10.10.2016 йилдаги 921-сон
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Қонунининг («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2010 й., 52-сон, 508-модда) 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 101-сон («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2011 й., 14-сон, 138-модда) қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг мурожаатини инобатга олиб, қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳрига тегишли дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари (кейинги ўринларда қоидалар деб аталади) «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 508-модда) 15-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 101-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 138-модда) мувофиқ, Тошкент шаҳрига тегишли дафн этиш жойларини (кейинги ўринларда қабристон деб аталади) ва қабр усти ёдгорликлари иншоотларини сақлаш, улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.