[
ОКОЗ:
1.
05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
1993 ЙИЛ 1 ЯНВАРИДАН МЕҲНАТ ҲАҚИ, НАФАҚАЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРИНИНГ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига
асосан ўз кучини йўқотган.
Республика аҳолисининг ижтимоий муҳофазасини янада кучайтириш тўғрисида:
[
ОКОЗ:
1.
05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори]
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш ҳақи ва меҳнат нафақасининг энг оз миқдори даражаси 1,25 баравар оширилсин ва уларнинг энг оз миқдори 25000 сўм қилиб белгилансин.
[
ОКОЗ:
1.
05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
2. Ушбу Фармонда белгиланган энг оз иш ҳақига ва меҳнатига ҳақ тўлаш борасида жорий қилинган ягона тариф жадвалига мувофиқ бюджетдан пул билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг тариф ставкалари ҳамда лавозим ставкалари окладлари 1,25 баравар оширилсин.
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
3. Фуқароларнинг солиқ олинмайдиган даромадларининг энг паст даражаси ойига 2500 сўм миқдорида белгилансин.
[
ОКОЗ:
1.
06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
4. Ҳозир амалда бўлган барча турдаги нафақаларнинг миқдори 25 фоиз оширилсин.
[
ОКОЗ:
1.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.86.00 Ўқувчилар, талабалар ва тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимояси;
2.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.90.00 Стипендиялар]
5. Олий ўқув юртлари талабаларининг, техникумлар ҳамда кийим-бош ва овқат билан таъминланмайдиган ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1,25 баравар кўпайтирилсин. Талабаларнинг ошхоналари ва буфетларида тушлик овқатларнинг қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.
6. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги иш ҳақини, нафақалар ва стипендияларни оширишга мазкур Фармонда кўзда тутилган харажатларни пул билан таъминлаш манбаларини аниқласин.
7. Хўжалик ҳисобидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар ушбу Фармонда белгиланган энг оз меҳнат ҳақи миқдорини ана шу мақсадлар учун ўз маблағлари манбаини қидириб топишларига қараб жорий этсинлар.
8. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бюджетдан пул билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартлари ўз вақтида жорий этилишини таъминласинлар.
9. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки республика корхоналарига, ташкилотлари ва муассасаларига иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминловчи чоралар кўрсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 29 декабрь,
ПФ-522-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 2-сон, 80-модда)