«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан ижро этилиши тўғрисида.
2010 йил — «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан Андижон вилояти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолияти тўғрисида.
«Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сирдарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши билан биргаликда).
«Лизинг тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Самарқанд вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш.
«Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг тизимидаги доимий асосда фаолият юритаётган ҳакамлик судлари томонидан ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш.
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳрида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши билан биргаликда).
«Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Хоразм вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши билан биргаликда).
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қашқадарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши билан биргаликда).
Биологик хилма-хиллик тўғрисида Конвенцияни (Рио-де-Жанейро, 1992 йил 5 июнь) ижро этиш бўйича Бухоро вилояти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши билан биргаликда).
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан биргаликда).
«Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сурхондарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши билан биргаликда).
«Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент вилоятидаги йирик саноат корхоналари томонидан ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссияларини жалб этган ҳолда).
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг ерларни қишлоқ хўжалигидан ўзга эҳтиёжлар учун ажратишга доир талаблари ижросини ўрганиш ва муҳокама қилиш (Фарғона вилояти мисолида, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссияларини жалб этган ҳолда).
Трансчегаравий очиқ сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича БМТ Конвенцияси (Хельсинки, 1992 йил 17 март) ва Халқаро очиқ сув оқимларидан кема қатнови билан боғлиқ бўлмаган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги БМТ Конвенциясининг (Нью-Йорк, 1997 йил 21 май) Ўзбекистон Республикасидаги ижросини ўрганиш ва муҳокама қилиш (Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси билан биргаликда).
«Жаҳонда глобал иқлим исишига қарши амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция («Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгаришлари тўғрисидаги Доиравий Конвенцияси (Нью-Йорк, 1992 йил 9 май)», шунингдек «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгаришлари тўғрисидаги Доиравий Конвенциясига Киото Баённомаси (Киото, 1997 йил 11 декабрь)» халқаро ҳужжатлари асосида).

Т/р

Тадбир номи

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Назорат-таҳлил фаолияти

1.

«Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни­нинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақида.

Биринчи ярим йиллик

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масала­лари қўмитаси

2.

Вояга етмаганларга оид қонун ҳужжатларининг Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ва вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ижро этилиши тўғрисида.

Биринчи ярим йиллик

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қў­митаси (халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши билан қўшма мажлис)

3.

«Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида.

Биринчи ярим йиллик

Фан, таълим, маданият ва спорт масала­лари қўмитаси

4.

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ўқув юртларида ижро этилиши тўғрисида.

Иккинчи ярим йиллик

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

5.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотик моддалар ва психо­троп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш Конвенцияси (Вена, 1988 йил 19 декабрь) қоидаларини ижро этиш, ёшлар орасида наркоманияга барҳам бериш юзасидан Хоразм вилояти халқ депутат­лари маҳаллий Кенгашларининг ишлари тўғрисида.

Иккинчи ярим йиллик

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳ­камаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази билан биргаликда)

6.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг уй-жой шароит­ларини яхшилаш, қуриш ёки харид қилишга муҳтож ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга доир қисмининг Наманган вилоятида ижро эти­лиши тўғрисида.

Иккинчи ярим йиллик

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

II. Тадбирлар*

1.

«Ёш олим ва тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш иқтисодий механизмини кучайтиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш йўллари» мавзуида семинар.

Биринчи чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар маса­лалари қўмитаси (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан бир­галикда)

2.

«Болаларнинг омонлиги, ҳимояси ва ривожланишини таъминлаш тўғрисидаги Умумжаҳон Декларацияси (Нью-Йорк, 1990 йил 30 сен­тябрь) қоидаларининг Ўзбекистон Республикасида амалга оширишнинг бориши ҳақида» мавзуида давра суҳбати.

Биринчи чорак

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси («Соғ­лом авлод учун» жамғармаси билан биргаликда)

3.

«Вояга етмаганларга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш (ювенал адлия): амалиёт ва самарадорлик» мавзуида давра суҳбати.

Иккинчи чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

4.

«Қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантиришда ёшлар салоҳиятидан фойдаланиш» мавзуида давра суҳбати.

Иккинчи чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва эко­логия қўмитаси

5.

«Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда давлат ва жамоат ташкилотларининг вазифалари» мавзуида семинар.

Учинчи чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

6.

«Ёш авлоднинг баркамол ривожланишини таъминлашда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон тараққиёти концепцияси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ўрни» мавзуида семинар-тренинг.

Учинчи чорак

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси (Дав­лат ва жамият қурилиши академияси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси билан биргаликда)

7.

«Таълим муассасаларининг замонавий моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш тўғрисида» мавзуида давра суҳбати.

Тўртинчи чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масала­лари қўмитаси