03.06.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2591
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи, 03.06.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2591
Дата вступления в силу
09.06.2014
Ҳужжат 09.06.2014 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-ижроия кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, қамоқ жазосига ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга (бундан буён матнда ҳукм қилинган шахслар деб юритилади) нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан, алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахслар томонидан жиноят содир этилгани тақдирда, агар тиббий хулоса мавжуд бўлса, суд жазо тайинлаш билан бирга уларга тиббий йўсиндаги чораларни ҳам тайинлаши мумкин.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган бўлса, тиббий муассасаларда мажбурий даволаниши лозим.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлса, уларни даволаш жазони ўтаётган жойда амалга оширилади, жазони ўтаб бўлганидан кейин агарда даволашни давом эттиришга зарурат бўлса, умумий асосда тиббий муассасаларда даволанади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.