30.06.2015 йилдаги -сон
Мазкур тоифадаги ишлар хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилмоқда.
Шундан сўнг, МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ижарага олувчидан 54 270 000 сўм миқдоридаги зарар (бой берилган фойда)ни ундириб беришни сўраган. Бунга асос қилиб, ижарага олувчи 2011 йил 1 августда ижарага олинган нотурар бинони бўшатиб бериши лозим бўлганлиги, 2011 йил 2 августда МЧЖ янги ижарага олувчи «Ready Foods» МЧЖ билан 36-сонли ижара шартномаси имзолаганлиги, ушбу шартномага кўра Тошкент шаҳар, Дилкаш кўчаси, 2 уйда жойлашган 670 кв.м майдондаги нотурар бинони 2011 йил 1 июнга қадар ҳар ойга 6 030 000 сўм ижара тўловларни амалга ошириш шарти билан ижарага бериши назарда тутилганлиги, ижарага олувчи бинони 2011 йилнинг август ойидан 2012 йилнинг апрелига қадар бўшатиб бермаганлиги оқибатида МЧЖ 9 ой давомида 54 270 000 (6 030 000 х 9) сўмга эга бўла олмаганлигини ва бу сумма бой берилган фойдани ташкил қилишини кўрсатган.
Ҳақиқатдан ҳам, ФКнинг 554-моддасида мулк ижараси шартномаси бекор бўлганидан кейин ижарага олувчи ижарага берувчига мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда, нормал эскиришни ҳисобга олиб ёки шартномада келишилган ҳолатда қайтариши лозимлиги, агар ижарага олувчи ижарага олган мол-мулкни қайтармаса ёки кечиктириб қайтарса, ижарага берувчи кечиктирилган барча вақт давомида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги, бу ҳақ ижарага берувчи кўрган зарарни қопламаган тақдирда зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Бироқ, мазкур ҳолатда МЧЖ ижарага олувчидан у бинодан фойдаланганлиги учун ҳақ тўлашни талаб қилмаган, балки ижарага олувчи бинони ўз вақтида бўшатиб берганида МЧЖ 54 270 000 сўм миқдорида фойда олиши мумкинлигидан келиб чиқиб, суддан ушбу суммани бой берилган фойда сифатида ундириб беришни сўраган. Яъни, ХПКнинг 40-моддасига асосан даъвогар низо юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъво предметини ўзгартириши мумкин. Аммо, мазкур ҳолатда даъвогар даъво предметини ўзгартирмаган бўлса ҳам, суд зарар ўрнига ижарага олувчидан ижарага олган бинодан фойдаланганлик учун ҳақ ундирган.
Ваҳоланки, ХПК 138-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ишнинг хўжалик суди томонидан аниқланган ҳолатлари, хўжалик судининг бу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далиллар ва хўжалик суди у ёки бу далилларни рад қилишига ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонун ҳужжатларини қўлламаслигига сабаб бўлган важ, шунингдек суд ҳал қилув қарорини қабул қилишда таянган қонун ҳужжатлари кўрсатилиши лозим.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги «Давлат ва корпоратив харидлар жараёнини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги 166-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 20-бандида аккредитациядан ўтган етказиб берувчилар савдоларда қатнашиш учун ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисоб рақами доирасида ўз шахсий ҳисоб рақамларига аванс тўловларини ўтказишлари шартлиги, савдолар ғолибининг молиявий закалати у контрактни имзолагунга қадар блокировка қилиниши белгиланган.
Ушбу Низомнинг 43-бандига кўра савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи контракт тузишни рад этганда ёки уни тузишдан бошқача тарзда бош тортганда, унинг молиявий закалати савдолар ғолиби аниқланган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда, етказилган зарар учун компенсация сифатида, буюртмачининг тегишли ҳисоб рақамига (агар буюртмачи ғазначилик ижроси билан қамраб олинган бўлса - бюджет маблағлари ёки бюджетдан ташқари маблағлар бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисоб рақамини кўрсатган ҳолда ягона ғазна ҳисоб рақамига, агар буюртмачи ғазначилик ижроси билан қамраб олинмаган бўлса - унинг банкдаги талаб қилиб олингунгача депозит ҳисоб рақамига) ўтказилади.
Бироқ, суд юқоридаги низомнинг 20-банди талабларига эътиборини қаратмаган. Яъни, етказиб берувчи савдоларда қатнашишдан олдин аванс тўловларини ўтказиши шарт бўлганлигига ва ушбу мажбуриятнинг бажарилмаганлиги етказиб берувчини савдоларда қатнашишга рухсат берилмаслигига сабаб бўлишига, савдоларда қатнашиш учун олдиндан аванс тўловларини ўтказиб берилмаганлиги савдолардан кейин ушбу тўловларни компенсация сифатида ундириш учун асос бўла олмаслигига ва бундай ҳолатда етказиб берувчи контракт тузишни рад этган ёки уни тузишдан бошқача тарзда бош тортган тақдирда буюртмачи контракт тузишдан бош тортиш туфайли етказилган зарарни қоплаш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақлилигига эътибор бермаган.
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун 30-моддасининг биринчи қисмида ижро ҳаракатлари ва ижро ҳужжатининг талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида суд ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва ижро этилиши кераклиги белгиланган бўлсада, суд ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари белгиланган муддатларда бажарилмаган.
Даъво аризасида суд ҳужжати ўз вақтида ижро этилганида ундирувчи ФКнинг 327-моддасида белгиланган банк фоизи миқдорида фойда кўриши мумкинлиги, 2011 йилнинг январидан 2015 йилнинг мартига қадар банк фоизи миқдори 22 134 862 сўмни ташкил этиши, ушбу суммани ундирувчи суд ижрочисининг ҳаракатсизлиги оқибатида ололмаганлиги ва натижада ундирувчи ушбу сумма миқдорида зарар кўрганлигини важ қилиб кўрсатган.
ФК 990-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг Қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар суднинг қарори асосида қопланиши лозим. Зарар ушбу Кодекснинг 15-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади.
ФКнинг 15-моддасига асосан давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши керак.
Шунингдек, зарар суммаси Суд департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасидан ундирилиб хатоликка йўл қўйилган. Чунки, ФКнинг 15-моддаси ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 12 январда 1095-сон билан рўйхатга олинган «Давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплашда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномага асосан давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан тўланади. Шу боис, суд ишга жавобгар сифатида Молия вазирлигининг тегишли ҳудудий органини жалб қилиши лозим эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари»нинг 129-бандига кўра, электр энергияси (қуввати) учун электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдорда ва муддатда тўлов тўланмаганда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки унинг электр таъминоти корхонаси электр энергиясини истеъмолчига етказиб беришни тўхтатиб қўйишга ҳақли.
Суд даъвонинг маънавий зарарни ундириш қисми бўйича низо хўжалик судига тааллуқли эмас деб ҳисоблаб иш юритишни ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан тугатиб хатоликка йўл қўйган. Чунки, низо тарафлари юридик шахслар бўлиб, улар ўртасидаги пул маблағларини ундириш билан боғлиқ низо хўжалик судида кўрилади. Шу сабабли, бундай талаб хўжалик судига тааллуқлидир. Бироқ, маънавий зарар фақат жисмоний шахсга етказилиши мумкин ва шу боис юридик шахснинг маънавий зарарни ундириш талаби бўйича иш юритиш тугатилмайди, балки бундай талабни қаноатлантириш рад этилади.
Истеъмолчига талабнома юборилиб, унда истеъмолчи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган «Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари» бузилганлиги ва даъвогарга 4 633 574 сўм зарар етказилганлиги қайд этилиб, 10 кун муддатда ушбу зарарни тўлаш ҳақида талаб билдирилган. Бироқ истеъмолчи томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Қоидаларнинг 68-бандига кўра, ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги аниқланса ёки унинг иш тартибига рухсатсиз аралашилган ёки назорат пломбалари узилган бўлса, ИСКХ ташкилоти истеъмолчи (субистеъмолчи)га сувни ҳисобга олиш асбобини 30 кун муддатда навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга кўрсатма беради. Муддат кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобга олинади.
Ушбу белгиланган муддатда кўрсатма бажарилмаса, сарфланган сув ҳажми мазкур Қоидаларнинг тегишли бандларига мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади ва истеъмолчидан қарз сифатида ундирилади.
ФК 14-моддасининг иккинчи қисмида берилган таърифга кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Ушбу ҳолатда суд даъво талабига аниқлик киритиб, 4 633 574 сўм етказилган зарарни эмас, балки даъвогар томонидан Қоиданинг 87-бандига асосан ҳисоб-китоб қилинган пул маблағларини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим эди.
8. ФКнинг 325-моддасига асосан мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.
Даъвогар 10 га майдонга помидор маҳсулоти эккан бўлиб, унинг маҳсулотлари 2013 йил 20 августда пишиб етилган. Даъвогарнинг бизнес режасига кўра, етиштирилган помидорларни қайта ишлаш ускунаси ёрдамида қайта ишлаб томат маҳсулотини ишлаб чиқаришни режалаштирган. Аммо, ускуна жавобгар томонидан етказиб берилмагач, у ўз помидорларини қайта ишлай олмаган. Даъвогар томонидан 10 га майдонда 9 000 кг помидор етиштирилган бўлиб, жавобгар томонидан помидор маҳсулотини қайта ишлаш ускунаси етказиб берилмаган. Шу сабабли, даъвогар етиштирган помидор маҳсулотини сотишга ҳаракат қилган. Натижада 3 000 кг маҳсулотни сотган. Қолган 6 000 кг етиштирилган помидор маҳсулоти истеъмол учун яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Помидор маҳсулоти яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги тўғрисида туман сув ва қишлоқ хўжалиги бўлими, туман Фермерлар кенгаши ва даъвогар вакиллари иштирокида далолатнома тузилган.
Даъво аризасига илова қилинган даъво талабларини асословчи ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан ускуна ўз вақтида етказиб берилмаганлиги учун Қонуннинг 25-моддасига асосан ҳар бир кечиктирилган кун учун ускуна баҳосининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо етказиб берилмаган ускуна қийматининг 50 фоиздан ошиб кетмайдиган қийматда, яъни 28 000 000 (56 000 000 х 50 %) сўм пеня ҳисобланган, зарар суммаси эса истеъмол учун яроқсиз ҳолатга келиб 6 000 кг помидор маҳсулотининг ҳар бир килограмми учун 1 500 сўмдан келиб чиқиб (6 000 х 1 500 = 9 000 000) ҳисобланган.
ФКнинг 325-моддасига кўра агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади. Қонунда ёки шартномада зарарни эмас, балки фақат неустойкани ундириб олишга йўл қўйиладиган, зарар ҳам неустойкадан ташқари тўла ҳажмда ундириб олиниши мумкин бўлган, кредиторнинг танловига кўра ёки неустойка ёхуд зарар ундириб олиниши мумкин бўлган ҳоллар белгиланиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 январдаги 4-сонли ва 2013 йил 12 апрелдаги 111-сонли, Тошкент вилояти ҳокимининг 2013 йил 16 майдаги 1/2/4-1954-сонли баённомаларида «Тошкент-Бекобод» автомагистрали ёқасида жойлашган ҳудудларда замонавий икки ва уч қаватли бинолар қурилиши ва йўлларни кенгайтириш белгиланган. Ушбу баённомалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2013 йил 13 августдаги 423-сонли қарори билан чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Унга қўра, «Қумовул» ва «Оқ-тепа» ҚФЙ массивларидаги йўлнинг муҳофаза минтақасидаги турар ва нотурар уйлар бузилиб, белгиланган масофаларда замонавий икки ва уч қаватли бинолар қурилиши ва йўлларни кенгайтириш белгиланган. Шунингдек, ушбу қарор билан автомагистраль ёқасида бузиладиган уйларни баҳолаш ва уй эгаларига тўланиши лозим бўлган товон (компенсация) маблағларининг миқдорини аниқлаш учун туман комиссияси тасдиқланган.
«Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори, шу жумладан, мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки дов-дарахтлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига фақатгина қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилиб, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг мол-мулк берилади ва у кўрган бошқа зарарларнинг ўрни қопланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши туфайли етказилган зарарнинг ўрни тўла ҳажмда қопланади.
Ер кодексининг 86-моддасида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) ерлар олиб қўйилган ҳолда тўла ҳажмда қопланиши, зарарнинг ўрни олиб қўйилаётган ер участкалари ажратиб бериладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, шунингдек фаолияти ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига олиб борган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 27-бандига кўра, ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида юридик шахслар кўрган зарар учун компенсация тўлаш тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Мазкур Низомнинг 15-бандида бузилаётган уйлар (квартиралар) эгасига турар жой бериш ва (ёки) компенсациянинг бошқа турларини тўлаш тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан, чорак якуни бўйича прогноздан ортиқча тушган маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг захира жамғармаси маблағлари ва (ёки) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳисоб рақамларига давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушадиган тақсимланадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига амалга оширилиши белгиланган.
«Гаров тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига асосан қарздор томонидан кредитор олдидаги мажбурият бажарилмаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятини таъминлашга гаров берган учинчи шахс (мулкий кафил) ундирувнинг гаровга қўйилган нарсага қаратилишидан сақланиш мақсадида бу мажбуриятни бажаришга ҳақлидир.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, ундириш гаров нарсасига уни реализация қилиш йўли билан қаратилган тақдирда, мулкий кафил қарздордан унинг қийматини ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин.
ФК 985-моддасининг биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Бироқ, мазкур ҳолатда суд даъвонинг 500 000 сўм ундириш қисмини қаноатлантиришда ФК 14-моддасининг иккинчи қисмига, даъвонинг 452 008 581 сўм ундириш қисмини қаноатлантиришда «Гаров тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига таяниши лозим эди.
Ер кодекси 41-моддасининг учинчи қисмига кўра, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорлари ҳуқуқларининг бузилиши натижасида етказилган зарар (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланиши керак.
ФК 324-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, зарарни аниқлашда мажбурият бажарилиши керак бўлган жойда, қарздор кредиторнинг талабларини ихтиёрий қаноатлантирган кунда, борди-ю, талаб ихтиёрий қаноатлантирилган бўлмаса, — даъво қўзғатилган кунда мавжуд бўлган нархлар эътиборга олинади. Суд вазиятга қараб, зарарни тўлаш ҳақидаги талабни қарор чиқарилган кунда мавжуд бўлган нархларни эътиборга олган ҳолда қаноатлантириши мумкин.
13. Кредиторнинг пул маблағларидан ғайриқонуний фойдаланилиши туфайли унга етказилган зарар ФКнинг 327-моддасига асосан унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига биноан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кредиторнинг пул маблағларидан қонунсиз фойдаланиш туфайли унга етказилган зарар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган «Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш Қоидалари»нинг 34, 38 ва 39-бандларида электр тармоғи хўжалиги объектларида авария вазиятларида лойиҳасиз бажариладиган қурилиш, таъмирлаш ишлари ва бошқа ишларни бажариш (ер ости кабель линиялари трассаларида чуқур қазиш, йўлларни вақтинча айланиб ўтиш, кириш йўлини ёпиш ва сув чиқариш учун тупроқни қазиш, далаларни текислаш, қозиқоёқ қоқиш, тўсиқ учун таянч ўрнатиш, тупроқ намунасини олиш, турли мақсадлар учун хандақ қазиш ва бошқалар) учун электр тармоғи хўжалиги объектлари эгаларининг ёзма розилиги олиниши, электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналаридаги ишлар уларнинг бажарилиши учун масъул шахснинг кузатувида амалга оширилиши кераклиги ва бундай вакил ҳозир бўлмаган ҳолда ер ишларини бажариш тақиқланиши белгиланган.
ФК 985-моддасининг биринчи қисмида ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган.
ФК 989-моддасининг иккинчи қисмига кўра юридик шахс ёхуд фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариб турган вақтида етказган зарарни қоплайди.
ФК 14-моддасининг иккинчи қисмига биноан зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
ФК 324-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт.
ФК 14-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари зарар деб тушунилади.
Даъвонинг банк фоизи сифатида тўланган 31 355 102 сўм қисмини қаноатлантириш рад этилган. Чунки, ФК 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Ер кодекси 39-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мувофиқ ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори ер участкаси олиб қўйилган тақдирда унга етказилган зарарнинг (шу жумладан бой берилган фойданинг) қопланишини ёки ер участкасидан ихтиёрий равишда воз кечилганида сарфланган харажатларнинг тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
ФК 957-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
ФКнинг 570-моддасига асосан ижарага берилган транспорт воситаси ҳалокатга учраган ёки шикастланган тақдирда, агар ижарага берувчи транспорт воситаси қонун ёки шартномага мувофиқ ижарага олувчи жавобгар бўладиган ҳолатларда ҳалокатга учраганини ёки шикастланганлигини исбот қилса, ижарага олувчи етказилган зарарни ижарага берувчига тўлаши шарт.
ФКнинг 325-моддасига асосан мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланишига, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса;
кредиторнинг пул маблағларидан ғайриқонуний фойдаланиш туфайли унга етказилган зарар ушбу пул маблағларидан фойдаланилганлиги учун ФКнинг 327-моддасига асосан унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақлилигига;