LexUZ шарҳи
Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 21 майдаги ЎРҚ-382-сонли «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги шартномани (Абу Даби, 2014 йил 11 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонуни билан ратификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
икки давлат ўртасида жиноятчиликка барҳам беришда янада самарали ҳамкорликни таъминлаш ва шу мақсадда айбланувчи ва маҳкумларни ушлаб бериш тўғрисида шартнома тузиш истагини билдириб,
Ҳар бир Томон мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ сўраётган Томон ҳудудида қидирилаётган ҳар қандай шахсни ушлаб бериш учун асос бўладиган жиноят бўйича тергов қилиш, жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун бошқа Томонга ушлаб беришга розилик билдиради.
1. Мазкур Шартнома мақсадларида Томонлар белгилаган Марказий органлар ушлаб бериш тўғрисидаги сўровларга оид масалалар юзасидан бир-бирлари билан дипломатик каналлар орқали алоқа қиладилар.
2. Ўзбекистон Республикаси учун Бош прокуратура ва Бирлашган Араб Амирликлари учун Адлия вазирлиги Марказий орган ҳисобланади.
3. Томонлардан бири ўз Марказий органини ўзгартирган тақдирда, у бундай ўзгаришлар ҳақида бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
1. Мазкур Шартнома мақсадларида, ушлаб бериш учун асос бўладиган жиноятлар ҳар иккала Томон қонунчилигига мувофиқ, содир этилгани учун бир йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки янада оғирроқ жазо қўлланилиши кўзда тутилган жиноятлардир. Агар ушлаб бериш тўғрисидаги сўров шу турдаги жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш ёхуд у билан боғлиқ бошқа хилдаги жазо бўйича ҳукмни ижро этиш мақсадида қидирилаётган шахсга нисбатан қаратилган бўлса, ушлаб бериш тайинланган жазонинг тугашига камида олти (6) ой муддат қолган ҳоллардагина амалга оширилади.
2. Ушбу модданинг 1-бандига кўра ҳаракат ёки ҳаракатсизликни ҳар иккала Томон қонунчилигига мувофиқ жиноий жазоланадиган қилмиш деб топишда қуйидагилар аҳамият касб этмайди:
a) Томонлар қонунчилигига мувофиқ жиноий қилмишнинг айни турдаги жиноятлар гуруҳига мансублиги ёки бир хил атама билан номланганлиги;
b) сўраётган Томон баён этган ҳаракат ёки ҳаракатсизликлар мажмуи инобатга олиниши лозимлиги англашилган ҳолда, Томонлар қонунчилигига мувофиқ жиноятни ташкил этувчи белгиларнинг фарқ қилаётганлиги.
3. Башарти ушлаб бериш тўғрисидаги сўров ҳар иккала Томон қонунчилигига биноан жазоланадиган бир нечта алоҳида жиноятларга доир бўлиб, бундай жиноятларнинг баъзилари мазкур модданинг 1-бандида кўзда тутилган бошқа шартларга жавоб бермаса, шахсни ушлаб бериш учун асос бўладиган камида бир жиноят мавжуд бўлган тақдирда сўралаётган Томон ушбу бошқа жиноятлар учун ҳам ушлаб беришга рухсат бериши мумкин.
а) қидирилаётган шахс сўралаётган Томон фуқароси бўлса. Мазкур асосга кўра ушлаб бериш рад қилинган тақдирда, сўралаётган Томон бошқа Томоннинг сўровига биноан, жинояти учун ушлаб берилиши талаб қилинган шахсга нисбатан тегишли чора кўриш мақсадида жиноят ишини ўзининг ваколатли органларига тақдим қилади. Сўралаётган Томон сўровга асосан сўраётган Томонга ҳар қандай кўрилган чоралар ва жиноят иши натижалари тўғрисида хабар беради.
b) ушлаб бериш сўралишига сабаб бўлаётган қилмиш сиёсий хусусиятга эга жиноят бўлса, бунда мазкур Шартнома қоидаларини кўллашда қуйидаги жиноятлар сиёсий жиноятлар сифатида эътироф этилмайди:
(i) Ўзбекистон Республикаси учун: Давлат Президентига, Ҳукумат раҳбарига ёки Парламент палаталари раҳбарлари ва уларнинг оила аъзоларига тажовуз қилиш;
Бирлашган Араб Амирликлари учун: Давлат Президентига, унинг ўринбосарига ёки Ҳукумат раҳбарига ёхуд уларнинг оила аъзоларига, Олий Кенгаш аъзоларига ёки уларнинг оила аъзоларига тажовуз қилиш;
(iii) ҳар иккала Томон аъзо бўлган халқаро шартномаларда белгиланган ва улар учун томонларга жавобгарликка тортиш ёки ушлаб бериш мажбурияти юкланган ҳар қандай жиноят.
c) сўралаётган Томон ушлаб бериш тўғрисидаги сўров шахснинг ирқи, дини, миллати ёки сиёсий қарашлари учун таъқиб қилиш ёки жазолаш мақсадида юборилган деб ёхуд ушбу сабабларнинг бирортаси бўйича унинг ҳолати ёмонлашишига олиб келиши мумкин деб ҳисоблаши учун етарли асосларга эга бўлса;
d) ушлаб бериш сўралишига сабаб бўлаётган қилмиш ҳарбий жиноят бўлиб, умумий жиноят ҳуқуқи бўйича жиноят деб ҳисобланмаса;
e) ушлаб бериш сўралишига сабаб бўлаётган жинояти учун шахс устидан сўралаётган Томонда якуний суд ҳукми чиқарилган бўлса;
f) сўраётган Томоннинг суд ҳукми шахснинг иштирокисиз сиртдан чиқарилган бўлиб, маҳкум суд муҳокамаси ҳақидаги тегишли хабарномани олмаган бўлса ёки ўзини ҳимоя қилишни таъминлаш имконига эга бўлмаган бўлса ҳамда такрорий суд муҳокамасида иштирок этиш учун унда имконият бўлмаса ёки бўлмаган бўлса;
g) Томонлардан бирининг қонунчилигига мувофиқ, ушлаб бериш учун қидирилаётган шахс жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан ёки бошқа ҳар қандай қонуний асосларга кўра жиноий жавобгарлик ва жазодан озод этилган бўлса.
a) ушлаб бериш қидирилаётган шахснинг ёши ёки соғлиғи туфайли унинг учун жиддий оқибатларга олиб келадиган бўлса;
b) ушлаб бериш сўралишига сабаб бўлаётган жиноят сўралаётган Томон қонунчилигига биноан тўлиқ ёки қисман ушбу Томон ҳудудида содир этилган деб ҳисобланса. Мазкур асосга кўра ушлаб бериш рад қилинган тақдирда сўралаётган Томон, башарти бошқа Томон буни илтимос қилса, жинояти учун ушлаб берилиши сўралаётган шахсга нисбатан тегишли чоралар кўриш мақсадида жиноят ишини ўзининг ваколатли органларига топшириши лозим;
c) ушлаб бериш сўралишига сабаб бўлаётган жиноят иккала Томон ҳудудидан ташқарида содир этилган бўлса ҳамда сўралаётган Томон қонунчилиги ўз ҳудудидан ташқарида ўхшаш ҳолатларда содир этилган бундай жиноятга татбиқ этилмаса;
d) ушлаб бериш сўралишига сабаб бўлаётган жинояти учун шахсга нисбатан сўралаётган Томонда жиноят иши олиб борилаётган бўлса;
e) ушлаб бериш сўралишига сабаб бўлаётган жинояти учун шахсга нисбатан сўралаётган Томоннинг ваколатли органлари жиноий иш кўзғатишни рад қилиш ёки уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса.
Агар ушлаб бериш сўралишига сабаб бўлаётган жиноят учун сўраётган Томон қонунчилигида ўлим жазоси белгиланган бўлиб, сўралаётган Томон қонунчилигида бундай жазо назарда тутилмаган бўлса, сўралаётган Томон ушлаб беришни рад қилиши мумкин, башарти сўраётган Томон ўлим жазоси тайинланган тақдирда унинг ижро этилмаслигини кафолатламаса.
1. Ушлаб бериш тўғрисидаги сўров ёзма тарзда тузилиб, қуйидагилар билан бирга тақдим қилиниши лозим:
c) ушлаб бериш учун қидирилаётган шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми, ёши, жинси, фуқаролиги, фаолият тури, яшаш ёки турар жойи ва унинг шахсини аниқлашда фойдали бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа маълумот;
e) жиноий қилмиш ва унинг учун тайинланадиган жазони ҳамда жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш муддатларини белгиловчи қонунчиликнинг тегишли қоидалари матни;
f) ушлаб бериш учун қидирилаётган шахс кўринишининг тавсифи ва агар имкони бўлса, унинг фотосурати ва бармоқ излари;
g) башарти ушлаб бериш тўғрисидаги сўров шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида юборилаётган бўлса, сўраётган Томоннинг ваколатли органи томонидан берилган қамоққа олишга рухсат бериш тўғрисидаги ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси ва сўроқ қилиш баённомасининг расмий нусхаси;
h) башарти ушлаб бериш тўғрисидаги сўров ҳукмни ижро этиш мақсадида юборилаётган бўлса, суд ҳукми, унинг қонуний кучга кирганлиги ва жазонинг ўталган қисми тўғрисидаги маълумотлар.
2. Ушлаб бериш тўғрисидаги сўров ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар сўраётган Томоннинг ваколатли шахси томонидан имзоланган ва ваколатли органи расмий муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
1. Сўралаётган Томон ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни ўз қонунчилигига мувофиқ кўриб чиқади ва ўз қарори ҳақида сўраётган Томонга зудлик билан маълум қилади.
2. Ушлаб бериш рад қилинган тақдирда, сўралаётган Томон рад қилиш сабаблари ҳақида сўраётган Томонни хабардор қилади.
3. Ушлаб бериш қаноатлантирилган тақдирда, Томонлар ушлаб берилаётган шахсни топшириш санаси, жойи ва вақтини ҳамда ушбу сўровни бажариш билан боғлиқ бошқа тегишли масалаларни келишиб оладилар. Сўралаётган Томон ушлаб берилаётган шахс топширилгунига қадар ҳибсда сақланган муддат тўғрисида сўраётган Томонни хабардор қилади.
4. Агар сўраётган Томон ушлаб берилаётган шахсни топшириш учун белгиланган санадан эътиборан ўттиз (30) кун ичида қабул қилиб олмаса, сўралаётган Томон мазкур шахсни дарҳол озод қилиши лозим ҳамда сўраётган Томоннинг айни шу жиноят учун ушлаб бериш ҳақидаги янги сўровини рад қилиши мумкин, мазкур модданинг 5-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
5. Агар Томонлардан бири ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ушлаб берилаётган шахсни келишилган муддатда топшириш ёки қабул қилиш имконига эга бўлмаса, бошқа Томон бу ҳақда дарҳол хабардор қилиниши лозим. Бундай ҳолатда Томонлар ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни бажариш билан боғлиқ тегишли масалаларни яна бир бор келишиб оладилар ва бундан сўнг мазкур модданинг 4-банди қоидалари қўлланилади.
6. Ушлаб бериш тўғрисидаги сўров қаноатлантирилган тақдирда, сўраётган Томон сўралаётган Томоннинг илтимосига биноан, уни ушлаб берилган шахсга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабардор қилади. Ҳукм чиқарилган тақдирда, сўраётган Томон сўралаётган Томоннинг илтимосига биноан, унга қонуний кучга кирган суд ҳукмининг тасдиқланган нусхасини тақдим этади.
Агар сўралаётган Томон ушлаб бериш тўғрисидаги сўровда келтирилган маълумот мазкур Шартномага биноан ушлаб беришни амалга ошириш учун етарли эмас деб ҳисобласа, ушбу Томон қўшимча маълумотни ўттиз (30) кун ичида тақдим этилишини талаб қилиши мумкин. Узрли сабаблар мавжуд бўлганда мазкур муддат сўраётган Томоннинг ўрнатилган тартибдаги сўровига биноан ўн беш (15) кунга узайтирилиши мумкин. Сўраётган Томон кўрсатилган муддатда қўшимча маълумот тақдим қилмаган тақдирда, сўралаётган Томон ушлаб бериш тўғрисидаги сўров бекор қилинди деб ҳисоблайди. Бироқ, сўраётган Томон айни шу жиноят учун ушлаб бериш тўғрисида янги сўров юбориш ҳуқуқидан маҳрум бўлмайди.
Ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни қабул қилганидан сўнг, сўралаётган Томон ушлаб бериш тўғрисидаги сўров бўйича қарор чиқарилгунига қадар қидирилаётган шахсни ўз қонунчилигига мувофиқ қамоққа олиши лозим.
1. Шошилинч ҳолатларда сўраётган Томон ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни тақдим қилгунига қадар қидирилаётган шахсга нисбатан дастлабки қамоқ чорасини қўллаш юзасидан илтимос қилиши мумкин. Бундай илтимоснома факсимиль алоқа воситасида ёки Халқаро жиноят полицияси (ИНТЕРПОЛ) Миллий марказий бюроси орқали ёхуд Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан келишилган бошқа каналлар орқали юборилиши мумкин.
2. Илтимосномада қидирилаётган шахснинг тавсифи, ушлаб бериш сўралиши тўғрисида баёнот, шахсни ушлаб туришга рухсат берадиган, ушбу Шартноманинг 7-моддаси 1-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан бирининг мавжудлиги ҳақида баёнот, жиноят учун тайинланган ёки тайинланиши мумкин бўлган жазонинг тавсифи, шу жумладан ўталиши лозим бўлган жазо муддати, иш ҳолатларининг қисқача баёни ҳамда, агар маълум бўлса, шахс турган жой ҳақидаги баёнот кўрсатилади.
3. Сўралаётган Томон бундай илтимосномани кўриб чиқиш натижалари ҳақида кечиктирмасдан сўраётган Томонни хабардор қилиши лозим.
4. Башарти қамоққа олинган кундан эътиборан ўттиз (30) кун ичида сўралаётган Томоннинг ваколатли органи ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни олмаса, дастлабки қамоққа олинган шахс озод қилинади. Ушбу муддат, агар у ўтгунига қадар сўраётган Томон ваколатли органининг тегишли илтимосномаси келиб тушса, ўн беш (15) кунга узайтирилиши мумкин.
5. Мазкур модданинг 4-бандида назарда тутилган муддатнинг ўтиши, башарти сўров ва зарур ҳужжатлар кейинчалик қабул қилинган бўлса, қидирилаётган шахсни такроран қамоққа олиш ва ушлаб бериш бўйича процессуал ҳаракатларни амалга оширишга тўсқинлик қилмайди.
Ушлаб бериш тўғрисидаги сўров қаноатлантирилган тақдирда, ушлаб бериш учун қидирилаётган шахснинг сўралаётган Томон ҳудудида қамоқда сақланган муддати сўраётган Томонда унинг устидан чиқарилган ҳар қандай ҳукмда инобатга олинади.
Агар икки ёки ундан ортиқ давлатлар бир шахсни айнан бир ёки ҳар хил жиноятлар учун ушлаб бериш тўғрисида сўров юборса, сўралаётган Томон барча ҳолатларни, хусусан жиноят ёки жиноятларнинг оғирлик даражаси, уларни содир этиш жойи, сўровларнинг тегишли саналари, ушлаб бериш учун қидирилаётган шахс фуқаролиги ва келгусида бошқа давлатга ушлаб бериш мумкинлигини инобатга олган ҳолда, шахсни ушбу давлатлардан қай бирига ушлаб беришни ҳал қилади.
1. Мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ ушлаб берилган шахс бунинг учун асос бўлган жиноятидан бошқа у ушлаб берилгунига қадар содир этган ҳар қандай жинояти учун сўраётган Томон ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилиши ёки жазоланиши, шунингдек учинчи Давлатга ушлаб берилиши мумкин эмас, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
a) сўралаётган Томон розилигининг мавжудлиги, бундай розилик бериш учун сўралаётган Томон мазкур Шартноманинг 7-моддасида кўрсатилган маълумот ва ҳужжатларни, шунингдек ушлаб берилган шахс ушбу жиноятга алоқадорлиги ҳақидаги баёнот тақдим қилинишини сўраши мумкин;
b) ушлаб берилган шахс тўлиқ озод қилинганидан сўнг ўттиз (30) кун ичида сўраётган Томон ҳудудини тарк этмаган бўлса. Ушбу муддатга шахс ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра сўраётган Томон ҳудудини тарк эта олмаган вақт кирмайди;
c) мазкур шахс сўраётган Томон ҳудудини тарк этганидан сўнг ихтиёрий равишда унга қайтиб келган бўлса.
2. Ишни юритиш давомида қўйилган айбловга доир жиноят тавсифи ўзгарган тақдирда, ушлаб берилган шахс, башарти янги тавсифдаги жиноят уни ташкил қилувчи белгиларга кўра мазкур Шартноманинг 3-моддасига мувофиқ ушлаб бериш учун асос бўладиган жиноят бўлса, жиноий жавобгарликка тортилиши ёки жазоланиши мумкин.
1. Агар шахсни ушлаб бериш қаноатлантирилса, сўралаётган Томон ҳудудида топилган ва жиноят натижасида эгалланган ёки ашёвий далил сифатида талаб қилиниши мумкин бўлган барча мол-мулк сўраётган Томон илтимосига кўра, сўралаётган Томон қонунчилиги йўл қўйган даражада ва учинчи томонлар ҳуқуқларини инобатга олган ҳолда, унга топширилиши лозим.
2. Шахснинг ўлими ёки қамоқдан қочиши натижасида уни ушлаб беришни амалга оширишнинг имкони бўлмаган тақдирда ҳам, қайд этилган мол-мулк сўраётган Томон илтимосига кўра унга топширилиши лозим.
3. Топширилган ҳар қандай мол-мулк, башарти сўралаётган Томон қонунчилиги ёки учинчи шахслар ҳуқуқлари буни талаб қилса, сўралаётган Томонга унинг илтимосига кўра бепул қайтарилиши лозим.
4. Агар қайд қилинган мол-мулк сўралаётган Томонда олиб қўйилиши ёки мусодара қилиниши лозим бўлса, сўралаётган Томон бундай мол-мулкни ўзида қолдириши ёки вақтинчалик сўраётган Томонга топшириши мумкин.
Агар ушлаб берилган шахс жиноят ишини тергов қилиш, суд муҳокамаси ёки ҳукм ижросининг тугашидан олдин сўраётган Томоннинг розилигисиз сўралаётган Томон ҳудудига қайтиб келса, сўралаётган Томон ушбу шахсни сўраётган Томон сўровига кўра такроран ушлаб бериши мумкин.
1. Башарти ушлаб бериш учун қидирилаётган шахс сўралаётган Томон ҳудудида бошқа жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилаётган ёки унга нисбатан жазо ижро этилаётган бўлса, уни ушлаб бериш жиноят иши тугагунга қадар, ҳукм ижро этилгунга ёки шахс жазодан озод қилингунга қадар кечиктирилиши мумкин. Сўралаётган Томон кечиктириш ҳақида сўраётган Томонни хабардор қилади.
2. Агар мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган кечиктириш ушлаб беришга асос бўлаётган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетишига сабаб бўлса ёки жиноят ишини юритишга тўсқинлик қилса, сўралаётган Томон ўз қонунчилигига биноан ушлаб бериш учун қидирилаётган шахсни сўраётган Томонга вақтинча топшириши мумкин. Вақтинча ушлаб берилган шахс тегишли иш юритув якунланганидан сўнг сўралаётган Томонга қайтарилиши лозим.
1. Учинчи давлатлар Томонларнинг бирига бошқа Томон ҳудуди орқали шахсни ушлаб бераётган бўлса, шахс ушлаб берилаётган Томон бошқа Томонга унинг ҳудудидан бундай шахсни транзит олиб ўтишга рухсат бериш юзасидан илтимос қилиши лозим. Мазкур қоида ҳаво транспорти орқали бошқа Томон ҳудудига қўнмасдан ўтиш ҳолатларига татбиқ қилинмайди.
2. Тегишли маълумотлардан иборат бўлган бундай илтимоснома қабул қилиниши билан сўралаётган Томон уни ўз қонунчилигига мувофиқ кўриб чиқади. Сўралаётган Томон, башарти бундай илтимоснома унинг муҳим манфаатларига зиён етказмайдиган бўлса, уни дарҳол қаноатлантиради.
3. Транзит олиб ўтаётган давлат транзит вақтида шахсни қамоқда сақлаш учун ҳуқуқий асослар мавжудлигини таъминлаши лозим.
4. Кўзда тутилмаган қўниш ҳолатларида транзит учун рухсат сўралишини кутаётган Томон мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ транзит олиб ўтиш учун илтимоснома келиб тушгунига қадар, кузатувчи ходимнинг илтимосига биноан шахсни қирқ саккиз (48) соат давомида қамоқда сақлаши мумкин.
1. Ушлаб бериш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар қайси бир Томоннинг ҳудудида вужудга келган бўлса, шу Томон тарафидан қопланади.
2. Ушлаб берилаётган шахсни топшириш ёки қабул қилиш билан боғлиқ транспорт ва транзит харажатлари сўраётган Томон тарафидан қопланади.
3. Юқоридаги харажатлар кўзда тутилмаган хусусиятга эга бўлган тақдирда, Томонлар уларни қоплаш бўйича ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ушбу Шартномага мувофиқ тақдим қилинган ҳужжатлар сўраётган Томоннинг расмий тилида тузилиб, сўралаётган Томон расмий тилидаги ёхуд инглиз тилидаги таржимаси билан бирга тақдим қилинади.
Ушбу Шартномани талқин қилиш ва қўллашда юзага келадиган барча низолар бўйича Томонларнинг Марказий органлари ўзаро келишувга эришишмаса, улар дипломатик каналлар орқали маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилинади.
Ушбу Шартнома Томонлар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилмайди.
Ушбу Шартнома тегишли ҳаракат ёки ҳаракатсизлик унинг кучга кириш санасига қадар содир этилган бўлса ҳам, у қонуний кучга кирганидан сўнг юборилган сўровларга нисбатан қўлланилади.
3. Ушбу Шартнома Томонларнинг ўзаро келишувига асосан ўзгартирилиши мумкин, бундай ҳолатларда мазкур модда қоидалари қўлланилади.
4. Ҳар бир Томон исталган вақтда дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома юбориш билан Шартноманинг амал қилишини тугатиши мумкин. Шартноманинг амал қилиши бундай хабарнома берилган санадан бошлаб олти (6) ойдан сўнг тугайди. Бироқ хабарнома берилишидан олдин бошланган процессуал ҳаракатлар улар якунлангунига қадар ушбу Шартнома билан тартибга солинишда давом этади.
Тегишли тартибда ўз давлатлари томонидан ваколатланган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, ушбу Шартномани имзоладилар.