Мазкур Пактда иштирок этувчи манфаатдор давлатлар ва ихтисослаштирилган муассасалар Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга 19-моддага мувофиқ ҳар қандай умумий тавсиянома борасида ёки Инсон ҳуқукдари бўйича комиссиянинг ҳар қандай маърузасидаги ана шундай умумий тавсияномага таяниш хусусида ёки ўша жойда таянилаётган ҳар қандай ҳужжат борасида мулоҳаза тақдим этиши мумкин.
3. Ушбу Пакт мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳар қандай давлат қўшилиши учун очиқдир.
26-модданинг 5-бандига мувофиқ юбориладиган билдиришлардан қатъи назар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўша модданинг
1-бандида қайд этилган давлатларни қуйидагилар ҳақида хабардор этади:
a) 26-моддага биноан имзолашлар, ратификациялар ва қўшилишлар;
b) 27-моддага мувофиқ мазкур Пактнинг кучга кириш санаси ва
29-моддага мувофиқ ҳар қандай тузатишларнинг кучга кириш санаси.
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби 26-моддада кўрсатилган барча давлатларга ушбу Пактнинг тасдиқланган нусхаларини юборади.