Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, уларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги шартноманинг намунавий шаклини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
оммавий тадбирлар ташкилотчилари томонидан оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш тўғрисида ички ишлар органлари билан мажбурий тартибда шартномалар тузилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш, шунингдек уларнинг тегишли рухсатномалар олмасдан ўтказилиши ҳолатларига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўрсин;
вазирликлар ва идораларнинг оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш давомида хавфсизликни таъминлашга жалб қилинадиган бўлинмалари хатти-ҳаракатлари мувофиқлаштирилишини таъминласин.
бир ой муддатда — ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини аҳолининг кенг қатламлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш тадбирлари ўтказилишини;
икки ой муддатда — ҳар бир оммавий тадбирни ўтказиш объекти бўйича оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солувчи йўриқномалар, оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссиялари таркиби ва уларнинг иш тартиби тасдиқланишини;
уч ой муддатда — оммавий тадбирлар ўтказиш объектларини паспортлаштириш, ёндош ҳудудларнинг аниқ чегараларини белгилаш тугалланишини, мавжуд бинолар, иншоотлар ва иморатлар, муҳандислик-техник, коммуникация, ёнғинга қарши, эвакуация иншоотлари, кириш йўллари ва транспорт воситаларининг тўхташ жойлари, дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари, техник асбоб-ускуналар, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун зарур бўлган махсус воситаларнинг ҳисоблаб чиқилган захираси ва номенклатурасининг техник ҳолати таҳлили ўтказилишини;
оммавий тадбирларни ўтказиш объектларининг ишончлилигини ва қурилиш конструкцияларининг барқарорлигини, уларнинг коммуникация, ёнғинга қарши, эвакуация ва бошқа муҳандислик-техник воситалар ҳамда оммавий тадбирлар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тизимлари билан жиҳозланганлигини аниқлаш мақсадида улар техник ҳолатининг мунтазам мониторинги амалга оширилишини, аниқланган камчиликларнинг объектлар маъмурияти томонидан ўз вақтида бартараф этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминласинлар.
бир ой муддатда — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда оммавий тадбирлар ўтказиш объектлари маъмуриятлари ва техник хизматлар раҳбарлари билан оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда қонунчиликка, қурилиш, ёнғинга қарши, экология ҳамда санитария-гигиена нормалари ва талабларига риоя этиш, шунингдек фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳаракат қилиш масалалари бўйича инструктаж ўтказилишини ташкил этсин;
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилишини назорат қилиш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
5. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартибини белгилайди ҳамда улар иштирокчилари, оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари маъмуриятларининг, ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари, шунингдек, давлат бошқа органларининг оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш бўйича ўзаро муносабатлари, мажбуриятлари ва ҳуқуқларини тартибга солади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
2. Ушбу Қоидаларнинг амал қилиши йиғилишлар, намойишлар, кўча юришлари ва намойишларини, шунингдек тўй, оилавий, юбилей, вафот этганлар хотирасига бағишланган оилавий аза маросимлари ва тадбирларни ўтказишга татбиқ этилмайди.
оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти — тасарруфида, фойдаланишида, ихтиёрида оммавий тадбирни ўтказиш объекти жойлашган давлат органи, юридик ёки жисмоний шахс;
оммавий тадбир — 100 ва ундан кўп кишиларнинг иштирокида ижтимоий-сиёсий (анжуманлар, конференциялар, съездлар ва бошқалар), маданий-оммавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари (мусиқий, адабий ва бошқа фестиваллар, концерт, театр, спорт, реклама тадбирлари, халқ сайиллари, цирк, миллий намойишлар ва ўйинлар, кўриктанловлар ва бошқалар), шунингдек умумхалқ, диний, касб байрамларини ўтказиш мақсадида оммавий тадбирни ўтказиш объектида ташкил қилинадиган фуқароларнинг биргаликда қатнашишлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
алоҳида тоифадаги оммавий тадбир — «Янги йил», «Наврўз байрами», «Мустақиллик куни», «Хотира ва қадрлаш куни», «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш», «Рўза ҳайит» (Ийд ал-Фитр), «Қурбон ҳайит» (Ийд ал-Адҳа), «Рождество Христово», «Пасха» байрамларини нишонлашга доир тадбирлар, таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини ўтказиш, умумтаълим мактабларида ўқув йилининг бошланиши ва тугашига бағишланган, сайлов ва референдумларни ўтказиш билан боғлиқ, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган тадбирлар ҳамда футбол бўйича халқаро миқёсдаги учрашувлар;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
биринчи тоифадаги оммавий тадбир — Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳудудида ўтказиладиган алоҳида тоифадаги оммавий тадбир тоифаларига кирмайдиган оммавий тадбир;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
иккинчи тоифадаги оммавий тадбир — алоҳида ва биринчи тоифадаги оммавий тадбирлар тоифасига кирмайдиган оммавий тадбир;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирни ўтказиш объекти — оммавий тадбирларни ўтказиш учун махсус мўлжалланган ёки мослаштирилган, ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, тез тиббий ёрдам кўрсатиш, эвакуация қилиш, коммуникация, муҳандис-техник ҳимоя воситалари ва оммавий тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашнинг бошқа воситалари ва тизимлари билан жиҳозланган, алоҳида, биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатларига киритилган очиқ жой участкалари, бинолар, иншоотлар, шунингдек, оммавий тадбирлар ўтказишга қулай бўлган кенг майдонлар (маданият-маърифат муассасалари, спорт мажмуалари, тарихий обидалар, далалар, истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бошқалар);
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
оммавий тадбир ташкилотчиси — оммавий тадбирни ташкил қилиш ва ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олган давлат органи, юридик шахс ва 18 ёшга етган жисмоний шахс;
оммавий тадбир дастури — оммавий тадбирни ўтказиш мақсадлари, объекти, санаси ва аниқ вақтини, ҳар бир босқичини ўтказиш учун жавобгар бўлган шахсларни кўрсатган ҳолда унинг асосий босқичларининг вақт бўйича жадвалини (босқичмабосқич режасини), фойдаланиладиган техник ва муҳандис-техник воситалар (саҳна майдончаси, овоз кучайтириш, электр таъминоти манбаи, чироқ ва пиротехника билан безатилиши, тиббий хизмат кўрсатиш, оммавий тадбир ўтказилгандан кейин ҳудуднинг йиғиштирилиши)ни белгилаб берувчи, оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан келишув бўйича оммавий тадбир ташкилотчиси томонидан тасдиқланган ҳужжат;
оммавий тадбирни ўтказиш учун рухсатнома — оммавий тадбирни ўтказиш ҳуқуқини берадиган, ваколатли орган томонидан қабул қилинадиган ва оммавий тадбир ташкилотчисига бериладиган қарор;
оммавий тадбирни ўтказиш объектига туташ ҳудудлар — чегаралари маҳаллий ҳокимият органларининг қарорлари билан белгиланадиган жой участкалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли орган — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари);
(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
оммавий тадбир иштирокчилари — оммавий тадбир дастурида кўзда тутилган оммавий тадбирларни амалга оширувчи ташкилотчилар, артистлар, спортчилар ва бошқа шахслар, шунингдек томошабинлар.
4. Оммавий тадбирлар биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатига киритилган объектларда ўтказилиши мумкин.
Биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектларининг рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектларининг рўйхатлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг таклифлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Айрим оммавий тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари асосида, биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектларининг рўйхатларига киритилмаган жойларда ўтказилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Оммавий тадбирни ўтказиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) асосида, оммавий тадбир дастурига мувофиқ оммавий тадбирнинг ташкилотчиси томонидан ўтказилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
Рухсатнома олгунга қадар оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва бошқа шахслар оммавий ахборот воситаларида, Интернет тармоғида оммавий тадбирнинг ўтказилиши тўғрисида эълон бериш, реклама материалларини тарқатиш, оммавий тадбирни ўтказиш жойи, санаси ва вақти тўғрисидаги маълумотларни бошқа тарзда тарқатиш, чипталар сотилишини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рухсатномалар Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган тартибда махсус электрон ахборот тизими орқали берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Рухсатномаларни бериш ёки рухсатномалар беришни рад этиш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, амал қилишини тўхтатиш ёхуд рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишга киритиш, шунингдек, оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш ваколатли орган ҳузурида ташкил қилинадиган оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссиялари (кейинги ўринларда — комиссиялар) томонидан амалга оширилади.
Комиссиялар таркибига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, оммавий тадбирларнинг турига кўра бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари ҳамда оммавий тадбирларни ўтказиш объекти маъмурияти (келишув асосида) киради.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги комиссиялар таркибига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари киради.
рухсатнома бериш ёки рухсатномалар беришни рад этиш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, уларни тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишга киритади;
бевосита жойига чиққан ҳолда, оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмуриятида ва оммавий тадбирнинг ташкилотчисида уни ўтказиш учун талаб қилинадиган шароитларни текширади, бундай текширувларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳлар ташкил қилади, зарур хулосалар ва маълумотларни тақдим этиш учун манфаатдор ташкилотларнинг малакали мутахассислари ва экспертларини келишилган ҳолда жалб қилади.
53. Ўз вазифаларини бажаришда комиссия бевосита жойига борган ҳолда, оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмуриятида ва оммавий тадбирнинг ташкилотчисида уни ўтказиш учун талаб қилинадиган шароитларни текшириш, бундай текширувларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳлар ташкил қилиш, зарур хулосалар ва маълумотларни тақдим этиш учун манфаатдор ташкилотларнинг малакали мутахассислари ва экспертларини белгиланган тартибда жалб қилиш ҳуқуқига эга.
(51, 52 ва 53-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган оммавий тадбирларни ўтказиш объектларида оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатномалар олиш талаб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларига оммавий тадбир ўтказиш учун рухсатнома ва рухсат бериш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш талаб этилмайди, бунда тадбир ташкилотчилари уни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида ички ишлар органларини камида 10 кун олдин ёзма равишда хабардор қилади.
Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларида жамоат тартиби ва ёнғин хавфсизлигини тўлов ундирилмаган ҳолда таъминлайди.
Давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги маданият ва истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, сайилгоҳлар ва бошқа очиқ ҳудудларда кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан томоша тадбирлари ўтказиш учун ижара тўлови ва бошқа турдаги тўловлар ундирилмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида сайловолди ташвиқотини олиб борувчи субъект томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларини камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўтказилади. Бунда, ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинмайди.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Наврўз», «Мустақиллик» ва «Янги йил» умумхалқ байрамларини ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ташкил қилинадиган оммавий тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари асосида ўтказилади.
10. Рухсатномалар, одатда, оммавий тадбир ташкилотчисининг аризасида кўрсатилган муайян тадбирни бир маротаба ўтказиш учун берилади.
Бир қатор оммавий тадбирлар бир турдаги дастур бўйича айнан битта оммавий тадбирни ўтказиш объектида айнан битта оммавий тадбирнинг ташкилотчиси томонидан ўтказилган тақдирда (киносеанслар, театр спектакллари, цирк томошалари ва шу кабилар) оммавий тадбир иштирокчисининг аризасига кўра ваколатли орган томонидан оммавий тадбирларнинг умумий сонини кўрсатган ҳолда, бир йилгача амал қилиш муддати билан, бир қатор оммавий тадбирларни ўтказиш учун ягона рухсатнома берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирлари:
алоҳида ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан манфаатдор давлат органлари ҳамда ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилади;
биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат хавфсизлигини таъминлаш заруриятини инобатга олган ҳолда, ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг асослантирилган сўровига асосан манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур миқдордаги куч ва воситалари ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ва Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмалари ўзларига бириктирилган алоҳида, биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда, жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш мақсадида манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг биргаликда қабул қилган қарорида белгиланган тартибда ҳамкорликдаги режалар (намунавий) ишлаб чиқиш ҳамда объектларда тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эвакуация қилиш, коммуникация, видеокузатув, замонавий муҳандис-техник ҳимоя воситалари, ёнгин ва техник хавфсизлиги ҳамда атрофни ёритиш тизимларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир объектнинг хавфсизлигини таъминлаш паспортини ишлаб чиқади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
151. Оммавий тадбир ташкилотчиси томонидан оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш тўғрисидаги пулли хизмат кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашга доир чора-тадбирлар тадбирнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмалари ёки ҳудудий ички ишлар органлари томонидан пулли асосда амалга оширилади (алоҳида тоифадаги оммавий тадбирлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги маданият ва истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, сайилгоҳлар ва бошқа очиқ ҳудудларда кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) бундан мустасно);
оммавий тадбир ташкилотчиси рухсатнома олгандан кейин оммавий тадбир бошланишидан ўн иш куни олдин тадбирнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмалари ва/ёки ҳудудий ички ишлар органлари билан оммавий тадбирни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш тўғрисида шартнома тузади;
оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳудудий бўлинмалари ёки ҳудудий ички ишлар органлари хизматлари қиймати мазкур органлар ҳудудий молия-иқтисод бўлинмалари томонидан тақдим этиладиган ва ҳисоблаб чиқиладиган харажатлар сметалари асосида аниқланади;
бир киши-соат қиймати шартнома қийматини аниқлаш учун асос ҳисобланади. Бир киши-соат қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизини ташкил қилади;
шартноманинг умумий қиймати бир киши-соат қийматининг камида 50 фоизини тадбирларга жалб этиладиган ходимлар сонига ва оммавий тадбирни ўтказиш соатлари миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади;
оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш тўғрисидаги шартномаларга мувофиқ хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар тегишлигича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳудудий бўлинмаларининг ёки ҳудудий ички ишлар органларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварақларига ўтказилади;
оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматларни кўрсатишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг жалб этилган шахсий таркиб сонига мутаносиб равишда тақсимланади;
биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматларни кўрсатишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳудудий ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган шахсий таркиби сонидан келиб чиққан ҳолда, ўзаро ҳисоб-китоб қилинади;
иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматларни кўрсатишдан тушган маблағлар бўйича ҳудудий ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳудудий бўлинмаларидан ажратилган шахсий таркиб сонидан келиб чиққан ҳолда ўзаро ҳисоб-китоб қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
38. Оммавий тадбирни ўтказишда фавқулодда вазиятлар юзага келиши ёки фуқароларнинг хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга таҳдид солувчи ҳолатлар юзага келганда комиссия томонидан янги юзага келган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, объектнинг рухсат берилган оммавий тадбирни ўтказишга тайёрлигини ва оммавий тадбирни ўтказиш учун оммавий тадбир ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти томонидан амалга ошириладиган тайёргарлик чора-тадбирлари ҳолатини ўрганувчи ишчи гуруҳ ташкил қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳ таркибига оммавий тадбирни ўтказиш объектининг тоифаси, хусусиятларини, унинг характерини ва иштирокчиларнинг сонини ҳисобга олган ҳолда ваколатли орган, ҳудудий ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, оммавий тадбир ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти, бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киритилади. Ишчи гуруҳ таркибига, шунингдек, оммавий тадбирни ўтказиш вақтида зиммасига фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш юкланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмаси ва ички ишлар органининг вакиллари киритилади.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Зарурат бўлганда, комиссия томонидан фаолиятнинг айрим йўналишлари (муҳандис-техник коммуникациялари, энергия таъминоти ва ёнғин хавфсизлигини, йўл ҳаракати хавфсизлигини, иштирокчиларнинг эвакуация қилинишини, фавқулодда вазиятларнинг олди олинишини таъминлаш в.ҳ) бўйича бир неча ишчи гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
39. Тадбирнинг характери, об-ҳаво шароитлари ва оммавий тадбирни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашга таъсир кўрсатувчи бошқа омилларга боғлиқ ҳолда, ишчи гуруҳ унинг ўтказилишидан икки сутка олдин оммавий тадбирни ўтказиш объектини текширади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради. Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган текширув якунлари бўйича оммавий тадбирнинг ўтказилиш имконияти юзасидан текширув далолатномаси тузилади.
Далолатнома оммавий тадбирни ўтказиш объектининг оммавий тадбирни ўтказишга тайёрлигини, уни ўтказиш санаси ва вақтини, иштирокчиларининг сонини, прогноз қилинган об-ҳаво шароитларини, бориш йўллари ва транспорт воситалари туриш жойларининг мавжудлиги ҳамда жойлашувини, тиббий хизмат кўрсатиш ва оммавий тадбир ўтказилгандан кейин ҳудудни йиғиштириш билан боғлиқ харажатларни, оммавий тадбирни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашга таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда тузилади.
40. Оммавий тадбирни ўтказишдан олдин бартараф этиш мумкин бўлмаган фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирларининг амалга оширилишини мураккаблаштирувчи ҳолатлар аниқланганда ишчи гуруҳ оммавий тадбирни ўтказиш санаси ва вақтининг кечроқ муддатга кўчирилишини, уни томошабинларсиз ўтказилиши ёки оммавий тадбирнинг бекор қилиниши тўғрисидаги таклифни ваколатли орган раҳбарига киритади.
41. Ваколатли орган раҳбари оммавий тадбир ўтказилишидан ўттиз олти соат олдин ишчи гуруҳ таклифларини кўриб чиқади ва улар бўйича тегишли қарор қабул қилади.
42. Ваколатли органнинг раҳбари томонидан оммавий тадбирни ўтказиш санаси ва вақтини кечроқ муддатга кўчириш, уни томошабинларсиз ўтказиш ёки оммавий тадбирни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда комиссия ва оммавий тадбир ташкилотчиси оммавий тадбир бошланишидан камида йигирма тўрт соат олдин томошабинларнинг ва бошқа иштирокчиларнинг қабул қилинган қарор, оммавий тадбирни ўтказишнинг янги санаси ва вақти, чипталар қийматини қайтариб бериш шартлари тўғрисида хабардор қилинишини таъминлайди.
Оммавий тадбирни ўтказиш объектида кўринарли жойларда оммавий тадбирни ўтказиш санаси ва вақтининг кечроқ муддатга кўчирилганлиги, унинг томошабинларсиз ўтказилиши ёки оммавий тадбирнинг бекор қилинганлиги тўғрисидаги ахборотлар жойлаштирилиши керак.
43. Оммавий тадбирнинг аҳамияти, характери ва иштирокчиларининг сонини ҳисобга олган ҳолда, ваколатли орган томонидан оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишга доир муайян режаларни ишлаб чиқувчи жалб қилинган ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун ташкилий қўмиталар ташкил этилиши мумкин, ушбу режалар жамиятга қарши ҳодисалар профилактикасини, ёнғин ва санитария-эпидемияга қарши хавфсизликни, тиббий таъминотни таъминлайди, оммавий тадбирларни ўтказиш жойларини тўлдириш ва иштирокчиларни эвакуация қилиш тартибини, фавқулодда ҳолатлар юзага келганда турли хизматларнинг вазифаларини кўзда тутади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Оммавий тадбир ташкилотчиси комиссияни, оммавий тадбирни ўтказишда рухсатнома билан зиммасига фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирлари юкланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмасини ва ҳудудий ички ишлар органини ёзма равишда хабардор қилиб, оммавий тадбир иштирокчиларига хабар бериш ва уларга чипталар қийматини қайтариш чораларини кўриб, оммавий тадбирни ўтказмаслик ҳуқуқига эга.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VI боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VII боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VIII боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IX-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Оммавий тадбирни ўтказишда унинг иштирокчилари фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашга қўйиладиган талабларга риоя қилишга, оммавий тадбир ташкилотчисининг ва фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини таъминлаш бўйича мажбуриятларни бажарувчи ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг қонуний талабларини бажариши шарт.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
оммавий тадбирни ўтказиш объектига туташ ҳудудларда жойлашган ташкилотларнинг узлуксиз ишлашига халақит бериш;
жамоат хавфсизлиги, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи, оммавий тадбирни ташкил қилиш ва ўтказишнинг белгиланган тартибини бузувчи ёки бундай хатти-ҳаракатларни содир қилишга ундовчи ҳаракатларни бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари вакиллари томонидан хизмат мажбуриятларини бажаришларига тўсқинлик қилиш мақсадида орган ходимларига, шунингдек жамоат тартибини қўриқлашда кўмак берувчи жамоатчилик вакилларига ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш;
(59-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаровий ва хизмат қуролини, уларнинг ўқ-дориларини, пиротехника буюмларини, фойдаланилиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши ёки фуқаролар ва ташкилотларга моддий зарар етказиши мумкин бўлган махсус тайёрланган ёки мослаштирилган предметларни, шунингдек оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти томонидан тасдиқланган, оммавий тадбирни ўтказиш объектига олиб кирилиши тақиқланган предметлар рўйхатига киритилган осон алангаланадиган ва заҳарли моддалар, санчувчи, кесувчи ва бошқа предметларни олиб юриш (спортчилар томонидан спорт тадбирлари дастурларида кўзда тутилган спорт қуроли ва анжомларидан фойдаланишлари бундан мустасно);
қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддаларнинг имитаторлари ва муляжларини олиб юриш (театр ва театр томошаларида улардан фойдаланиш бундан мустасно);
(59-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
оммавий тадбирга ҳайвонлар билан келиш (оммавий тадбир дастурига мувофиқ улардан фойдаланиш бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган нодавлат нотижорат ташкилотларининг эмблемалари, рамзлари, байроқлари ва вимпелларидан, шунингдек мазмуни жамиятнинг ахлоқий асосларини, умуминсоний қадриятларни бузишга қаратилган, шунингдек конституциявий тузумни ноқонуний ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини бузиш, уруш, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, ижтимоий, ирқий, миллатчилик ва диний адоватни қўзғатиш, қонунчилик билан тақиқланган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадидаги эмблемалар, рамзлар, байроқлар, вимпеллар, плакатлар, транспарантлар ва бошқа воситалардан фойдаланиш;
(59-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
маст ҳолатда ёки гиёҳванд воситалар, психотроп ёки бошқа моддаларни истеъмол қилиш оқибатида инсоннинг интеллектуал-ирода фаолиятига таъсир кўрсатувчи ҳолатда бўлиш.
60. Оммавий тадбирни ўтказиш объектида ва оммавий тадбирни ўтказиш объектидан беш юз метрдан кам радиусда алкоголли маҳсулотларни сотиш оммавий тадбир ўтказилишидан камида икки соат олдин ва ушбу тадбирни ўтказиш вақтида тўхтатилади (олдиндан режалаштирилган тантана ва маросим тадбирлари учун белгиланган тартибда алкоголли ичимликларни сотиш ҳолатлари бундан мустасно).
оммавий тадбирни ўтказиш объектини танлашда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш шароитларининг мавжудлигини ҳисобга олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирни ўтказиш вақтини танлашда томошабинлар ва оммавий тадбир бошқа иштирокчиларининг жамоат транспортидан фойдаланишлари имкониятини, ёнғин-қутқарув бўлинмалари, тез тиббий ёрдам ва бошқа махсус хизматлар транспорт воситаларининг ўтиш йўлларининг мавжудлигини ҳисобга олиш;
(61-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда — оммавий тадбирда қатнашаётган давлат органлари раҳбарларини, ҳурматли меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш жойларида шароитларни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
(61-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан биргаликда — ушбу объектнинг сиғдирувчанлигини ҳисобга олган ҳолда, оммавий тадбир иштирокчиларининг сонини ва оммавий тадбир ўтказиш вақтида фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашга таъсир кўрсатувчи бошқа омилларни аниқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда, уларнинг вакилларини жойлаштириш учун томошабинлар жойларининг турли участкаларидаги жойларнинг керакли миқдорини ажратиш;
(61-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
чипталар (таклифномалар)нинг орқа томонида оммавий тадбирни ўтказиш объектига олиб кирилиши тақиқланган предметлар ва буюмлар рўйхати мавжудлигини таъминлаш ва оммавий тадбирни ўтказиш объектида металлнинг детектор назорати тўғрисида хабардор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(61-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирни тайёрлаш ва ўтказишда, зарур ҳолда, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг вакилларини ташиш учун транспорт воситаларини ажратиш чораларини кўриш;
(61-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
белгиланган ҳолатларда оммавий тадбирнинг фото-, аудио-, видео- ва кино тасвирга тушириш ва ёзиб олиш тақиқланганлиги тўғрисида оммавий тадбир иштирокчиларини олдиндан хабардор қилиш;
ўтказиладиган оммавий тадбирда доимий бўлиши ёки оммавий тадбирни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича фармойиш бериш функцияларини бажаришга ваколатли шахснинг ўтказиладиган оммавий тадбирда доимий бўлишини таъминлаш;
оммавий тадбирни ўтказиш шартлари ва тартибига риоя этилишини, бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари ва бошқа мол-мулк, яшил ўсимликларнинг сақланишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш масалалари бўйича ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
(61-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан биргаликда — оммавий тадбир дастурида кўзда тутилган чиқишлар (ҳаракатлар)ни бевосита амалга оширувчи артистлар, спортчилар ва бошқа шахслар билан оммавий тадбирни ўтказиш вақтида фавқулодда вазиятлар келиб чиққан шароитларда ўзини тутиш қоидалари, хавфсизлик техникаси чораларига риоя қилиш бўйича, шунингдек томошабинларнинг агрессив ҳис-туйғуларини келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслик тўғрисида йўл-йўриқ кўрсатиш;
(61-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати вакилларининг қонуний талабларини бажариш, фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашда уларга ёрдам бериш;
(61-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирни ўтказиш вақтида ҳуқуқ-тартиботнинг бузилганлиги ёки жиноят содир этилганлиги аниқланганда бу ҳақда ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига дарҳол хабар қилиш;
(61-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
ўтказиладиган оммавий тадбир тўхтатилган тақдирда бу ҳақдаги ахборотни унинг иштирокчиларига етказиш;
оммавий тадбирни ўтказиш билан боғлиқ масалаларни аниқлаштириш учун комиссиянинг таклифига кўра келиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмалари ёки ҳудудий ички ишлар органлари билан фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш тўғрисида шартнома тузиш, шартнома шартлари ўз вақтида бажарилишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирни ўтказишда рухсатнома билан зиммасига фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш юкланган ички ишлар органи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмасидан куч ва техник воситалар ажратилишини талаб қилиш.
(62-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
оммавий тадбир иштирокчилари жамоат тартибини ва ушбу Қоидаларни бузаётган бўлса, улардан оммавий тадбирни ўтказиш объектидан кетишларини талаб қилиш;
оммавий тадбирни ўтказиш объектининг сиғдира олишини ҳисобга олган ҳолда оммавий тадбир иштирокчиларининг ушбу объектга киритилишини тўхтатиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмалари ёки ҳудудий ички ишлар органларидан оммавий тадбирни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш тўғрисидаги шартнома шартларига мувофиқ куч ва техник воситалар ажратилишини талаб қилиш.
63. Оммавий тадбир дастурида назарда тутилган чиқишлар (ҳаракатлар)ни бевосита амалга оширувчи артистлар, спортчилар ва бошқа шахсларнинг мажбуриятлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш манфаатларига хавф солувчи ҳолатлар юзага келганда оммавий тадбирнинг ташкилотчиси, оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти ва ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари вакилларининг талаби бўйича шу заҳоти чиқишлар (ҳаракатлар)ни тўхтатиш;
(63-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
64. Оммавий тадбир дастурида назарда тутилган чиқишлар (ҳаракатлар)ни бевосита амалга оширувчи артистлар, спортчилар ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вакилларидан шахсий хавфсизликнинг таъминланишини, шунингдек томошабинларнинг хулқ-атвори билан боғлиқ бўлган нормал чиқиш (ҳаракатлар)га тўсқинлик қилувчи ҳолатларнинг бартараф этилишини талаб қилиш;
(64-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
оммавий тадбирнинг ташкилотчисидан ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмуриятидан чиқишга тайёргарлик кўриш учун шароитлар яратилишини талаб қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбир ташкилотчилари, оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти, ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилларининг ушбу Қоидалар талабларига, умумий қабул қилинган хулқ-одоб нормаларига ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга доир қонуний талабларини бажариш.
(65-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
оммавий тадбирни ўтказиш объекти ҳудудига ва трибуналарига чипталар ёки кириш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжатлар бўйича киришлари ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг умумий сиғими доирасида уларда кўрсатилган жойларни эгаллаш;
оммавий тадбирни ўтказиш объектида жойлашган сақлаш камералари, гардероблар, буфетлар, қаҳвахоналар, маълумотлар бюроси, телефонлар, киоскалар ва шу кабилардан белгиланган тартибда фойдаланиш.
оммавий тадбирни ўтказиш объектида мавжуд бўлган барча муҳандислик ва хабар бериш тизимлари, қўриқлаш ва физик муҳофаза қилиш, электрон-визуал кузатиш муҳандис-техник воситаларининг узлуксиз ишлашини, хавфсизликни таъминлаш тизимларини бошқаришнинг стационар (кўчма) пунктларининг тайёрлигини, томошабинлар жойлари (трибуналар), оммавий тадбир иштирокчиларини эвакуация қилиш йўлларининг тайёрлигини, ўт ўчириш воситаларининг мавжудлиги ва созлигини, оммавий тадбирни ўтказиш объектидаги ходимларнинг фавқулодда вазиятлар келиб чиққан тақдирда уларнинг ҳаракатларини тартибга солувчи хизмат йўриқномаларини билишларини таъминлаш;
оммавий тадбир ташкилотчисига томошабинлар ва оммавий тадбирнинг бошқа иштирокчилари учун мўлжалланган жойларнинг сони тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш, оммавий тадбирни ўтказиш объектининг сиғимига мувофиқ чипталар (таклифномалар)нинг сотилиши (берилиши)ни таъминлаш;
оммавий тадбирни ўтказиш объектининг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини, оммавий тадбирни ўтказиш объекти ва оммавий тадбирни ўтказиш объектига туташ ҳудудларнинг зарур даражада ёритилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирни ўтказиш объектининг кўринарли жойларида хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги белгилари, эвакуация қилиш кўрсаткичларини, ҳаракатланиш қоидаларини, схемалари, режалари ва йўриқномаларини, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини жойлаштириш;
(67-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбир ўтказилишидан бир сутка олдин сотилган чипталар (берилган таклифномалар)нинг сони, томошабинлар ва оммавий тадбирдаги бошқа иштирокчиларнинг тахминий сони тўғрисидаги ахборотни ички ишлар органларига ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларига тақдим этиш;
(67-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
авариявий (автоном) электр таъминоти манбаи (дизель агрегати ёки бошқа воситалар), уларни қўллаш йўриқномаларининг мавжудлигини таъминлаш ва улардан фойдаланилиши учун масъул шахсни тайинлаш;
тадбир бошлангунга қадар оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маҳаллий радиотрансляция тармоғи (овоз кучайтиргич) орқали оммавий тадбирни ўтказиш объектида томошабинлар ва бошқа иштирокчиларнинг ўзларини тутиш қоидалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари эълон қилинишини ташкил этиш;
оммавий тадбирни ўтказиш объектига киришда, оммавий тадбирни ўтказиш объектида томошабинларни ва бошқа иштирокчиларни чипталар (таклифномалар) бўйича жойлаштиришда киритиш режимини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
оммавий тадбир иштирокчиларининг транспорт воситалари учун тўхташ жойлари ташкил қилинишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш масалалари бўйича ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вакилларининг қонуний талабларини бажариш.
(67-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
томошабинлар ва оммавий тадбирнинг бошқа иштирокчиларидан ушбу Қоидалар талаблари, умумий қабул қилинган хулқ-одоб нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишларини талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирни ўтказиш вақтида ҳуқуқ-тартиботнинг бузилганлиги ёки жиноят содир этилганлиги аниқланганда бу ҳақда ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлиги хизмати вакилларига дарҳол хабар бериш.
(68-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
69. Оммавий тадбирларни ўтказишда ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг мажбуриятлари:
(69-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
оммавий тадбирнинг ҳажми, характери ва иштирокчиларининг сонини ҳисобга олган ҳолда оммавий тадбирни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш учун куч ва техник воситаларни жалб қилиш, жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирни тайёрлаш ва ўтказиш даврида фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини, йўл ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзаро, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлинмалари, бошқа манфаатдор ташкилотлар, оммавий тадбир ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан ҳамкорликни амалга ошириш;
(69-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
чипталарни сотиш вақтида кассалар олдида ва оммавий тадбирни ўтказиш объектига туташ ҳудудларда жамоат тартиби сақланишини таъминлаш;
оммавий тадбирнинг ташкилотчисидан ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмуриятидан оммавий тадбирни ўтказиш объектининг сиғимидан келиб чиқиб чипталарни сотиш (таклифномаларни тарқатиш) лимитига риоя этилишини талаб қилиш;
оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмуриятига алкоголли ичимликдан маст бўлган ҳолатда ёки инсоннинг интеллектуал ирода фаолиятига таъсир кўрсатувчи наркотик воситалар, психотроп ёки бошқа моддаларни истеъмол қилиш ҳолатида бўлган шахсларнинг оммавий тадбирни ўтказиш объектига ўтишига, шунингдек оммавий тадбирни ўтказиш объектида ва оммавий тадбирни ўтказиш объектига туташ ҳудудларда спиртли ичимликларни ичиш (истеъмол қилиш)га йўл қўймасликда ёрдам бериш;
оммавий тадбир ташкилотчисидан, оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятидан ва бошқа шахслардан оммавий тадбирни ўтказиш объектида ва оммавий тадбирни ўтказиш объектига туташ ҳудудларда алкоголли маҳсулот сотишнинг тўхтатилишини талаб қилиш;
оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан биргаликда томошабинлар ва бошқа иштирокчиларнинг оммавий тадбирни ўтказиш объектига ўтиш хавфсизлигини таъминлаш;
оммавий тадбирни ўтказиш объектининг сиғимидан келиб чиқиб, оммавий тадбир иштирокчиларининг оммавий тадбирни ўтказиш объектига киритилишини тўхтатиш;
оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмуриятига томошабинларнинг ташкилий равишда ўтишини ва трибуналарда, ўтириш учун ажратилган бошқа жойларда уларнинг жойлаштирилишига кўмаклашиш;
трибуналар (секторлар, жойлар)да ва унга туташ бўлган ҳудудда жамоат тартиби сақланишини таъминлаш, томошабинлар томонидан белгиланган хулқ-одоб қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқа манфаатдор органлар билан биргаликда оммавий тадбирни ўтказиш объектида муҳандис-техник, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши, коммуникация тизимлари ва иншоотлари, эвакуация қилиш йўллари тайёрлиги юзасидан назоратни амалга ошириш;
(69-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
жамоат тартибини, ушбу Қоидалар талабларини, умумий қабул қилинган хулқ-одоб нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган оммавий тадбир иштирокчиларидан оммавий тадбирни ўтказиш объектидан чиқиб кетишларини талаб қилиш, шунингдек уларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш;
оммавий тадбир дастурида кўзда тутилган чиқишлар (ҳаракатлар)ни бевосита амалга оширувчи артистлар, спортчилар ва бошқа шахслар билан оммавий тадбирни ўтказиш вақтида фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолларда ўзини тутиш қоидалари бўйича, шунингдек томошабинларнинг агрессив ҳис-туйғуларини келтириб чиқарувчи ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида йўл-йўриқ кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбир тугаши билан, зарурат бўлганда — уни ўтказиш вақтида ёнғинлар, табиий офатлар, бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келганда ёки юзага келиши хавфи бўлганда ўзаро, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг бўлинмалари, оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти билан биргаликда оммавий тадбир иштирокчиларини трибуналар (секторлар, жойлар)дан ва оммавий тадбирни ўтказиш объектига туташ ҳудудлардан иштирокчиларни эвакуация қилиш жараёнини ташкил қилиш ва бошқариш.
(69-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирларни ўтказишда объектнинг кўрсатилган жойларида захира кучлари ва воситаларининг жанговар шай ҳолатини таъминлаш;
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарорига асосан ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳудудий бўлинмалари ва ички ишлар органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажаришлари мумкин.
(69-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
70. Оммавий тадбирларни ўтказишда ички ишлар органларининг ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг ҳуқуқлари:
(70-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
оммавий тадбирни ўтказиш объектига бориш жойларида физик тўсиқни ва рухсатнома билан ўтказиш режимини амалга ошириш, муҳандис-техник воситалардан фойдаланган ҳолда оммавий тадбирни ўтказиш объектини ва оммавий тадбирни ўтказиш объектига туташ ҳудудларни ўраб олиш чегараларини яратиш, оммавий тадбир иштирокчиларининг фотосуратга олинишини, аудио- ва видеоёзувини амалга ошириш;
оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти томонидан рухсатномалар бўйича ўтказиш режимини амалга ошириш, томошабинлар ва бошқа иштирокчиларни трибуналар (секторлар, жойларда) чипталар (таклифномалар) бўйича жойлаштириш қоидаларига риоя этишни назорат қилиш;
оммавий тадбирни ўтказиш объектига туташ бўлган ҳудудларда транспорт воситаларининг текширувини, оммавий тадбир иштирокчиларининг шахсий текширувини ва улардаги буюмларнинг текширувини, шу жумладан техник ва махсус воситалар ёрдамида амалга ошириш. Оммавий тадбир иштирокчиси транспорт воситасининг текширувидан, шахсий текширувдан ёки ундаги буюмлар текширилишидан бош тортган тақдирда оммавий тадбир иштирокчиси (транспорт воситаси) оммавий тадбирни ўтказиш объектига қўйилмайди;
оммавий тадбирнинг ташкилотчисидан ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятидан оммавий тадбир иштирокчиларини эвакуация қилиш йўлларининг бўшатилишини талаб қилиш;
оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятидан томошабинлар ва оммавий тадбирнинг бошқа иштирокчилари билан кўргазмали тарғибот ўтказиш, маҳаллий ретрансляция тармоғи ва бошқа воситаларидан фойдаланиб оммавий тадбирни ўтказиш объектида ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш масалалари бўйича тушунтириш ишларининг ўтказилишини талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(70-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирни ўтказиш объектида фавқулодда вазиятлар юзага келганда, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги махсус режаларга мувофиқ зарур чоралар кўриш;
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланишлари мумкин.
(70-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(701-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(702-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
703. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг вазифалари ҳисобланади:
оммавий тадбирни ўтказиш объектида ва унга туташ ҳудудда қўпорувчилик-террорчилик ҳаракати хавфи ёки бундай ҳаракатни содир этиш хавфи юзага келганлиги тўғрисидаги тезкор ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, тезкор тусдаги тегишли ахборотни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан алмашиш;
оммавий тадбирни ўтказиш объектида жиноий мақсадлари бўлган шахсларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирларини амалга ошириш;
террорчиларни қўлга олиш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда иштирок этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати бўлинмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(703-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
704. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:
ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан оммавий тадбирни ўтказиш объектида ва унга туташ ҳудудда юзага келган тезкор ҳолат тўғрисидаги ахборотни олиш;
оммавий тадбирни ўтказиш объектида жиноий мақсадлари бўлган шахсларни қўлга олиш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати бўлинмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(704-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
705. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмаларининг вазифалари ҳисобланади:
фавқулодда вазиятларни, шу жумладан ёнғинни келтириб чиқариши мумкин бўлган хавф ва таҳдидлар омилларини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг профилактикасини ва юзага келишининг барвақт олди олинишини таъминлаш;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (ФВДТ) кучлари ва воситаларини табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар, шу жумладан ёнғинлар юзага келганда уларни бартараф этиш ва қутқарув ишларига жалб қилиш;
оммавий тадбирларни ўтказиш даврида объектда радиацион, кимёвий, биологик (бактериологик) ҳимояни, ёнғинларнинг олдини олиш ва қутқарув (шу жумладан сувда қутқарув) ишларини амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятининг ёнгин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;
оммавий тадбирларни ўтказиш даврида фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда улар тўғрисида оммавий тадбир иштирокчиларини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилишни ташкиллаштириш;
(705-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(705-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
706. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар, шу жумладан ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида оммавий тадбирни ўтказиш объектида белгиланган тартибда профилактик тадбирларни амалга ошириш;
(706-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
оммавий тадбирни ўтказиш вақтида оммавий тадбир объектлари қутқарув тузилмаларининг раҳбарлари ва шахсий таркибини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш, оммавий тадбирни ўтказиш дастурида иштирок этадиган артистлар, спортчилар ва бошқа шахсларга юз бериш эҳтимоли юқори бўлган фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳаракат қилиш бўйича кўрсатмалар беришга қаратилган тадбирларни ташкил қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар тўғрисида вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахслардан зарур маълумотлар ва ахборотларни сўраб олиш;
оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда вазирлик фаолиятига оид ҳужжатлар талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганда, белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш ҳамда зарур ҳолларда камчиликлар аниқланган объектларда оммавий тадбирлар ўтказилишини тақиқлаш;
(706-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бўлинмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(706-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
оммавий тадбирни ўтказиш объектида ва унга туташ ҳудудда юзага келган тезкор ҳолат тўғрисида ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати, Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан тезкор ахборот алмашиш;
оммавий тадбирни ўтказиш даврида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилганлигини назорат қилиш;
оммавий тадбирни ўтказиш даврида юзага келган кутилмаган ҳолатларнинг (ёнғинлар, авариялар ва бошқалар) келиб чиқиш омиллари ва сабабларини ўрганиш ҳамда ўрганиш натижалари бўйича айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(707-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ички ишлар органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлардан оммавий тадбирни ўтказиш объектида ва унга туташ бўлган ҳудудда юзага келган тезкор ҳолат тўғрисида ахборот олиш;
оммавий тадбирни ўтказиш даврида ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан ички ишлар органлари томонидан тузилган ҳужжатларнинг қонунийлигини ўрганиш;
оммавий тадбирни ўтказиш даврида кутилмаган ҳолатларнинг (ёнғинлар, авариялар ва бошқалар) юзага келиш омиллари ва сабабларини текшириш, шунингдек, айбдор шахсларга нисбатан тергов тадбирларини ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(708-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
709. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги органларининг вазифалари ҳисобланади:
оммавий тадбир иштирокчиларига, жамоат тартибини ҳимоя қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тадбирларига жалб қилинган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун доимий тайёр ҳолатни сақлаш;
фавқулодда вазиятларда жабрланганларга шошилинч тиббий ва биринчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш;
фавқулодда вазиятлар юзага келганда, жабрланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда иштирок этиш (авария-қутқарув хизматлари билан биргаликда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(709-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
7010. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги органларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:
оммавий тадбирни ўтказиш объекти ҳудудида тез тиббий ёрдам бригадаларининг навбатчилигини, жабрланганларнинг энг яқин жойдаги даволаш муассасаларига шошилинч етказилишини таъминлаш;
фавқулодда вазиятларда жабрланганларни тиббий муассасаларга вақтинча жойлаштириш ва даволашни таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(7010-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7011. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг вазифалари ҳисобланади:
заруратга кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари сўровига асосан ўз ходимларининг комиссия фаолиятида иштирокини таъминлаш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(7011-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7012. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:
оммавий тадбир ўтказиладиган объектни тегишли ҳудудда жойлашган биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатига киритиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг таклифларига мувофиқ иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектларининг рўйхатини тасдиқлаш;
айрим оммавий тадбирларни алоҳида, биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектларининг рўйхатларига киритилмаган жойларда ўтказиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш;
ушбу Қоидаларнинг 9-бандида кўрсатилган оммавий тадбирларни ўтказиш объектларини (жойларини), уларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилаш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(7012-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7013. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг вазифалари ҳисобланади:
тегишли ҳудудда жойлашган оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;
заруратга кўра туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) сўровига асосан ўз ходимларининг комиссия фаолиятида иштирокини таъминлаш;
сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар ўтказиш ҳақида хабарномани олган куннинг ўзида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмасига (оммавий тадбир биринчи тоифадаги объектда ўтказилганда) ёки ҳудудий ички ишлар органига (оммавий тадбир иккинчи тоифадаги объектда ўтказилганда) билдиришнома юбориш.
7014. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:
оммавий тадбир ўтказиладиган объектни тегишли ҳудудда жойлашган алоҳида, биринчи ва иккинчи тоифалардаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатларига киритиш бўйича таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш;
(7013 ва 7014-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2023 й., 09/23/530/0757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан рухсат бериш талаблари ҳамда шартларига риоя қилишнинг назорати қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
72. Оммавий тадбирларни ўтказиш шартларига риоя қилиш назоратини амалга оширишда комиссия ўз ваколатлари доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган тартибда оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан оммавий тадбирларни ўтказиш шартларига риоя қилинишининг режали текширувларини ўтказиш;
(72-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган тартибда оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан оммавий тадбирларни ўтказиш шартларига риоя қилинишининг бузилиши фактлари мавжуд бўлганда ушбу тадбирларни ўтказиш шартларига риоя қилинишининг режадан ташқари текширувларини ўтказиш;
(72-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятидан текширувларни ўтказишда юзага келадиган масалалар бўйича керакли ахборотни сўраш ва олиш;
оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан оммавий тадбирларни ўтказиш шартлари бузилишларининг аниқ фактларини кўрсатган ҳолда, текширув натижалари асосида далолатномалар тузиш;
оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни бериш, бундай бузилишларни бартараф этиш учун зарур бўлган муддатларни белгилаш, кўрсатмалар бажарилишини назорат қилиш;
оммавий тадбирни ўтказиш рухсатномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки рухсатномани бекор қилиш, оммавий тадбирни ўтказиш санаси ва вақтининг кечроқ муддатга кўчирилиши, унинг томошабинларсиз ўтказилиши ёки оммавий тадбирнинг бекор қилиниши тўғрисидаги таклифларни ваколатли орган раҳбарига кўриб чиқиш учун киритиш;
аниқланган камчиликларнинг бартараф этилмаганлиги оммавий тадбирни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш манфаатларига таҳдид қилувчи фавқулодда вазиятлар ёки бошқа ҳолатларнинг келиб чиқиш хавфини туғдирса — оммавий тадбир дарҳол тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқларига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(72-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
73. Бир йилда камида бир марта комиссия томонидан, оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятининг ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакилларини жалб қилган ҳолда қурилиш конструкцияларидан фойдаланишнинг ишончлилиги ва барқарорлигини, уларнинг ёнғинга қарши ва санитария-эпидемияга қарши хавфсизлик, тез тиббий ёрдам кўрсатиш, эвакуация қилиш, коммуникация, муҳандис-техник ҳимоя қилиш воситалари, оммавий тадбирлар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тизимлари билан жиҳозланиш тизимларига қўйиладиган Ягона норматив-ҳуқуқий талабларга, шунингдек ушбу Қоидалар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида оммавий тадбирларни ўтказиш объектларининг техник текшируви ўтказилади. Текшириш натижалари бўйича далолатнома тузилади, у аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш учун оммавий тадбирларни ўтказиш объекти маъмуриятига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 559-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/559/3384-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 январдаги 15-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 1-сон, 6-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарорига асосан 2022 йил 16 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 30-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2012 й., 11-сон, 79-модда).