LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги 129-I-сонли «1965 йил 21 декабрдаги ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилиш ҳақида»ги қарорига асосан қўшилган.
Ушбу Конвенциянинг иштирокчи давлатлари,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми ҳар бир инсонга хос қадр-қиммат ва тенглик принципларига асосланган ва Ташкилот аъзолари бўлган барча давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳамма учун ирқи, жинси тили ёки динини фарқ қилмай инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига риоя этишдан иборат мақсадларидан бирига эришиш учун бутун халқ ҳурмат-эътиборини рағбатлантириш ва ривожлантириш ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда, биргаликда ва мустақил ҳаракатлар қилишга ахд қилганлар ҳисоблаб,
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамма одамлар озод ва ўз қадр-қимматида тенг туғиладилар ва ҳар бир инсон ирқи, тана ранги ёки миллий келиб чиқиши бўйича ҳеч қандай тафовутларни ажратмай, унда эълон қилинган ҳуқуқлар ва эркинликларга эга бўлиши керак деб эълон қилганини ҳисобга олиб,
қонун олдида ҳамма одамлар тенг ҳамда ҳар қандай камситиш ва ҳар қанақа камситишга гижгишлашдан қонун билан тенг ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эгадирлар, деб ҳисоблаб,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, мустамлакачилик ва у билан боғланган ҳар қандай сегрегация ва дискриминация амалиётини, у қаерда ва қандай шаклда намоён бўлмасин, қоралаган ва Бош Ассамблеянинг 1960 йил 14 декабрдаги (1514/ХУ/резолюцияси) Мустамлака мамлакатлар ва халқларга мустақиллик бериш тўғрисидаги Декларацияси буларнинг ҳаммасига ҳеч кечиктирмай ва сўзсиз чек қўйиш лозимлигини тасдиқлаган ва тантанали эълон қилганини ҳисобга олиб,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1963 йил 20 ноябрдаги (Бош Ассамблеянинг 1904/ХVШ/резолюцияси) Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида Декларацияси бутун дунёда ирқий камситишни унинг ҳамма шакллари ва кўринишларини тезлик билан тугатиш ва инсон шахсининг қадр-қиммати тушунилиши ва ҳурмат қилинишини таъминлаш зарурлигини тантанали равишда тасдиқлашини ҳисобга олиб,
ирқий тафовутга асосланган ҳар қандай устунлик назарияси илмий жиҳатдан сохталигига, маънавий жиҳатдан номуносиблигига ва ижтимоий жиҳатдан адолатсиз ва хавфлилигига ҳамда ирқий камситишни қаерда бўлмасин-хоҳ назарияда, хоҳ амалиётда-оқлаб бўлмаслигига ишонч ҳосил қилиб,
одамларни ирқи, тана ранги ёки этник келиб чиқиш белгиси бўйича камситиш миллатлар ўртасида дўстона ва аҳил муносабатларга тўсиқ бўлишини ҳамда халқлар ўртасида тинчлик ва хавфсизлик, шунингдек айни бир давлат ичида шахсларнинг уйғун тинч-тотув яшаши бузилишига олиб келиши мумкинлигини тасдиқлаб,
дунёнинг баъзи ҳудудларида ҳамон кузатилаётган ирқий камситиш кўринишларидан, ирқий жиҳатдан устунлик ёки ирқий душманлик принципига асосланган давлат сиёсатидан, масалан, апартеид, сегрегация ёки ажратиш сиёсатидан ташвишланиб,
ирқий камситишни унинг барча шакллари ва кўринишларида тез орада тугатиш ҳамда ирқлар ўртасида ўзаро тушунишга кўмаклашиш ва ирқий сегрегация ва ирқий камситишнинг барча шаклларидан холи халқаро ҳамжамият тузиш мақсадида ирқий назария билан уни амалга ошириш амалиётининг олдини олиш ва тугатиш юзасидан бутун зарур чоралар кўриш аҳдига тўлиб-тошиб,
Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан 1958 йилда тасдиқланган Ишга ёллаш ва меҳнат тўғрисидаги конвенцияни ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1960 йилда таълим, фан ва маданият масалалари бўйича тасдиқланган Таълим соҳасида камситишга барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияни инобатга олиб,
Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Декларациясида баён этилган принципларни амалга оширишни ва шу мақсадга эришиш учун тезда амалий тадбирлар ўтказишни таъминлашни истаб,
1. Ушбу Конвенцияда «ирқий камситиш» ибораси ирқ, тана ранги, уруғчилик, миллий ёки этник келиб чиқиш белгиларига асосланган, сиёсий, иқтисодий, социал, маданий ёки ижтимоий ҳаётнинг исталган бошқа соҳаларида тенг асосларда инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий эркинликларини тан олиш, фойдаланиш ёки амалга оширишни йўқотиш ёки камситишни мақсад ёки натижа биладиган ҳар қандай тафовут, истисно, чеклаш ёки устунликни англатади.
2. Ушбу Конвенция унинг иштирокчи давлатлари фуқаролар ва нофуқаролар ўртасида ўтказадиган ёки қиладиган тафовутларга, истисноларга, чеклашларга ёки устунликларга нисбатан қўлланилмайди.
3. Ушбу Конвенцияда ҳеч нарса иштирокчи давлатлар қонунчилигининг миллий мансублик, фуқаролик ёки натурализацияга тааллуқли қоидаларига қандайдир даражада таъсир этувчи сифатида шарҳланмаслиги керак, агар бундай қарорларда қайсидир муайян миллатга нисбатан камситиш ўтказилмаган бўлса.
4. Ҳимояга муҳтож айрим ирқий ёки этник гуруҳларни ёки алоҳида шахсларни лозим тараққиёт билан таъминлаш мақсадида алоҳида фавқулодда тадбирлар қабул қилиш, шундай гуруҳлар ёки шахсларнинг инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларидан фойдаланишларини таъминлаш учун зарур ҳимоя тадбирлари сифатида ирқий камситиш деб кўрилмайди, лекин бунда шундай тадбирлар турли ирқий гуруҳлар учун алоҳида ҳуқуқлар сақланишини натижа қилиб қўймаслиги ва улар нима мақсадда жорий қилинган бўлса, шуларга эришгандан кейин кучида қолдирилмайдиган бўлиши шарт.
1. Иштирокчи давлатлар ирқий камситишни қоралайдилар ва ҳамма иложи бор усуллар билан шошилинч равишда ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш сиёсатини ўтказиш ҳамда ҳамма ирқлар ўзаро тушунишига кўмаклашиш мажбуриятини оладилар ва шу мақсадда:
а) ҳар бир иштирокчи давлат шахслар, гуруҳлар ёки муассасаларга нисбатан ирқий камситиш билан боғланган қандайдир хатти-ҳаракат қилмасликка ҳамда умумдавлат ва маҳаллий поғоналарда барча давлат органлари ва давлат муассасалари шу мажбуриятга биноан ҳаракат қилишини кафолатлашни зиммасига олади;
b) ҳар бир иштирокчи давлат қайсидир шахслар ёки ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган ирқий камситишни рағбатлантирмаслик, ҳимоя қилмаслик ва қўллаб-қувватламаслик мажбуриятини олади;
с) ҳар бир иштирокчи давлат ҳукумат сиёсатини миллий ва маҳаллий кўламда қайта кўриб чиқиш, шунингдек ирқий камситиш мавжуд бўлган ҳамма жойда унинг пайдо бўлишига ёки абадийлаштирилишига олиб келадиган исталган қонун ва қарорларни тузатиш, тўхтатиш ёки бекор қилиш учун самарали тадбирлар қабул қилиши керак;
d) ҳар бир иштирокчи давлат ҳамма тегишли воситалардан, шу жумладан, қонунчилик тадбирларидан фойдаланиб, вазиятга қараб, ҳар қандай шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотлар томонидан олиб бориладиган ирқий камситишни тақиқлаши ва унга чек қўйиши керак;
е) ҳар бир иштирокчи давлат ирқий тўсиқларни йўқотишга йўналтирилган бошқа тадбирлар қаторида, зарур ҳолларда кўп ирқли ташкилотлар ва ҳаракатларни рағбатлантириш, улардан ирқий жиҳатдан ажратишни чуқурлаштиришга кўмаклашадиганини қўллаб-қувватламаслик мажбуриятини олади.
2. Иштирокчи давлатлар вазият талаб қилганда айрим ирқий гуруҳлар ёки шу гуруҳларга мансуб шахсларни лозим даражада ривожлантириш ва ҳимоялаш мақсадида ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда алоҳида аниқ тадбирлар қабул қилишлари керак, токи уларнинг инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларидан тўла ва тенг фойдаланишлари кафолатлансин. Бундай тадбирлар ҳеч қайси ҳолатда оқибатда улар жорий қилинадиган мақсадга эришилгандан кейин турли ирқий гуруҳлар учун тенгсиз ёки алоҳида ҳуқуқларнинг сақланиб қолишига олиб келмаслиги керак.
Иштирокчи давлатлар ирқий сегрегация ва апартеидни айниқса қоралайдилар ҳамда уларнинг ҳуқуқий тобелигида бўлган ҳудудларда шундай тусдаги ҳар қандай амалиётни огоҳлантириш, тақиқлаш ва йўқотиш мажбуриятини оладилар.
Иштирокчи давлатлар бир ирқ ёки муайян тана ранги ёки этник насабдаги шахслар гуруҳининг устунлиги ғоялари ёки назарияларига асосланган ёки қандай шаклда бўлмасин, ирқий нафрат ва камситишни оқлаш ёки рағбатлантиришга уринадиган ҳар қандай тарғиботни ва барча ташкилотларни қоралайдилар ҳамда шундай камситишни ёки камситиш ҳаракатларини ҳар қанақасига гижгижлашни тугатишга қаратилган шошилинч ва ижобий тадбирлар қабул қилиш мажбуриятини олади ва шу мақсадда улар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси принципларига ҳамда ушбу Конвенциянинг 5-моддасида аниқ баён этилган қоидаларга биноан, бошқалар қаторида:
а) ирқий устунлик ёки нафратга асосланган ғояларни ҳар қанақасига ёйишни, ирқий камситишни ҳар қанақасига гижгижлашни, шунингдек исталган ирқ ёки бошқа тана ранги ёки этник насабдаги шахслар гуруҳига қарши қаратилган ҳамма зўравонлик ҳаракатлари ёки уларни гижгижлашни, шунингдек маблағ билан таъминлашни қўшиб ирқчилик фаолиятини ўтказиш учун ҳар қандай ёрдам кўрсатишни қонунга биноан жазоланадиган жиноят деб эълон қиладилар;
b) ирқий камситишни рағбатлантирадиган ва уни гижгижлайдиган ташкилотларни, шунингдек уюшган ва ҳар қандай бошқа тарғибот фаолиятини қонунга қарши деб эълон қиладилар ва тақиқлайдилар ҳамда шундай фаолиятда қатнашишни қонун билан жазоланадиган жиноят деб тан оладилар;
с) давлат ҳокимиятининг миллий ёки маҳаллий органларига ёки давлат муассасаларига ирқий камситишни ёки уни гижигижлашни рағбатлантиришга рухсат этмайдилар.
Ушбу Конвенциянинг 2-моддасида баён этилган асосий мажбуриятларга мувофиқ, иштирокчи давлатлар ирқий камситишни унинг барча шаклларида тақиқлаш ва йўқотишга ҳамда ҳар бир одамнинг ирқи, тана ранги, миллий ёки этник насабидан қатъи назар, айниқса қуйидаги ҳуқуқларни амалга оширишга нисбатан қонун олдида тенг ҳуқуқлигини таъминлаш мажбуриятини оладилар:
b) ҳукумат мансабдор шахслари, худди шунингдек қандайдир алоҳида шахслар, гуруҳлар ёки муассасалар томонидан етказиладиган зўравонлик ёки жисмоний шикастланишлардан давлат томонидан шахсий хавфсизлик ва ҳимояни таъминлаш ҳуқуқи;
с) сиёсий ҳуқуқлар, шу жумладан, умумий ва тенг сайлов ҳуқуқида сайловда қатнашиш-овоз бериш ва ўз номзодини кўрсатиш ҳуқуқи, мамлакат бошқарувида қатнашиш ҳуқуқи, ҳар қандай даражадаги давлат ишларига раҳбарликда бўлганидек, худди шунингдек давлат хизматига теппа-тенг кириш ҳуқуқи;
i) меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, адолатли ва қулай меҳнат шароитлари, тенг меҳнат учун баравар ҳақ олиш, адолатли ва қониқарли рағбатлантириш ҳуқуқи;
f) транспорт, меҳмонхона, ресторанлар, кафе, театрлар ва оромгоҳлар сингари фойдаланишга мўлжалланган исталган жойга ёки исталган хизмат кўрсатиш турига кириш ҳуқуқи.
Иштирокчи давлатлар ўзининг юридик ҳуқуқи тарқаладиган ҳар бир одамга ушбу Конвенцияни бузиб инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига, шунингдек ҳуқуқларига қасд қилинганда ирқий камситишнинг ҳар қандай ҳаракатлари содир этилган ҳолда ваколатли миллий судлар ва бошқа давлат институтлари орқали самарали ҳимояни ҳамда ҳимоя воситаларини, шунингдек шу судларга бундай камситиш оқибатида етказилган ҳар қандай зарар учун адолатли ва тенг ундириш ёки қондириш тўғрисида даъво қилиш ҳуқуқларини таъминлайди.
Иштирокчи давлатлар жумладан, ўқитиш, тарбиялаш, маданият ва ахборот соҳасида ирқий камситишга қарши кураш, миллатлар ва ирқий ёки этник гуруҳлар ўртасида ўзаро тушуниш, сабр-чидамлилик ва дўстликни рағбатлантириш, шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Декларацияси ва ушбу Конвенция мақсадлари ва принципларини оммалаштириш мақсадида кечиктириб бўлмайдиган ва самарали тадбирлар қабул қилиш мажбуриятини оладилар.
1. Ирқий камситишни тугатиш қўмитаси (бундан кейин «қўмита» деб аталади) тузилиб, у юксак маънавий фазилатларга эга ва одил деб тан олинган, иштирокчи давлатлар томонидан ўз фуқаролари ҳисобидан сайланадиган ўн саккиз экспертдан иборат бўлиши, улар ўз вазифаларини шахс сифатида бажаришлари лозим, бунда адолатли жўғрофий тақсимотга ва цивилизацияларнинг турли шаклларидан, шунингдек асосий ҳуқуқий тизимлардан вакиллар бўлишига эътибор берилади.
2. Қўмита аъзолари иштирокчи давлатлар томонидан кўрсатилиб, рўйхатга киритилган шахслар ҳисобидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Ҳар бир иштирокчи давлат ўз фуқаролари ҳисобидан бир шахсни кўрсатиши мумкин.
3. Дастлабки сайлов ушбу Конвенция кучга киритилгандан кейин олти ой ўтгач ўтказилади. Ҳар гал камида сайлов бўладиган санадан уч ой аввал Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби иштирокчи давлатларга хат билан мурожаат қилиб, улардан улар кўрсатадиган шахсларни икки ой мобайнида тақдим этишларини илтимос қилади. Бош котиб тайёрлайдиган рўйхатда алифбо тартибида шундай тарзда кўрсатилган шахслар киритилган бўлади ва унда уларни кўрсатган иштирокчи давлатлар қайд этилади. Бош котиб бу рўйхатни Конвенциянинг иштирокчи давлатларига беради.
4. Қўмита аъзоларини сайлаш Бош котиб томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг марказий муассасаларида чақириладиган Конвенциянинг иштирокчи давлатлари мажлисида ўтказилади. Иштирокчи давларнинг учдан икки қисми кворумни ташкил этадиган шу мажлисда энг кўп овоз олган ҳамда овоз беришда иштирок этадиган ва қатнашадиган Конвенция иштирокчи давлатлари вакилларининг мутлақ кўпчилик овозини олган номзодлар қўмита аъзолари этиб сайланган бўладилар.
5. а) Қўмита аъзолари тўрт йилга сайланади. Бироқ дастлабки сайловда сайланадиган тўққиз аъзонинг ваколат муддати икки йиллик давр охирида тугайди; дастлабки сайловдан кейин дарҳол шу тўққиз аъзонинг номлари қўмита раиси томонидан қуръа ташлаб аниқланади.
b) Кутилмаган вакансияларни тўлдириш учун эксперти бундан буён қўмита аъзоси бўлмаган Конвенциянинг иштирокчи давлати қўмита маъқуллаган тақдирда ўз фуқаролари ҳисобидан бошқа эксперт тайинлайди.
6. Иштирокчи давлатлар қўмита аъзолари томонидан ўз вазифаларини бажариш давридаги харажатларининг ўрнини қоплаш учун жавобгардир.
1. Иштирокчи давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига қўмита томонидан кўриб чиқилиши учун ушбу Конвенция қоидалари амалга оширилишига кўмаклашиш учун қабул қилинган қонунчилик, суд, маъмурий ёки бошқа тадбирлар тўғрисида маълумот бериш мажбуриятини оладилар:
b) шундан кейин ҳар икки йилда ва ҳар гал, қўмита шуни талаб қилганда, қўмита Конвенциянинг иштирокчи давлатларидан қўшимча ахборот сўраб олиши мумкин.
2. Қўмита ҳар йил Бош котиб орқали бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига ўз фаолияти ҳақида маълумот беради ҳамда Конвенциянинг иштирокчи давлатларидан олинадиган маълумот ва ахборотларни ўрганишга асосланган таклифлар ва умумий тавсиялар бериши мумкин. Шундай таклифлар ва умумий тавсиялар Ассамблеяга Конвенция иштирокчи давлатларининг мулоҳазалари билан, агар улар бўлса, хабар қилинади.
1. Агар қайсидир иштирокчи давлат бошқа иштирокчи давлат Конвенциянинг қоидаларини бажармаяпти, деб ҳисобласа у бу ҳақда қўмитага маълум қилиши мумкин, қўмита кейин бу хабарни манфаатдор иштирокчи давлатга етказади. Уч ой мобайнида билдиришнома олган давлат шу масала ҳамда шу давлат томонидан қабул қилиниши мумкин бўлган тадбирларни ёритувчи ёзма тушунтириш ёки аризаларни қўмитага беради.
2. Агар масала шундай давлат томонидан билдиришнома олингандан кейин олти ой мобайнида икки томонлама музокаралар ёки қандайдир уларга қулай бошқа йўл билан иккала томонни қониқтириб бартараф этилмаса, унда ана шу икки давлатдан исталгани шу масалани қўмитани, шунингдек бошқа давлатни тегишлича хабардор қилиш йўли билан кўриб чиқиш учун қўмитага бериш ҳуқуқига эга.
3. Қўмита унга берилган масалани ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ умумий тан олинган халқаро ҳуқуқ принципларига биноан ҳуқуқий ҳимоянинг ҳамма қулай ички воситалари синаб кўрилди ва мана шу ҳолда тугади, деб белгилангандан кейин кўриб чиқади. Бу қоида шу воситаларни қўллаш ниҳоятда чўзилиб кетганида ҳаракат қилмайди.
4. Қўмита унга кўриб чиқиш учун берилган ҳар қандай масала бўйича манфаатдор иштирокчи давлатларга ишга тааллуқли исталган ахборот тақдим этишларини таклиф қилиши мумкин.
5. Агар ушбу модда қоидаларидан келиб чиқадиган қандайдир масалани қўмита кўриб чиқаётган бўлса, манфаатдор иштирокчи давлатлар ўз вакилларини мажлисларда иштирок этиш учун юборишга ҳуқуқлари бор, лекин ушбу масалани муҳокама этишда улар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
1. а) Қўмита у лозим деб ҳисоблайдиган бутун ахборотни олиб пухта текширгандан кейин раис қўмита аъзолари бўла оладиган ёки бўла олмайдиган беш кишидан иборат таркибда махсус Келишув комиссиясини бундан кейин Комиссия деб аталади тайинлайди. Комиссия аъзолари баҳсдаги томонларнинг якдил розилиги билан тайинланади ва Комиссия манфаатдор давлатларга мазкур масалани, Конвенция қоидаларига риоя этиш асосида тинч бартараф этиш мақсадида ўзининг хайрли хизматларини тавсия қилади.
b) Агар баҳсдаги томонлар бўлган давлатлар ўртасида уч ой мобайнида Комиссиянинг бутун таркибига ёки таркибининг бир қисмига нисбатан келишувга эришилмаса, унда тайинланишга баҳсдаги томонлар бўлган давлатлар ўртасида розилик билдирилмаган Комиссия аъзолари қўмита аъзолари таркибидан учдан икки кўпчилик овоз билан яширин овоз бериб сайланади.
2. Комиссия аъзолари ўз мажбуриятларини шахс сифатида бажарадилар. Улар баҳсдаги томонлар бўлган давлатларнинг ёки Конвенцияда қатнашмайдиган давлатнинг фуқаролари бўлмаслиги керак.
4. Комиссия мажлислари одатда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг марказий муассасаларида ёки Комиссия қарори билан бошқа исталган қулай жойда ўтказилади.
5. Котибият Конвенция 10-моддасининг 3-бандига мувофиқ таъминланиб, агар Конвенциянинг иштирокчи давлатлари ўртасидаги баҳс Комиссия тузишга олиб келса, шу Комиссияга ҳам хизмат қилади.
6. Баҳсдаги томонлар бўлган давлатлар Комиссия аъзоларининг ҳамма харажатларини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби томонидан тақдим килинган сметага асосан тенг даражада қоплайдилар.
7. Бош котиб Комиссия аъзоларининг харажатларини агар бу лозим бўлса, улар баҳсдаги томонлар бўлган давлатлар томонидан ушбу модданинг 6-бандига мувофиқ қайтарилмагунча тўлаш ҳуқуқига эга.
8. Қўмита томонидан олинган ва ўрганилган ахборот Комиссия ихтиёрига берилади ва Комиссия манфаатдор давлатларга ишга алоқадор исталган ахборотни беришни таклиф қилиши мумкин.
1. Комиссия масалани тўла кўриб чиққанда у қўмита раисига маъруза тайёрлаши ва бериши лозим, ушбу маърузада томонлар ўртасидаги баҳсга таалуқли ҳақиқий фактларга тегишли барча масалалар бўйича Комиссиянинг хулосалари ва баҳсни тинч ҳал қилиш учун зарур деб топадиган тавсиялари бўлиши керак.
2. Қўмита раиси баҳсда қатнашаётган давлатлардан ҳар бирига маълумот жўнатиши керак. Уч ой мобайнида бу давлатлар қўмита раисига Комиссия маълумотида бўлган тавсияларга розими-йўқмилиги тўғрисида хабар қилишлари керак.
3. Ушбу модданинг 2-бандида кўзда тутилган давр ўтиши билан қўмита раиси Комиссия маълумотини ҳамда манфаатдор иштирокчи давлатларнинг аризаларини Конвенциянинг бошқа иштирокчи давлатларига жўнатиши керак.
1. Иштирокчи давлат исталган вақтда қўмита ваколатини қўмитанинг ҳуқуқий тобелиги чегарасида ўзларини иштирокчи давлат ушбу Конвенцияда баён этилган қандайдир ҳуқуқларни бузиш қурбонлари деб тасдиқлайдиган айрим шахслар ёки шахслар гуруҳларининг ахборотларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш ваколатини тан олишини арз қилмоғи мумкин. қўмита ҳеч қайси ахборотларни, агар улар шундай ариза бермаган Конвенциянинг иштирокчи давлатига тааллуқли бўлса, қабул қилмаслиги керак.
2.Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган аризани берган ҳар қандай иштирокчи давлат ўзининг миллий ҳуқуқий тизими доирасида ўзларини ушбу Конвенцияда баён этилган ҳуқуқлардан бири бузилишининг қурбони деб ва ҳуқуқий ҳимоянинг бошқа мавжуд маҳаллий воситаларидан фойдаланиб бўлган айрим шахслар ва шахслар гуруҳларининг аризаларини ўз ҳуқуқий даражасида қабул қилиш ва кўриб чиқиш ваколати бўлган органни таъсис этиши ёки кўрсатиши мумкин.
3. Ушбу модданинг 1-бандига биноан берилган ариза шунингдек ушбу модданинг 2-бандига биноан таъсис этилган ёки кўрсатилган ҳар қандай органнинг номи тегишли иштирокчи давлат томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига сақланиш учун топширилмоғи керак, Бош котиб уларнинг нусхаларини қолган иштирокчи давлатларга жўнатмоғи лозим. Ариза исталган вақтда бу ҳақда Бош котибга билдириш йўли билан қайтариб олиниши мумкин, лекин бу қўмита кўриб чиқаётган ахборотларга асло таъсир этмаслиги керак.
4. Петицияларнинг рўйхати ушбу модданинг 2-бандига биноан таъсис этилган ёки кўрсатилган орган томонидан тузилиб, бу рўйхатнинг тасдиқланган нусхалари ҳар йили тегишли йўллар орқали Бош котибга топширилади, бунда уларнинг мазмуни ошкор қилинмаслиги керак.
5. Агар петициячи ушбу модданинг 2-бандига биноан таъсис этилган ёки кўрсатилган орган ҳаракатларидан қониқмаса, у олти ой мобайнида мазкур масалани қўмитага ўтказиш ҳуқуқига эга.
6. а) Қўмита ўзи олган ҳар қандай ахборотни махфий тарзда Конвенция қоидаларини бузишда айбланаётган иштирокчи давлатга етказади, лекин тегишли шахс ёки шахслар гуруҳи номи унинг ёки уларнинг аниқ ифодаланган розилигисиз айтилмайди. қўмита аноним хабарларни қабул қилмаслиги керак.
b) уч ой мобайнида билдиришнома олган давлат қўмитага шу масалани ҳамда мазкур давлат томонидан қабул қилиниши мумкин бўлган тадбирларни ёритувчи ёзма тушунтириш ёки аризалар тақдим қилади.
7. а) Қўмита ахборотларни унинг ихтиёрига манфаатдор иштирокчи давлат ёки петициячи томонидан берилган ҳамма маълумотларни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади, қўмита агар петициячи ҳуқуқий ҳимоянинг ҳамма мавжуд ички воситаларидан фойдаланиб бўлганлигини аниқламаса, қайсидир петициячидан олинган ҳеч қайси ахборотларни кўриб чиқмаслиги керак. Аммо ушбу воситаларнинг қўлланилиши ҳаддан ташқари чўзилиб кетган ҳолларда бу қоида ишламайди.
b) Қўмита ўзининг таклиф ва тавсияларини, агар улар бўлса, манфаатдор иштирокчи давлатга ва петициячига жўнатади.
8. Қўмита ўзининг ҳар йиллик маърузасига шундай ахборотлар хулосасини ва заруратга қараб манфаатдор иштирокчи давлатларнинг тушунтириш ва аризалари қисқача баёнини, шунингдек ўзининг таклиф ва тавсияларини қўшади.
9. Қўмита шу моддада кўзда тутилган вазифаларини Конвенциянинг иштирокчи давлатларидан камида ўнтаси шу модданинг 1-бандига мувофиқ ариза берганидагина бажаришга ваколатлидир.
1. Бош Ассамблеянинг 1960 йил 14 декабрдаги 1514 (XV) резолюциясида баён қилинган Мустамлака мамлакатлар ва халқларга мустақиллик бериш тўғрисидаги декларация мақсадларига эришилгунга қадар ушбу Конвенциянинг қоидалари шу халқларга бошқа халқаро ҳужжатлар ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари томонидан таъминланган петициялар бериш ҳуқуқини чекламайди.
2. а) Ушбу Конвенция 8-моддасининг 1-бандига биноан таъсис этилган қўмита петицияларнинг нусхаларини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг шу Конвенциянинг принциплари ҳамда мақсадларига бевосита тааллуқли бўлган масалалар билан шуғулланадиган органларидан олади ва уларда қаралаётган петициялар (агар улар васийликдаги ва ўзини ўзи бошқармайдиган ҳудудларда яшайдиган шахслардан келса, уларга нисбатан 1514 (ХV)-резолюция қўлланиладиган бўлса ва бу петициялар ушбу Конвенцияда назарда тутилган масалаларга тегишли бўлса) бўйича уларга фикр ва тавсиялар беради.
b) Қўмита Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ваколатли органларидан ушбу Конвенциянинг принциплари ва мақсадларига бевосита алоқадор ҳамда ушбу банднинг «а» кичик бандида эслатиб ўтилган ҳудудларда идора этувчи Давлатлар томонидан ўтказилаётган қонунчилик, суд, маъмурий ва бошқа тадбирларга тегишли маърузаларнинг нусхаларини олади, шунингдек бу хусусда ўз фикрини билдиради ва шу органларга тавсиялар беради.
3. Қўмита Бош Ассамблеяга берадиган ўзининг маърузасига унинг томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органларидан олинган петиция ва маърузаларнинг қисқа хулосалари шунингдек ана шу петиция ва маърузаларга нисбатан қўмитанинг фикр ва тавсияларини ҳам қўшади.
4. Қўмита Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибидан ушбу Конвенция мақсадларига тааллуқли ҳамда ушбу модданинг 2-банди «а» кичик бандида эслатилган ҳудудларга оид унинг ихтиёридаги бутун ахборотни сўраб олади.
Баҳсларни бартараф этишга ёки шикоятларни кўриб чиқишга оид ушбу Конвенция қоидалари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослаштирилган муассасаларининг асосий ҳужжатларида ёки улар томонидан маъқулланган конвенцияларда баён этилган камситиш соҳасидаги баҳслар ёки шикоятларни ҳал этишнинг бошқа усуллари учун зарарсиз қўлланилади ҳамда иштирокчи давлатларга уларга нисбатан ҳаракатда бўлган умумий ёки махсус халқаро битимларга мувофиқ баҳсларни ҳал этиш учун бошқа усуллардан фойдаланишда халақит бермайди.
1. Ушбу Конвенция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзоси ёки унинг ихтисослаштирилган муассасаларидан исталганининг аъзоси бўлган ҳар қандай давлат, халқаро суд статусининг исталган аъзоси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига ушбу Конвенцияда қатнашиш учун таклиф этилган ҳар қандай бошқа давлат томонидан имзоланиш учун очиқдир.
2. Ушбу Конвенция ратификация қилиниши керак. Ратификация ёрлиқлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибида сақланади.
1. Ушбу Конвенция Конвенция 17-моддасининг 1-бандида кўрсатилган ҳар қандай давлатнинг қўшилиши учун очиқдир.
2. Қўшилиш бу тўғридаги ҳужжатни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига сақлашга топшириш йўли билан содир этилади.
1. Ушбу Конвенция йигирма еттинчи ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисида ҳужжат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига сақлаш учун берилганидан кейин ўттизинчи кун амалга киритилади.
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қиладиган ёки унга сақлаш учун йигирма еттинчи ёрлиқ ёки қўшилиш тўғрисида ҳужжат топширилгандан кейин қўшиладиган ҳар бир давлат учун ушбу Конвенция сақлаш учун унинг ўзининг ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжати топширилгандан кейин ўттизинчи кун амалга киритилади.
1. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ратификация қилиш ёки қўшилиш пайтида давлатлар томонидан қилинган қўшимча шартлар матнини олади ва ушбу Конвенциянинг иштирокчилари бўлган ёки бўлишлари мумкин бўлган барча давлатларга жўнатади. Шартга эътироз қиладиган ҳар қандай давлат юқорида кўрсатилган хабар олинган кундан бошлаб тўқсон кун мобайнида Бош котибга у мазкур шартни қабул қилмаслиги тўғрисида билдириши лозим.
2. Худди ушбу Конвенция асосида тузилган қайсидир органлар ишига ҳалақит бериши мумкин бўлган шартлар сингари, ушбу Конвенциянинг мақсад ҳамда вазифаларига мос келмаган шартларга йўл қўйилмайди. Агар Конвенция иштирокчи давлатларининг камида учдан икки қисми шартга эътироз билдирса, унда бу шарт номувофиқ ёки ишга халақит берадиган шарт деб ҳисобланади.
3. Шартлар исталган вақтда Бош котиб номига тегишли билдиришнома жўнатиш йўли билан олиб ташланиши мумкин. Бундай билдириш у олинган кундан кучга киради.
Ҳар бир иштирокчи давлат ушбу Конвенцияни бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига ёзма равишда хабар қилиш йўли билан денонсация қилиши мумкин. Бекор қилиш бу ҳақда Бош котиб томонидан хабар олинган кундан бир йил ўтгач кучга киради.
Икки ёки бир неча иштирокчи давлат ўртасида ушбу Конвенцияни изоҳлаш ёки қўлланишга доир ҳар кандай баҳс ушбу Конвенцияда алоҳида кўзда тутилган музокаралар ёки тартиблар йўли билан ҳал этилса, шу баҳсда томонлардан исталганининг талаби бўйича, агар томонлар баҳсда бартараф этишнинг бошқача усулини келишиб олмаган бўлса, Халқаро судда кўриш учун берилади.
1. Ушбу Конвенцияни қайта кўриб чиқиш тўғрисида талаб исталган вақтда ҳар қайси иштирокчи давлат томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби номига ёзма билдириш жўнатиш йўли билан илгари сурилиши мумкин.
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси шундай талаб муносабати билан агар лозим бўлса, қандай тадбирлар кўриш тўғрисида қарор чиқаради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби, ушбу Конвенциянинг 17-модда 1-бандида эслатиб ўтилган барча давлатларга қуйидаги маълумотларни хабар беради:
1. Инглизча, испанча, хитойча, русча ва французча матнлари айни бир хил аутентик бўлган ушбу Конвенция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг архивида сақланади.
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ушбу Конвенциянинг тасдиқланган нусхаларини Конвенция 17-моддасининг 1-бандида эслатиб ўтилган тоифалардан исталганига тегишли барча давлатларга жўнатади.