИЛАДИГАН МОДДИЙ ЁРДАМНИ КЕНГАЙТИРИШ | |||||
12. | Интеллектуал ривожланишда ижобий динамикага эга ногиронлар учун уй-интернатлар ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш. | 2017 йил II чорак | — | — | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
13. | Кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам сифатини ошириш учун ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ҳисобга олиш бўйича интерфаол маълумотлар базаси ва ягона регистрини яратиш. | 2017 йил I чорак | — | — | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
14. | 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз кекса пенсионерлар ва ногиронлар ҳамда бошқа аҳоли заиф қатламларининг камида 35 минг нафарини санаторийларда бепул соғломлаштирилишини ташкил этиш. | 2017 — 2020 йиллар | 72 000,0, | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Молия вазирлиги |
15. | Ўзганинг қаровига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг 15 минг нафарига ўз уйида ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш. | 2017 — 2020 йиллар | 72 000,0, шу жумладан ҳар йили 18000,0 | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти |
16. | Қуйидагилар орқали муҳтож ёлғиз қариялар ва ногиронларни ҳар йили санаторийларда бепул соғломлаштиришни (тиббий кўрсатмалар бўйича) ташкил этиш: | 2017 — 2020 йиллар | 2 800,0, шу жумладан ҳар йили: 700,0 | Ижрочилар маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Кенгаши, Молия вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг санаторийларини камида 1000 та йўлланма билан таъминлаш; | 2 200,0, шу жумладан ҳар йили: 550,0 | Давлат бюджети маблағлари | |||
Касаба уюшмалари санаторийларини камида 300 та йўлланма билан таъминлаш (ишлаб турган ёлғиз кексаларни, пенсионерларни ва ногиронларни). | 6000, шу жумладан ҳар йили: 150,0 | Касаба уюшмалари ва иш берувчилар маблағлари | |||
17. | Ҳар йили доимий қаровга муҳтож камида 4 минг нафар ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена товарлари билан бепул таъминлашни ташкил этиш. | 2017 — 2020 йиллар | 10 000,0, шу жумладан ҳар йили 2500,0 | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармаси |
18. | «Соғлом авлод учун» жамғармасининг кўчма ҳудудий тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан камида 2 минг нафар ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ҳар йили патронаж хизматини кўрсатиш. | 2017 — 2020 йиллар | 3000,0, шу жумладан ҳар йили 750,0 | Ижрочилар маблағлари | «Соғлом авлод учун» жамғармаси |
19. | Амбулатор даволанишдан ўтаётган камида 4 минг нафар ёлғиз кексалар ва ногиронларни шифокор рецептлари бўйича дори воситалари билан таъминлаш. | 2017 — 2020 йиллар | 2800,0, шу жумладан ҳар йили 200,0 500,0, шу жумладан: 100,0 300.0 100.0 | Давлат бюджети маблағлари Ижрочилар маблағлари, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти |
20. | Кўрсатилган коммунал хизматлар харажатларини тўлаб бериш орқали ёлғиз пенсионерлар ва ногиронларга манзилли моддий ёрдам кўрсатиш. | 2017 — 2020 йилларда | 80,0, шу жумладанҳар йили 20,0 | Ижрочилар маблағлари | Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши |
21. | Ҳар йили камида 10 минг нафар ёлғиз кексалар ва ногиронларни протез-ортопедик буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан бепул таъминлаш. | 2017 — 2020 йиллар | 9500,0, шу жумладан ҳар йили 2375 | Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
IV. ТИББИЁТ ВА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ МУАССАСАЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ | |||||
22. | 4 та тиббий-ижтимоий муассасаларни қуриш ва реконструкция қилиш (Андижон «Саховат» уй-интернати, Уруш ва меҳнат ветеранлари учун республика пансионати, Зомин хотин-қизлар «Мурувват» уй-интернати, Қарши болалар-ногиронлар учун «Мурувват» уй-интернати). | 2017 — 2018 йиллар | 14 400,0, шу жумладан ҳар йили 3 600,0 | Ҳомийлар маблағлари | Андижон, Жиззах, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
23. | Аввал республика ихтисослаштирилган ва вилоят марказлари даражасида кўрсатилаётган замонавий диагностика ва даволаш усулларидан республика туманлари ва шаҳарлари аҳолисининг фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, мазкур ишларни қуйидагилар орқали амалга ошириш: томирларни ўрганиш ва стентлаш учун ангиографик мосламаларни тақдим этиш ҳамда республиканинг бешта ҳудудида (Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида) стеноз, аневризмлар ва инсультни даволашда юрак коронар томирларини ва бош мияни стентлаш бўйича операцияларни ўтказиш учун шароитлар яратиш; замонавий юқори технологик тиббиёт ускуналарини тақдим этиш ҳамда республиканинг тўрт ҳудудида (Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида) очиқ юракда операцияларни ўтказишни ташкил қилиш; | 2017 йил 2018 йил | 9772,0 9158,0 | Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги |
Онкология касалликларини барвақт диагностика қилиш ва нур терапиясининг барча турлари тўлиқ курсини ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар онкология диспансерлари учун масофавий ҳамдаконтактли нур терапияси компьютер томографлари ва аппаратларини тақдим этиш; | 2017 — 2019 йиллар | 20,5 млн АҚШдоллари | Халқаро молия институтлари маблағлари | ||
ЛОР-органлари, жарроҳлик ва гинекология касалликлари, гепатит B,С вирусли касалликларига чалинганларни скрининг қилиш ва барвақт аниқлашда диагностик ўрганишлар ва кам жароҳат етказувчи эндоскопик операциялар ўтказиш учун компьютер томографлар (КТ), магнит резонанс томографлар(МРТ), лапароскопик ускуналар, ЛОР-комбайнлар ва лаборатория ускуналарини тақдим этиш. | 2018 — 2020 йиллар | 88,2 млн АҚШ доллари | Халқаро молия институтлари маблағлари | ||
12 372,0 | бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.12.2016 йилдаги ПҚ-2705-сон
Дата вступления в силу
09.01.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Қайд этиб ўтилсинки, республикада мустақиллик йиллари мобайнида аҳолининг ижтимоий ҳожатманд қатламларини давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш борасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилди. Кексалар ва ногиронларнинг турмуш даражаси ва сифатини оширишга, пенсия таъминоти ва ижтимоий мадад тизимини такомиллаштиришга, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш ҳамда касалликларни даволашнинг замонавий усулларидан баҳраманд бўлишни кенгайтиришга йўналтирилган бир қатор давлат дастурлари қабул қилинди.
Изчиллик билан амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсат натижасида аҳолининг фаровонлиги ошди ва кишиларнинг турмуш сифати яхшиланди, бу эса кейинги 25 йил мобайнида ўртача умр кўриш давомийлиги 67 ёшдан 73,5 ёшга, шу жумладан эркаклар — 66 ёшдан 71 ёшгача, аёлларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги эса 70 ёшдан 75,8 ёшгача ортишига имконият яратди.
2010 — 2015 йилларнинг ўзидагина кексалар ва ногиронлар учун 12 та «Саховат» ва «Мурувват» интернат-уйларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, 14,6 минг нафар ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг уй-жой-маиший шароитлари яхшиланди, 5,4 минг нафар ногиронлар техник реабилитация воситалари ва протез-ортопедия буюмлари билан таъминланди, 6,4 минг нафар ногирон ва пенсионерлар санаторийларда соғломлаштирилди. Кўрсатилган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг умумий ҳажми 132,2 млрд сўмни ташкил этди.
Шу билан бирга ижтимоий мадад тизимида ёлғиз кексаларни, пенсионерлар, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, унинг аниқ манзиллилиги, касалликларни профилактика қилиш ва даволашнинг замонавий самарали усулларини жорий этиш, катта ёшдаги шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматларнинг ҳажмлари ва турларини кенгайтириш билан боғлиқ айрим масалалар ҳал этилмасдан қолмоқда.
Кекса кишиларни, имкониятлари чекланган шахсларни ва ёлғиз кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя ва тиббий-ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширишда принципиал янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида:
1. Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
кекса авлод вакилларига нисбатан ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш;
ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронларни аниқ манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга кўрсатиладиган уй-жой-маиший ҳамда бошқа яшаш шароитларини яхшилашга йўналтирилган моддий ёрдамни кенгайтириш;
қариялар, ногиронлар ва ёлғиз кексаларни даволаш, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кенгайтириш, кўриш ва эшитиш органлари, ҳаракат-таянч тизими касалликларини ҳамда юрак-қон томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан баҳраманд этиш йўли билан уларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдам даражаси ва сифатини ошириш;
муҳтож кексалар ва ногиронларни сифатли ёрдамчи ва техник реабилитация воситалари билан таъминлаш даражасини ошириш, уларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш чораларини кўриш, тиббий- ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
2017 — 2020 йилларда кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекси 1-иловага* мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3787-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.06.2018 й., 07/18/3787/1377-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу қарорнинг 1-иловасида назарда тутилган чора-тадбирлар комплекси амалий назорат қилинишини, танқидий таҳлил этилиши ва ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
тиббий ёрдам даражаси ва сифатини ошириш, касалликларни эрта аниқлаш ва профилактика тадбирларини кенгайтириш бўйича скрининг текширишларини ўтказиш;
замонавий ташхис ва даволаш усулларини қўллаган ҳолда юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдамдан фойдаланишни кенгайтириш;
реабилитация ва соғломлаштириш чора-тадбирларини яхшилаш, соғлом ва фаол турмуш тарзини юритиш маданиятини тарғиб қилиш;
замонавий тиббиётнинг энг янги ютуқлари, асосий касалликлар ташхиси ва уларни даволаш сифати стандартлари асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси (кейинги ўринларда — «Нуроний» Жамғармаси), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (кейинги ўринларда — «Маҳалла» Фонди), Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2017 — 2020 йилларга мўлжалланган Давлат бюджетини шакллантиришда ҳар йили «Соғлиқни сақлаш» ва «Ижтимоий таъминот» соҳалари бўйича ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган тадбирларни амалга оширишга зарур маблағларни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3787-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.06.2018 й., 07/18/3787/1377-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3787-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.06.2018 й., 07/18/3787/1377-сон)
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин, уларда қуйидагилар назарда тутилган:
2017 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар) бўлимида биттадан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларида учтадан, марказий аппаратда 8 нафар ходим ҳисобидан «Нуроний» жамғармаси штат бирликлари таъминотини бюджетдан молиялаштиришга қабул қилиб, «Нуроний» жамғармаси пенсионер ходимларига пенсияларни 100 фоиз миқдорда тўлаш;
бюджет маблағлари ҳисобига таъминланаётган «Нуроний» жамғармаси ходимларига «Наврўз» ва «Мустақиллик» байрамларига мукофотлар «Нуроний» жамғармаси бўлимларида лавозим окладининг 50 фоизи миқдорида ва марказий аппаратда лавозим окладининг 100 фоизи миқдорида тўлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сонли Фармонига мувофиқ, 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланма қийматига тенг компенсация олиш ҳуқуқини бериш;
бюджет маблағлари ҳисобига бепул тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими доирасида кексалар, ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийларини соғломлаштиришни таъминлаш учун 2017 — 2019 йилларда Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида санаторийлар қуриш.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат вазирлиги билан биргаликда «Нуроний» жамғармаси тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядларни келишиб олсин, шунингдек икки ҳафта муддатда «Нуроний» жамғармаси бўлимлари ва унинг марказий аппарати харажатлари сметаси ҳамда штат жадваллари белгиланган тартибда тегишли молия органларида рўйхатга олинишини таъминласин.
тегишли бинолар (хоналар), мебель, компьютер техникаси ва алоқа воситалари ажратиш йўли билан «Нуроний» жамғармаси барча бўлимларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёлғиз ва кам таъминланган кексаларга «Нуроний» жамғармаси орқали қишки кийим ва пойабзал (куртка-ярим пальто, мўйнали телпак (жун рўмол), қўлқоп, ботинка), шунингдек (картошка, пиёз, ун, гуруч, ёрма ва биринчи навбатда зарур бўлган бошқа маҳсулотлар)ни қишга ғамлашни ҳар йили таъминлаш учун ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосарлари раҳбарлигида ҳудудий комиссиялар тузсин ва уларнинг таркибига Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» фонди, Ёшлар иттифоқи бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари киритилсин.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги ПФ-5191-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 982-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идораларга ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга моддий, ижтимоий, тиббий ёрдам ва бошқа мадад кўрсатиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳар йили кўп томонлама битим тузиш, битимга мувофиқ зарур кўмак бериш, жумладан молиявий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 2017 — 2020 йилларда кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан ушбу қарор билан тасдиқланган Комплекс чора-тадбирларнинг мақсад ҳамда вазифаларини босма ва электрон ахборот воситаларини, шу жумладан бутун жаҳон Интернет тармоғини жалб этган ҳолда аҳоли ўртасида мунтазам, тизимли ва кенг кўламда ёритиб боришни таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Нуроний» жамғармаси билан биргаликда ушбу қарор бажарилишининг бориши тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиб турилишини таъминласин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи