27.10.2010 йилдаги -сон
Ўзбекистон Республикаси билан Ливия Араб Халқ Социалистик Буюк Жамохирияси ўртасида Қўшма Коммюнике
Дата вступления в силу
27.10.2010
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Ливия Араб Халқ Социалистик Буюк Жамоҳирияси икки мамлакат халқларининг манфаатлари ва иродаларидан келиб чиққан ҳолда, ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш истагида, Дипломатия муносабатлари тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенцияси ҳамда Консуллик муносабатлари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенцияси қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси билан Ливия Араб Халқ Социалистик Буюк Жамоҳирияси ўртасида ушбу Қўшма Коммюнике имзоланган кундан эътиборан дипломатик муносабатлар ўрнатишга қарор қилдилар.