29.03.2002 йилдаги 106-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.03.2002 йилдаги 106-сон
Дата вступления в силу
29.03.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 18.12.2023
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
 LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 24 январдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган «Қарияларни қадрлаш йили» давлат дастурининг 3.9-бандини бажариш ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ишсиз фуқароларни ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатишга жалб этиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар, унда бир нафар ходим ҳисобига хизмат кўрсатиш нормативларини белгилаш, жалб этиладиган ишсиз фуқароларни уларнинг муайян контингентга хизмат кўрсатишга яроқлилиги ва хоҳишини ҳисобга олган ҳолда комиссион йўл билан танлаш, ушбу ишларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш тартиби, шунингдек ижтимоий хизмат кўрсатишнинг тўлиқлиги ва сифатини самарали назорат қилиш механизми назарда тутилсин.
V қисм қуйидаги 26-банд билан тўлдирилсин:
26-банд 27-банд деб ҳисоблансин;
— «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг намунавий рўйхати»даги (Низомга 2-илова) «Иш мазмуни»нинг 4-банди «ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш ишлари» сўзлари билан тўлдирилсин.