Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати қарор қилади:
Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимларининг илтимоси қондирилиб, Самарқанд вилоятидаги Красногвардейск шаҳрининг Булунғур деган, Фарғона вилоятидаги Киров районининг Бешариқ, Ленинград районининг Учкўприк, Фрунзе районининг Данғара деган тарихий номлари тиклансин;
Самарқанд вилоятидаги Большевистик районининг номи Гўзалкент райони, Советобод районининг номи эса Нуробод райони деб ўзгартирилсин.