30.12.2010 йилдаги 149-II-сон
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 30.12.2010 йилдаги 149-II-сон
Дата вступления в силу
30.12.2010

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро этиш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиясини тузиш.

2011 йилнинг
февраль ойи

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши

2.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2011 йилнинг
март ойи

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси

3.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар аъзолари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбатлари ўтказиш.

2011 йилнинг
апрель ойи

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси

4.

Фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқиб, қонун ости ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2011 йилнинг
иккинчи ярми ва кейинги йиллар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда

5.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларнинг социал-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича семинарлар ўтказиш (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 3 декабрдаги қарори билан тасдиқланган Ҳаракат дастури 5.1.1-бандининг иккинчи хатбошисини ҳисобга олган ҳолда).

2011 йилнинг
иккинчи ярми ва кейинги йиллар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси билан биргаликда

6.

Маҳалла институти ҳақида туркум телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳамда даврий нашрларда чиқишлар, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган бошқа тадбирлар ташкил этиш.

2011 йилнинг
иккинчи ярми ва кейинги йиллар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти билан биргаликда

Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастури — Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузасининг асосий қоидалари ва хулосаларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 3 декабрдаги 116-II-сонли қарори билан тасдиқланган).