LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ ҳамда мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга ва миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг самарадорлигини янада оширишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, кўп сонли маҳалла фаолларининг Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларининг амалга оширилишига кўмаклашиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш, фуқаролар йиғинларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;
фуқаролар ижтимоий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш.
3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. И. Икрамов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Икрамов Адхам Илхамович | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси |
Аҳмедов Анвар Акмалович | — | Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси, Кенгаш раиси ўринбосари |
Аллаев Долли Хакимович | — | Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, Кенгаш масъул котиби |
Саидов Акмал Холматович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси (келишув асосида) |
Ортиқова Светлана Боймирзаевна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида) |
Солиев Олим Адилович | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари билан ишлаш шўъбаси мудири (келишув асосида) |
Абдувохитов Абдужаббор Абдусатторович | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси ректори (келишув асосида) |
Қучқоров Жамшид Анварович | — | Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари |
Турдиев Дилмурод Рахматжонович | — | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири ўринбосари |
Маматов Рахмат Тошназарович | — | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари |
Мулабаев Нурмухаммад Хикматович | — | Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари |
Халилов Фурқат Камолович | — | Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари |
Салимов Умид Закиржанович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори |
Холбеков Абдуғани Жуманазарович | — | Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари |
(лавозимига кўра) | — | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари |
Джалалов Фотих Хамитович | — | Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари |
Хидиров Яшин Соҳибович | — | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари |
(лавозимига кўра) | — | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари |
Юсупов Ортиқбек Адилович | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси |
Турдиев Умар Тилавович | — | Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари |
Содиқов Камолиддин Фахриддинович | — | Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари |
Ахмедов Олимжон Юсупович | — | «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг ўринбосари |
Шерматов Шерзод Хотамович | — | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари |
Ходжаев Алишер Джурақулович | — | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси |
Ҳазратқулов Маматқул | — | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори |
Назаров Нодир Қаххарович | — | Ўзбекистон Республикаси Халқ банки бошқаруви раиси |
Хамдамов Адхам Қосимович | — | Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори ўринбосари |
Парпибоева Озода Абдуқодировна | — | Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари |
Нарбаева Танзила Камаловна | — | Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Марказий кенгаши раиси |
Турдиев Содиқжон | — | Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси |
Ганиев Боходир Мухторович | — | «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси |
Бокибоев Эркин Жураевич | — | Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раиси |
Шайхов Алишер Эркинович | — | Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси |
Ниязов Рустам Сайназарович | — | Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти раиси |
Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович | — | Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари |
Ахмедов Турсун Мухитович | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти директори |
Убайдуллаева Раъно Ахатовна | — | «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази директори |
Мухаммадиев Насриддин Мисриддинович | — | Ўзбекистон Республикаси Байналмилал маданий Маркази директори |
Қуронов Мухамаджон | — | Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий Маркази раҳбари |
Мамадалиева Ҳафиза Холдаровна | — | «Оила» илмий-амалий маркази директори |
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
Кенгаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларининг амалга оширилишига кўмаклашиш, улар фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва тизимли ҳал қилиш юзасидан аниқ асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган коллегиал орган ҳисобланади.
2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
3. Кенгаш ўз фаолиятида қонунийлик, ошкоралик, тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик тамойилларига амал қилади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар (кейинги ўринларда Ҳудудий кенгашлар деб аталади) фаолият кўрсатади.
Ҳудудий кенгашларнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳамда ҳудудий кенгашларнинг ўзаро ҳамкорлиги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарлар кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомларда белгиланади.
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;
фуқаролар ижтимоий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш.
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилиши мониторингини олиб боради ва уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари энг муносиб фуқаролар орасидан сайланишини таъминлаш чора-тадбирларининг амалга оширилишига кўмаклашади, услубий тавсиялар ишлаб чиқади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро муносабатларини ривожлантиришга оид тавсиялар ишлаб чиқади;
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), масъул котиби, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари фаолиятини рағбатлантиришга доир таклифлар тайёрлайди ва уларнинг ишларини мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти учун зарур бўлган ўқув-услубий адабиётлар, қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти, уларни нашр этиш ҳамда тиражларини белгилаш бўйича тавсиялар тайёрлайди;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, уларнинг вазифалари кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан давлат органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширилишига кўмаклашади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди ва бу борада аниқ чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантиришга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудда кексалар ва ногиронларнинг ижтимоий, шу жумладан пенсия ва тиббий таъминоти сифатини яхшилаш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда уларнинг роли ва таъсирини кенгайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқади ва амалга оширилишига кўмаклашади;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 июлдаги 185-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 27-сон, 357-модда)
«Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилини жойларда изчиллик билан татбиқ этиш, фуқароларнинг фаоллигини, жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш тизимидаги вазифалар кўламини янада кенгайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
маҳаллаларда тарихан таркиб топган миллий ва маънавий қадриятларни эъзозлаш ва изчил тарғиб қилиш, халқимизнинг энг яхши удум ва анъаналарини асраш ва оммалаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, маҳалла институтининг фаолиятини ёритишга доир тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашади;
фуқаролар ижтимоий фаоллигини кучайтиришда маҳалланинг роли ва таъсирини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этади, шунингдек уларнинг билим ва малакасини ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш, замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришга оид чора-тадбирларга кўмаклашади;
баркамол авлодни тарбиялашда «Оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлик механизмини кучайтиришга доир таклифлар тайёрлайди;
маҳалла институтининг долзарб масалалари бўйича халқаро ва республика конференциялари ҳамда семинарларини ташкил этишда ва ўтказишда мувофиқлаштиришни амалга оширади.
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштиришга йўналтирилган қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;
фуқаролар йиғинларининг раислари, масъул котиблари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаларининг раҳбарлари малакасини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлардан ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан кенгаш ваколатига тааллуқли зарур маълумот ва материалларни сўраш ва олиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборотларини эшитиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни тайёрлаш учун ишчи комиссиялар ва эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек олимлар ва амалиётчи-мутахассисларни ушбу комиссиялар ва гуруҳлар ишига жалб этиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ҳудудий кенгашларнинг таклиф ва тавсияларини Кенгаш мажлисларида муҳокама қилиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва фаоллари учун ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ташкил этиш.
Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви Кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.
9. Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари раислик қилади ва у Кенгашга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун масъулдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликдаги фаолияти самарали йўлга қўйилишига кўмаклашадилар;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан Кенгашга таклифлар киритадилар;
11. Ушбу Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Кенгаш ҳар йили ўз иш режасини тасдиқлайди, шунингдек раис ўринбосари, масъул котиб ва Кенгашнинг бошқа аъзолари вазифаларини белгилайди.
12. Кенгаш фаолияти билан боғлиқ ёзишмаларни юритишда хатлар Кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
13. Кенгаш ўз фаолиятини доимий асосда, ўз иш режасига мувофиқ амалга оширади ва мажлисларини заруриятга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.
Кенгаш раиси қарори билан, Кенгаш раисининг ўринбосари ёки Кенгаш аъзолари ярмидан кўпининг ташаббусига кўра навбатдан ташқари мажлис ўтказилиши мумкин. Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисини ўтказиш тўғрисидаги таклиф зарур ҳужжатлар билан биргаликда ишчи органга юборилади.
14. Кенгаш мажлисини унинг раиси бошқаради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради.
Кенгаш қарорлари мажлисда қатнашганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикр-мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиш ҳуқуқига эга.
Мажлисни ўтқазиш учун кворум бўлмаганда, Кенгашнинг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади. Янги мажлисни ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
15. Кенгаш раисининг рухсати билан мажлисда унинг узрли сабабларга кўра қатнашмаётган аъзолари ўрнига уларнинг вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашиши мумкин.
16. Кенгаш мажлисига унда кўриб чиқилаётган масалаларнинг моҳиятига кўра давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман ва шаҳарлар кенгашлари ҳамда фуқаролар йиғинлари вакиллари таклиф этилиши мумкин.
17. Кенгаш қарорлари баённома билан расмийлаштирилади, уни раис ёки унинг ўринбосари, шунингдек масъул котиб имзолайди.
Кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари тегишли давлат органлари ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Кенгаш фаолияти учун зарур барча ҳужжатларни (таҳлилий маълумотлар, жадваллар ва ҳ. к.) шакллантиради ва қарорлар лойиҳалари бўйича келишувни амалга оширади;
фаолият йўналишларига тааллуқли материалларни тўплайди, таҳлил қилади, қарорлар ва чора-тадбирлар режалари лойиҳаларини тайёрлайди;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, мувофиқлаштириш натижалари бўйича ҳисобот ва ахборот материалларини тайёрлайди;
20. Кенгаш қарорларининг бажарилиши натижалари ҳақида Ишчи орган ҳар чоракда Кенгашга тегишли зарур материалларни илова қилган ҳолда таҳлилий маълумотларни тақдим этади.
21. Ишчи орган раҳбари тайёрланган материаллар ва мажлис кун тартиби бўйича Кенгаш раисига ахборот беради, раис томонидан маъқулланган тақдирда, кенгаш мажлиси бўлиб ўтадиган кун ва вақтни, шунингдек таклиф этиладиган шахсларни белгилайди.
22. Кенгаш масъул котиби Кенгаш мажлиси материалларини баён лойиҳаси билан биргаликда мажлисни ўтказиш санасидан камида беш кун олдин Кенгашнинг ҳар бир аъзосига, зарур ҳолларда мажлисга таклиф этилган бошқа шахсларга тақдим этилишини таъминлайди.
Мажлис кун тартиби ўзгарган тақдирда, Кенгаш масъул котиби Кенгашнинг ҳар бир аъзосини ҳамда мажлисга таклиф этилган шахсларни мажлис бошланишидан олдин уч кундан кечикмай бундай ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилади.
23. Ишчи орган Кенгаш ишига тайёргарлик кўриш мақсадида унинг ваколатлари доирасида зарур материалларни давлат органлари ва ташкилотлардан сўраш ҳамда олиш ҳуқуқига эга.
24. Кенгаш Ҳудудий кенгашлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда Ҳудудий кенгашлар фаолиятига ташкилий ҳамда услубий жиҳатдан раҳбарликни амалга оширади.
Ҳудудий кенгашлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш, Ҳудудий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ва уни мониторинг қилиш Кенгаш томонидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ҳудудий кенгашлари йилнинг ҳар чорагида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Кенгашга ҳисобот берадилар.
25. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ҳудудий кенгашларининг таркиби ҳамда уларнинг низомлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомлар асосида Кенгаш томонидан тасдиқланади.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.