(1) Талабнома берувчи ҳар бир кўрсатилган идорага устуворлик санасидан эътиборан 30 [1] ойдан кечикмай халқаро талабноманинг нусхасини (юбориш 20-моддага кўра амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно) ва унинг таржимасини (белгиланганидек) тақдим этади, шунингдек миллий божни (агар бу назарда тутилган бўлса) тўлайди. Агар кўрсатилган давлатнинг миллий қонунчилиги ихтирочи номини ва у тўғрисидаги белгиланган бошқа маълумотларни кўрсатиб ўтишни талаб қилса, аммо ушбу маълумотларни миллий талабнома берилганидан кейин тақдим этишга йўл қўйса, талабнома берувчи мазкур маълумотларни, агар улар аризада мавжуд бўлмаса, ушбу давлатнинг миллий идорасига ёки ушбу давлат номидан амал қиладиган миллий идорага устуворлик санасидан эътиборан 30 [1] ойдан кечикмай тақдим этади.