LexUZ шарҳи
Мазкур Баённома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 майдаги ПҚ-2528-сонли «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Финляндия Республикаси Ҳукумати,
Ўзбекистон Республикаси ва Финляндия Республикаси ўртасида иккиёқлама солиқ солинишиниг олдини олиш ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги 1998 йил 9 апрелда имзоланган Битимга (кейинги ўринларда «Битим» деб номланади) ўзгартиришлар киритиш истагида,
«1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш ёки Аҳдлашувчи Давлат ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари номидан солиқ солиниши билан боғлик мазкур Битимга зид бўлмаган тарзда ундириладиган ҳар қандай тур ва тавсифдаги солиқларга оид миллий қонунчиликка амал қилиш ёки уни қўллаш учун зарур ахборотларни алмашадилар. Ахборот алмашинуви ушбу Битимнинг 1- ва 2-моддалари қоидалари билан чекланмайди.
2. Аҳдлашувчи Давлатлар бири томонидан мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ олинган ҳар қандай ахборот ушбу Давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ олинган ахборот сингари махфий ҳисобланади ҳамда фақат мазкур модданинг 1-бандида қайд этилган солиқларни баҳолаш ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки суд таъқиби ёки ушбу солиқларга нисбатан даъволар бўйича қарорлар қабул қилиш ёхуд юқоридагиларни назорат қилиш билан шуғулланувчи шахслар ёки органларгагина (жумладан, судлар ва маъмурий органларга) ошкор этилиши мумкин. Бундай шахслар ёки органлар ахборотлардан фақат кўрсатилган мақсадлардагина фойдаланадилар. Улар бундай ахборотни очиқ суд мажлисида ёки суд қарорларида ошкор этишлари мумкин.
Юқоридагилардан қатъии назар, Аҳдлашувчи Давлат томонидан олинган ахборотдан, башарти бундай ахборот ҳар иккала Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ бошқа мақсадларда фойдаланишга рухсат этилган бўлса, ҳамда ахборотни тақдим этувчи Давлат ваколатли органининг бундай фойдаланишга розилиги мавжуд бўлса, бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилади.
3. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мазкур модданинг 1- ва 2-бандлари қоидалари Аҳдлашувчи Давлатларга қуйидаги мажбуриятларни юклайдиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим:
a) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид бўлган маъмурий тадбирлар ўтказиш;
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим қилиш;
c) ҳар қандай савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касбий сирни ёхуд савдо жараёнини ошкор қилувчи ёки ошкор этилиши давлат сиёсатига (ordre public) хилоф ҳисобланган ахборотни тақдим этиш.
4. Агар ахборот Аҳдлашувчи Давлат томонидан ушбу модда қоидаларига мувофиқ сўралган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат ўз солиқ мақсадлари учун бундай ахборотга эҳтиёж мавжуд бўлмаса ҳам сўралаётган ахборотни йиғиш бўйича ўзининг имкониятларидан фойдаланиши лозим. Аввалги жумлада назарда тутилган мажбурият ушбу модданинг 3-банди қоидаларига мувофиқ чекланиши мумкин, бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам, бундай чекловлар фақат ички манфаатлар мавжуд эмаслиги сабабли ахборот тақдим этишни рад қилиш учун Аҳдлашувчи Давлатга ижозат берадиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
5. Мазкур модданинг 3-банди қоидалари ҳеч бир ҳолатда бундай ахборот фақатгина банк, бошқа молия ташкилоти, номинал сақловчи ёхуд агент ёки ишончли бошқарувчи сифатида иштирок этаётган шахснинг ихтиёрида эканлиги ёки бундай ахборот бирор бир шахснинг мулкий ҳуқуқларига тааллуқли эканлиги сабабли Аҳдлашувчи Давлатга ахборот тақдим қилишни рад этишга рухсат сифатида талқин қилиниши мумкин эмас».
1. Аҳдлашувчи Давлатлар ўзларига тегишли солиқ мажбуриятларини ундиришда бир-бирларига ўзаро амалий ёрдам кўрсатадилар. Бундай амалий ёрдам мазкур Баённоманинг 1 ва 2-моддалари қоидалари билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур моддани қўллаш тартибини ўзаро келишув йўли билан белгилайдилар.
2. Мазкур моддада қўлланилган «солиқ мажбурияти» атамаси Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган ва ундирилиши мазкур Битимга ёки Аҳдлашувчи Давлатлар иштирокчиси бўлган исталган бошқа ҳужжатга зид бўлмаган тарзда ҳар қандай тур ва тавсифдаги солиқлар сифатида тўланиши лозим бўлган маблағни, шунингдек, бундай солиқларга тегишли фоизлар, маъмурий жарималар ҳамда ушбу маблағни ундириш ёки ундирилишини таъминлаш бўйича харажатларни англатади.
3. Башарти Аҳдлашувчи Давлатлардан бирига тааллуқли солиқ мажбурияти ушбу Давлатнинг қонунларига мувофиқ ундирилиши ва ушбу Давлатнинг қонунларига кўра айни шу пайтда унинг ундирилишига тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўланиши лозим бўлса, бу ҳолда ушбу Давлатнинг ваколатли органлари сўровномасига биноан бундай солиқ мажбурияти иккинчи Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари томонидан ундирув учун қабул қилинади. Бундай солиқ мажбурияти иккинчи Давлат томонидан, айни мазкур Давлатга тааллуқли солиқ мажбурияти сингари, унинг ўз солиқларини ундириши учун қўлланадиган ўзининг қонунчилиги қоидаларига мувофиқ ундириб олинади.
4. Агар Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирига тааллуқли солиқ мажбурияти уни ундириш учун ушбу Давлат қонунчилигига мувофиқ ундиришни таъминлаш чораларини кўришни тақозо қиладиган мажбурият ҳисобланса, бундай солиқ мажбурияти ушбу Давлат ваколатли органларининг сўрови билан иккинчи Аҳдлашувчи Давлат ваколатли органлари томонидан таъминот чораларини кўриш мақсадида қабул қилиниши лозим. Мазкур иккинчи Давлат бундай солиқ мажбуриятига нисбатан, ҳаттоки ушбу солиқ мажбурияти, бундай чораларни қўллаш пайтида биринчи кўрсатилган Давлатда солиқ талабини ижро этишнинг имкони бўлмаса ёки унинг ижросига тўсқинлик қилишга ҳақли шахс тарафидан тўланиши лозим бўлган ҳолатда иккинчи Давлатга тааллуқли бўлганидек, ўз қонунчилиги қоидаларига мувофиқ таъминот чораларини кўриши лозим.
5. Мазкур модданинг 3- ва 4-бандлари қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг қонунчилигига мувофиқ, солиқ мажбуриятига нисбатан шундай мажбуриятнинг хусусиятига кўра қўлланиши мумкин бўлган вақт чекловлари ва устуворлик тартиби ушбу Давлат томонидан мазкур модданинг 3- ва 4-бандларида назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ мажбуриятига нисбатан қўлланилмайди. Шунингдек, Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан мазкур модданинг 3- ва 4-бандларида назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ мажбуриятига нисбатан ушбу Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигида назарда тутилган устуворлик тартиби қўлланилиши мумкин эмас.
6. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирига тааллуқли солиқ мажбуриятининг мавжудлиги, ҳақиқийлиги ёки миқдорини аниқлаш бўйича тартиботлар иккинчи Аҳдлашувчи Давлатнинг суд ёхуд маъмурий органлари муҳокамасига олиб чиқилмайди.
7. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бири мазкур модданинг 3 ва 4- бандларига мувофиқ сўров юборганидан сўнг токи иккинчи Аҳдлашувчи Давлат тегишли солиқ мажбурияти суммасини ундириб, биринчи Аҳдлашувчи Давлатга ўтказгунига қадар бундай солиқ мажбурияти:
a) сўров мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ юборилганда — биринчи айтилган Давлатга тааллуқли, ушбу Давлатнинг қонунларига мувофиқ ундирилиши ҳамда шу пайтда ушбу Давлатнинг қонунларига кўра унинг ундирилишига тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўлаб берилиши лозим, солиқ мажбурияти ҳисобланмай қолса, ёки;
b) сўров мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ юборилганда — кўрсатилган биринчи Давлатга тааллуқли, уни ундириш учун ушбу Давлат ўз қонунчилигига мувофиқ таъминот чораларини кўриши мумкин, солиқ мажбурияти ҳисобланмай қолса,
бу ҳолда биринчи Давлатнинг ваколатли органлари бу ҳақда дарҳол иккинчи Давлатнинг ваколатли органларини хабардор қиладилар ва биринчи Давлат иккинчи Давлатнинг ихтиёри бўйича ўз сўровини тўхтатади ёки чақиртириб олади.
8. Ушбу модданинг қоидалари ҳеч бир ҳолатда Аҳдлашувчи Давлат зиммасига қуйидаги мажбуриятларнинг юкланиши сифатида талқин қилиниши мумкин эмас:
c) агар бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳар бир муайян ҳолатда ўз қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига мувофиқ унинг ихтиёрида бўлган ундиришга ёки ундирувни таъминлашга доир барча оқилона чораларни кўрмаган бўлса, кўмаклашиш;
d) кўмаклашаётган Давлат зиммасига тушаётган маъмурий сарф-харажатлар ундирув натижасида иккинчи Аҳдлашувчи Давлат олиши мумкин фойдага номутаносиб бўлган ҳолатларда кўмаклашиш».
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг Ҳукуматлари ушбу Баённома кучга кириши учун зарур бўлган барча конституциявий тартиботлар якунлангани тўғрисида бир-бирларини дипломатик каналлар билан хабардор қиладилар.
2. Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган ушбу Баённома мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган хабарномалардан сўнггисининг санасидан 30 (ўттиз) кун ўтиб кучга киради ва унинг қоидалари ҳар иккала давлатда қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда амал қилади:
a) ушбу модданинг 2-банди «с» кичик бандини инобатга олган ҳолда, Баённома кучга кирган йилдан кейинги тақвим йилининг биринчи январидан бошлаб олинган даромадлар манбаидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
b) ушбу модданинг 2-банди «с» кичик бандини инобатга олган ҳолда, бошқа солиқларга нисбатан — Баённома кучга кирган йилдан кейинги тақвим йилининг биринчи январидан бошланадиган ҳар бир солиқ йили учун ҳисобланган солиқлар бўйича;
c) мазкур Баённома кучга кирган санадан бошлаб, Битимнинг 25-моддасига кўра ахборот алмашиниш бўйича сўровларга ҳамда мазкур Баённома кучга киришидан аввалги ахборотларга нисбатан ҳам қўлланади.
Тегишли тартибда ўз ҳукуматлари томонидан ваколатланган қуйида имзо чекувчилар, ушбу Баённомани имзоладилар.