12.05.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2785
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 12.05.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2785
Дата вступления в силу
16.05.2016
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сонли қарори билан тасдиқланган «Саховат» кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом, «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом, «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисидаги низомга мувофиқ ёлғиз кексалар ва ногиронларни (бундан буён матнда васийликка олинувчилар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий муассасалар деб юритилади) расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.
4. Васийликка олинувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сонли қарори билан тасдиқланган «Саховат» кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом, «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом, «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисидаги низомда назарда тутилган тегишли тиббий-ижтимоий муассасасига расмийлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатларни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига топширади. Бунда, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг иловасида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 27 октябрдаги 69-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2785-1, 02.10.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 44-сон, 515-модда)