Божхона декларациясини бериш ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган, товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини мазкур ҳудуддан бевосита олиб чиқишга қаратилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш, шунингдек товарлар ва (ёки) транспорт воситалари билан ушбу Кодексда назарда тутилган кейинги барча ҳаракатларни улар амалда божхона чегарасини кесиб ўтгунига қадар бажариш товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудидан олиб чиқиш шартлари ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар божхона органларига давлат тилида ёки халқаро ташишларда қўлланиладиган бошқа тилларда тақдим этилади. Халқаро ташишларда қўлланиладиган бошқа тилларда тақдим этилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда, давлат тилига таржима қилиниб, ташувчи томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Мазкур модданинг иккинчи қисми «а» бандида кўрсатиб ўтилган шартли чиқариб юборилган товарлардан фақат божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар бериш шартларига мувофиқ бўлган мақсадда фойдаланилиши керак. Мазкур товарлардан улар шартли чиқариб юборилган пайтдан эътиборан уч йил ичида бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, берилган божхона имтиёзлари бекор қилиниб, божхона тўловларини тўлаш мажбурияти тикланади.
Агар ушбу модданинг иккинчи қисми «д» бандида кўрсатиб ўтилган шартли чиқариб юборилган товарлар учун тақдим этилмаган мувофиқлик сертификатини ёки санитария-эпидемиология хулосасини олиш талаб этилса, ушбу товарлардан фойдаланиш, уларни учинчи шахсларга бериш, шу жумладан уларни сотиш ёки ўзга усулда бошқа шахсга ўтказиш орқали бериш тақиқланади, мазкур товарларни олиб киришга доир чекловлар ушбу товарларнинг сифати ва хавфсизлиги текширилиши муносабати билан белгиланган ҳолларда эса ҳар қандай шаклда фойдаланиш (ишлатиш) тақиқланади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган товарларни фақат реклама, намойиш қилиш ва илмий-тадқиқот мақсадларида битта нусхадан вақтинча олиб чиқишга йўл қўйилади.
Вақтинча олиб чиқиш божхона режими ушбу Кодекснинг 39-моддасида белгиланган муддатда тугалланмаган тақдирда, товарнинг олиб чиқишдаги божхона қийматидан ва (ёки) миқдоридан ҳамда товарни вақтинча олиб чиқиш божхона режимига жойлаштириш маълум қилинган куни амалда бўлган божхона божлари ва солиқлар ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган божхона божлари ҳамда солиқлар тўланади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда, товарларни вақтинча олиб чиққан ва уларни ушбу Кодекснинг 39-моддасида белгиланган муддатда қайтариб олиб кирмаган шахс вақтинча олиб чиқиш божхона режими талаблари ҳамда шартларига риоя этмаганлик учун жавобгар бўлмайди.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган операциялар ва ҳаракатларнинг амалга оширилиши товарнинг йўқотилишига ёки унинг хоссалари ўзгаришига олиб келса, мазкур операциялар ва ҳаракатларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган шартларга риоя этиш ҳарбий юкларга, инсонпарварлик ёрдами, техник кўмак сифатида олиб кириладиган товарларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарз (кредит) маблағлари, грантлар ҳисобидан олиб кириладиган товарларга, шунингдек олиб кирилаётган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига, чет эл валютасига нисбатан татбиқ этилмайди.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган операциялар ва ҳаракатларнинг бажарилиши товарнинг йўқотилишига ёки хоссаларининг ўзгаришига олиб келса, ушбу операциялар ва ҳаракатларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Ушбу Кодекс 98-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талабга риоя этилмаган тақдирда, божхона органи божхона омбори божхона режимида туриш муддати тугаган товарга нисбатан қарор қабул қилиниши учун судга мурожаат этади.
Ушбу Кодекснинг 134-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар ваколатли шахс томонидан божхона органига Интерактив давлат хизматларининг ягона портали орқали «бир дарча» принципи бўйича тақдим этилади.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, божхона органи ваколатли шахснинг ёзма хабарини олганидан кейин беш иш куни ичида унга рухсатнома бериши шарт. Қабул қилиб олинган санаси кўрсатилган ариза ва ваколатли шахс томонидан божхона органига юборилган ёзма хабар рухсатнома олингунига қадар рухсатномага тенглаштирилади ҳамда товарларни божхона органининг рухсатномаси олинишини назарда тутувчи божхона режимига жойлаштириш учун асос бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудидан ўзгармас ҳолатда қайтариб олиб чиқилиши ёки тегишли божхона режимига жойлаштирилиши лозим.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари уларни вақтинча олиб чиқиш ва божхона ҳудудига қайтариб олиб киришда божхона тўловлари тўлашдан озод этилади.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган жойлардан юбориладиган халқаро курьерлик жўнатмалари қабул қилувчилар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органигача божхона назорати остида етказиб берилади.
Ушбу Кодекснинг 167-моддасига мувофиқ божхона юк декларациясини бериш талаб қилинмайдиган товарлар бўйича божхона тўловлари божхона органлари томонидан божхона кирим ордеридан фойдаланган ҳолда ҳисобланади.
Ушбу модданинг учинчи қисми қоидаларидан қатъи назар, божхона органлари шахсларнинг товарларни ёки уларни қайта ишлаш маҳсулотларини ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудига қайтариб олиб кириш борасидаги мажбуриятлари ушбу Кодексда белгиланган тартибда божхона режимлари шартларига мувофиқ бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Товарларда ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган махсус тамғалар, идентификациялаш белгилари ёки товарларни белгилашнинг бошқа воситалари мавжуд эмаслигига, шундай товарлари мавжудлиги аниқланган юридик ёки жисмоний шахс бунинг аксини исботламаса, товарларни божхона ҳудудига божхона расмийлаштирувисиз олиб кирганлик ёки чиқариб юборганлик фактининг тасдиқланиши деб қаралади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган товарларни ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш тизимини текшириш божхона органлари томонидан қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ва божхона ҳудудида содир бўлган ҳоллар белгиланган тартибда тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Транспорт воситасининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга мувофиқлиги транспорт воситасига товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномани (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) олиш йўли билан олдиндан тасдиқланиши мумкин.
Ушбу модда олтинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган фактлар аниқланганда, агар аризада бартараф этилиши мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, божхона органи уларни бартараф этиш учун аризачига муддат беради. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома божхона органи томонидан бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали электрон шаклда аризачига юборилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар юзага келиши билан гувоҳноманинг амал қилиши тугатилган деб ҳисобланади ҳамда гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилиш талаб этилмайди.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз товарнинг чиқариб юборилишига йўл қўйган божхона органининг мансабдор шахси белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Айни бир шахс томонидан мунтазам равишда олиб ўтиш деганда, мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган товарларнинг олтмиш календарь кун ичида бир маротабадан кўп марта битта юк жўнатувчи манзилидан бошқа юк қабул қилувчи манзилига бир контракт (шартнома, келишув) асосида бир хил шароитда божхона чегарасидан олиб ўтилиши тушунилади. Бундай ҳолларда муайян вақт ичида божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган барча товарлар учун битта божхона юк декларацияси берилади. Бу тартиб вақтинча товарларни сақлашнинг энг кўп муддати ёки божхона тўловларини тўлаш муддатлари бузилишига олиб келиши мумкин эмас.
Ушбу Кодекснинг 251-моддасида кўрсатилган товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда товарларни чиқариб юбориш божхона юк декларацияси топширилгунига қадар ёки божхона расмийлаштируви бўйича операциялар якунлангунига қадар декларант ёки божхона брокери томонидан қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда амалга оширилиши мумкин:
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларнинг бажарилганлик факти божхона брокерининг зиммасига божхона режимининг амал қилишини тугаллаш билан боғлиқ операцияларни бажариш мажбуриятларини юкламайди.
ушбу Кодекснинг 201-моддасига мувофиқ товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона назоратини амалга ошириш натижасида божхона тўловлари қўшимча ҳисобланган тақдирда юзага келади.
(297-модда иккинчи қисмининг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 июлдаги ЎРҚ-785-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 03/22/785/0679-сон — тижорат банклари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида 2022 йил 1 майдан кейин янгитдан тузиладиган битимлар (расмийлаштириш шакли ва усулидан қатъи назар) асосида сотиб олинадиган товарларга (хизматларга) нисбатан татбиқ этилади)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган, битимнинг нархига киритиладиган харажатлар тегишли товарлар, ишлар ва хизматлар (ташиш, суғурта қилиш, брокерлик хизмати) учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар, тўлов топшириқномалари, чеклар) асосида аниқланади.
Ушбу модда биринчи қисмининг «в» бандида кўрсатилган харажатлар олиб кириладиган товарларни божхона ҳудудига олиб чиқиш учун ишлаб чиқаришга ва сотишга қаратилиши керак.
Агар айнан бир хил товар учун ушбу Кодекс 304-моддаси биринчи қисмининг «а» бандида кўрсатилган харажатларнинг қиймати баҳоланаётган товар учун шундай харажатларнинг қийматидан масофа ва транспортнинг турларидаги тафовут туфайли анча фарқ қилса, айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматига кўра аниқланадиган божхона қийматига тегишли тарзда тузатишлар киритилиши керак.
б) ушбу модданинг «а» бандида акс эттирилмаган умумий харажатларнинг ҳажми ва баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган айни ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган айни ўша классдаги ва турдаги товарни Ўзбекистон Республикасида сотишда одатда экспорт қилувчи томонидан олинадиган фойда;
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда, баҳоланаётган товарни етказиб бериш шартларини ҳисобга олган ҳолда маълумотларга тегишли тузатишлар киритилиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ баҳоланаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлашнинг бир нечта усулини қўллаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, уларни қўллашнинг кетма-кетлигига амал қилиниши зарур.
Ушбу модданинг ўнинчи қисмида кўрсатилган ҳисоб-китобларни ўтказиш мумкин бўлмаган тақдирда, олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини муваққат (шартли) баҳолаш божхона органининг ихтиёрида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги тегишли ахборот асосида амалга оширилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган битимнинг баҳосига қўшиладиган компонентлар тегишли товарлар, ишлар ва хизматлар (ташиш, суғурталаш, сертификатлаштириш, брокерлик хизматлари) учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар, тўлов топшириқномалари, чеклар) асосида аниқланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда божхона органи ва декларант ёки божхона брокери ўртасида товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулини танлаш хусусида маслаҳатлашувлар ўтказилиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 93 ва 236-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони ва эркин омбор фаолиятини лицензиялашда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида товарларни гаровга қўйиш қўлланилмайди.
Кафил ушбу Кодекснинг 340-моддасига мувофиқ божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига таъминлаш суммаларини киритиш орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлашни амалга оширади.
Тўловчи томонидан божхона тўловларини тўлаш бўйича қарзи ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган муддат ичида тўланмаган тақдирда, божхона органи ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратиладиган миқдордаги божхона тўловлари бўйича қарзнинг суммасини кўрсатган ҳолда гаров реестрига ёзув киритади. Ёзув божхона тўловлари бўйича қарз тўлиқ қопланганидан ёки ҳисобдан чиқарилганидан кейин гаров реестридан ўчирилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган товарнинг етарли даражада қайта ишланганлиги мезонларининг қўлланилиш хусусиятлари қонунчиликда белгиланади.
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган ҳолларда, лозим даражада расмийлаштирилган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат ёки сўралган маълумотлар тақдим этилмагунига қадар товар муайян мамлакатда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланмайди.
Товарларни чиқариб юбориш ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ тўхтатиб турилган тақдирда, божхона органлари томонидан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилганлиги белгилари мавжуд бўлган товарлар аниқланганда ҳуқуқ эгасини ёки унинг ваколатли вакилини ва декларантни хабардор қилиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилади.
Агар ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган муддатда божхона органларига ҳуқуқ эгасининг ёки унинг ваколатли вакилининг товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризаси келиб тушган бўлса, уларни чиқариб юбориш дастлабки тарзда тўхтатиб турилган санадан эътиборан ўн иш кунига қадар тўхтатиб турилади. Бунда ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили ўн иш куни ичида қуйидагиларни божхона органига тақдим этиши керак:
3) ушбу Кодекснинг 385-моддасида белгиланган тартибда интеллектуал мулк объектларини Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг шахсий багажи унда шахсий фойдаланиш учун мўлжалланмаган товарлар ёки божхона ҳудудига олиб кирилиши ёхуд бу ҳудуддан олиб чиқилиши Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ёки халқаро шартномаларида тақиқланган ёхуд карантин қоидалари ва бошқа махсус қоидалар билан тартибга солинадиган товарлар бор деб тахмин қилиш учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда божхона кўригидан озод этилмайди. Божхона кўриги дипломатик агент ёки унинг ваколатли вакили иштирокида ўтказилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг шахсий багажи унда шахсий фойдаланиш учун мўлжалланмаган товарлар ёки олиб кирилиши ва олиб чиқилиши қонунчиликда тақиқланган ёхуд карантин қоидалари ва бошқа махсус қоидалар билан тартибга солинадиган товарлар бор деб тахмин қилиш учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда божхона кўригидан ўтказилиши мумкин.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган муддат узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ушбу муддат шикоят бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича юқори турувчи божхона органи томонидан тикланиши мумкин.