19.06.2012 йилдаги 175-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.06.2012 йилдаги 175-сон
Дата вступления в силу
19.06.2012
Ҳужжат 19.06.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Жамоат кенгашининг таркиби 1-иловага*, шунингдек ҳудудий жамоат кенгашларининг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиғи, ҳудудий
Жамоат кенгаши раиси

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи, ҳудудий
Жамоат кенгаши ҳамраиси

3.

«Маҳалла» хайрия жамоат Фонди Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси

4.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

5.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

6.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари

7.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳудудий телерадиокомпанияси директори

8.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи

9.

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши раиси

10.

Республика Маънавият тарғибот маркази ҳудудий бўлими раҳбари

11.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

12.

Жамоатчилик вакиллари

13.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси маънавий-ахлоқий
тарбия бўлими бошлиғи, Кенгаш котиби

Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/рТадбирларМасъулларАмалга ошириш механизмиИжро муддати

I. Оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган методологик асосларни яратиш

1.

Ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга доир услубий қўлланма ва тавсияларни тайёрлаш, жойларга етказиш.

«Оила» илмий-амалий маркази, Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий- амалий маркази, «Маҳалла» Фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ), «Келажак овози» ЁТМ, «Камолот» ЁИҲ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

1. Услубий қўлланма ва тавсиялар лойиҳасини тайёрлаш.
2. Тайёрланган лойиҳаларни ўрнатилган тартибда келишувдан ўтказиш.
3. Чоп этиш ва жойларга тақсимот асосида етказиш.

2012 йил 20 июль

2012 йил 1 август

2012 йил 30 август

2.Умумий ўрта таълим мактаблари 1 — 4-синфларида «Бола тарбияси — келажак меваси», 5 — 7-синфларида «Илм ол — ҳунар ўрган!», 8-9-синфларида ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари 1-босқичларида «Танлаган касбинг — сенинг келажагинг!» ҳамда 2-3-босқичларида «Етук мутахассис — келажак меваси!» мавзуларида «Оталар мажлиси»ни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Халқ таълими вазирлиги (ХТВ), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (ЎМКҲТМ), «Маҳалла» Фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ манфаатдор вазирликлар ва идоралар1. Танланган мавзулар бўйича «Оталар мажлиси»ни ўтказиш тартиби лойиҳаларини тайёрлаш.
2. Ўрнатилган тартибда тасдиқлаш ва ижрога йўналтириш.
2012 йил 1 август

2012 йил сентябрь
3.Ёшларнинг психологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, педагоглар, психологлар ва ҳуқуқшунослар ҳамкорлигида ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ўз ичига олган буклет, маълумотнома ва тарқатма материаллар ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш.ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Давлат бошқаруви академияси (ДБА), РБИММ, «Келажак овози» ЁТМ, «Оила» илмий-амалий маркази Ҳуқуқий билимларни оширишга доир буклет, маълумотнома ва тарқатма материалларни ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш. 2012 йил 30 август
4.Қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, саломатлик масалалари ва балоғат даври ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотлар асосида «Ораста қиз ён дафтарчаси» номли қўлланмани ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.«Оила» илмий-амалий маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ), «Соғлом авлод учун» халқаро Фонди, «Камолот « ЁИҲ, Адлия вазирлиги, ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ 1. «Ораста қиз ён дафтарчаси» номли қўлланма лойиҳасини тайёрлаш.
2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш, чоп этиб жойларга етказиш.
2012 йил 20 август

2012 йил сентябрдан бошлаб

II. «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» Жамоат кенгашларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш

5.«Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлиги Жамоат кенгашларини тузиш.ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ, ИИВ, ССВ, «Маҳалла» Фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ, «Оила» илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, «Келажак овози» ЁТМ, ҚР Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлиги Жамоат кенгашини тузиш.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузурида «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлиги ҳудудий жамоат кенгашларини тузиш.
2012 йил июль
6.Жамоат кенгаши, ота-оналар томонидан таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштиришга доир тадбирларни амалга оширишдаги фаоллигини ошириш. «Маҳалла» Фонди, ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ «Оила» илмий-амалий маркази, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 1. Таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини тубдан ўрганиш.
2. Ўрганиш натижаларига кўра таълим муассасаларидан таклифлар олиш ва ишларни такомиллаштириш чораларини кўриш.
3. Ота-оналарнинг таълим-тарбия сифатини оширишга доир тадбирларни амалга оширишда фаол қатнашишини таъминлаш.
2012 йил 30 август

2012 йил сентябрь



мунтазам равишда
7.Таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш, ўқувчилар давоматини яхшилаш билан боғлиқ масалаларда Жамоат кенгаши ва маҳалланинг ўрнини кучайтириш.ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ, ИИВ, «Маҳалла» Фонди, «Оила» илмий-амалий маркази, «Камолот» ЁИҲ1. Таълим муассасалари раҳбарлари, Жамоат кенгаши, маҳалла ва ота-оналар ҳамкорлигида таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш йўллари ва ўқувчиларнинг дарсга қатнаш давоматини узвий таҳлил қилиб бориш.
2. Дарс қолдирган, ўқишга қатнамайдиган ўқувчилар, уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ва соғломлаштириш ишларини олиб бориш.
2012 йил сентябрдан бошлаб






мунтазам равишда
8.Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги ёшлар билан ишлаш комиссиялари фаолияти самарадорлигини янада ошириш.«Маҳалла» Фонди, «Камолот» ЁИҲ, ОЎМТВ, ХТВ, ЎМКҲТМ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги ёшлар билан ишлаш комиссияси фаолиятини танқидий-таҳлилий ўрганиш, вазифаларини аниқ белгилаш ва самарадорлигини янада ошириш.
2. Ташаббускор ёшларни таълим-тарбия масалаларини ўрганишга жалб қилиш ва ҳисоботларини эшитишни йўлга қўйиш.
2012 йил 20 июлдан
мунтазам равишда





ҳар чоракда
9.Таълим тизимидаги ютуқлар ва ислоҳотлар ҳақида ота-оналарнинг кенг маълумотга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида «Ота-оналар университети» фаолиятини кучайтириш.ХТВ, ЎМКҲТМ, «Маҳалла» Фонди, «Оила» илмий-амалий маркази, «Камолот» ЁИҲ, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. «Ота-оналар университети» фаолияти самарадорлигини ошириш чораларини белгилаш.
2. «Ота-оналар университети» фаолиятига оид ҳисоботларни эшитишни йўлга қўйиш.
2012 йил 20 август


2012 йил сентябрдан бошлаб
мунтазам равишда
10.Таълим муассасалари ва маҳаллаларда «Оила — муқаддас тушунча», «Оилавий анъаналар», «Маҳалла ва оила маънавиятининг мустаҳкамлиги», «Ота ва она — оила таянчи», «Оилада шарқона садоқат» мавзуларида суҳбатлар ва савол-жавоб кечаларини ташкил этиш.«Маҳалла» Фонди, ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, РБИММ, «Келажак овози» ЁТМ, «Камолот» ЁИҲ, Республика маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, «Оила» илмий-амалий маркази1. Соҳа мутахассислари, малакали профессор-ўқитувчилар, олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари ҳамда намунали оилалар вакилларидан иборат тарғибот гуруҳларини шакллантириш.
2. Тарғибот гуруҳлари учун ўқув семинари ташкил қилиш. Уларни зарур қўлланма ва маъруза матнлари билан таъминлаш.
3. Тарғибот гуруҳлари аъзоларини ҳудудлар бўйича тақсимлаш ва тарғибот ишларини ташкил этиш.
4. Тадбирларни ОАВларда кенг ёритиш.
2012 йил 30 июнь





2012 йил 30 июль



2012 йил август


мунтазам равишда

III. Ўқувчи-ёшлар ўртасида ғайриижтимоий ҳаракатларнинг вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш, уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш

11.Маҳаллаларда ноқобил, нотинч оилаларда тарбияланаётган болаларнинг таълим-тарбияси ҳамда уларга ҳар томонлама ижтимоий кўмаклашиш кўламини кенгайтириш.«Маҳалла» Фонди, ХТВ, ЎМКҲТМ, ИИВ, Хотин-қизлар қўмитаси, РБИММ, «Камолот» ЁИҲ , «Оила» илмий-амалий маркази 1. Маҳаллаларда фаол, эл орасида ҳурмат қозонган зиёли инсонларни ҳамда тегишли идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда оилаларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш.
2. Муаммоларнинг ечимини топишда кўмаклашиш ҳамда нотинч оила фарзандларини ўқув жараёнига тўлиқ жалб этиш чораларини кўриш.
2012 йил 30 август






мунтазам равишда
12.Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни қизиқишлари бўйича касб-ҳунарга йўналтириш.ХТВ, ЎМКҲТМ, «Маҳалла» Фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, РБИММ, «Келажак овози» ЁТМ, «Камолот» ЁИҲ, ССВ, Давлат солиқ қўмитаси, ИИВ, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари1. Маҳаллалар ва таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар учун ташкил этилган фан тўгараклари, спорт секциялари фаолиятини ўрганиш, тармоғини кенгайтириш орқали оммавийликни таъминлаш.
2. Ўқувчи-ёшларни, айниқса қизларни ҳудуддаги уста-ҳунармандларга бириктириш, ва уларни касб-ҳунарга ўргатиш ишларини такомиллаштириш.
3. Ўқувчи-ёшлар томонидан тўгаракларда тайёрланган маҳсулотларнинг кўргазма савдосини ташкил этиш, шу орқали уларда тадбиркорлик бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш.
4. Тўгаракларда эгалланган билим ва кўникмалар асосида уларни касб-ҳунар таълими муассасаларига жалб этиш тизимини мустаҳкамлаш.
2012 йил сентябрдан бошлаб мунтазам равишда
13.Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ноижтимоий ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш бўйича кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш.ХТВ, ЎМКҲТМ, ИИВ, Адлия вазирлиги, РБИММ, «Маҳалла» Фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва гиёҳвандликни олдини олиш борасида профилактик суҳбатлар, учрашувлар ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда ижрога йўналтириш.
2. Профилактик тадбирларга Жамоат кенгаши, тегишли идоралар вакиллари, ота-оналарни жалб этиш.
3. Тадбирларнинг натижавийлигини таъминлаш бўйича мониторинг юритиш.
2012 йил 20 август






2012 йил сентябрдан бошлаб

мунтазам равишда
14.Дарс вақтида мактабга бормасдан бемақсад юрган, масжидларга қатнаётган, бозорларда турли юмушлар ҳамда жамоат транспортларида чипта сотиш билан шуғулланаётган ўқувчиларни аниқлаш ва уларни ўқишга қайтариш мақсадида «Ўқувчи» рейдларини ўтказиш.ХТВ, ЎМКҲТМ, ИИВ, «Маҳалла» Фонди, «Камолот» ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳини тузиш.
2. Рейд ўтказиладиган манзилларни аниқлаш ва Ишчи гуруҳга қўшимча жамоатчилик вакилларини жалб этиш.
3. Рейдда аниқланиб рўйхатга олинган ўқувчи-ёшларни таълимга қайтариш чораларини кўриш, доимий мониторинг юритиш.
2012 йил сентябрь

мунтазам равишда



режа асосида
15.Ўқувчи-ёшларнинг дарс ва тунги вақтларда «Интернет-кафе»лар ва «Компьютер клублари»да бўлиши, маънавий-ахлоқий бузуқликни тарғиб этувчи сайтларга кириши ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда рейдлар ташкил этиш.ЎзААА, «Маҳалла» Фонди, ХТВ, ЎМКҲТМ, ИИВ, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳини тузиш.
2. Рейд ўтказиладиган манзилларни ҳамда дарс вақтида мактабга бормасдан «Интернет — кафе» ва «Компьютер клублари»да бемақсад юрган ўқувчиларни аниқлаш, уларни ўқишга қайтариш чораларини кўриш.
3. Рейд вақтида аниқланган салбий ҳолатлар бўйича уларнинг раҳбарларига нисбатан қонунда белгиланган тартибда кескин чоралар кўриш.
2012 йил сентябрдан бошлаб мунтазам равишда





рейд куни
16.Эрта турмуш қуриш ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, уларни инсон соғлиғига зарарлари, ҳуқуқий жавобгарликлари мавзуларида маҳаллаларда ота-оналар ўртасида мутахассислар иштирокида тушунтириш ишларини амалга ошириш. Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» Фонди, «Камолот» ЁИҲ, Ўзбекистон мусулмонлар идораси1. Эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган учрашув, суҳбат ва тушунтириш ишларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик жадвалини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
2. Вояга етмаган қизлар ўртасида аниқланган ҳомиладорлик ҳолатлари юзасидан қизлар ва ота-оналар иштирокида якка тартибда тушунтириш ишларини амалга ошириш.
2012 йил сентябрдан бошлаб





мунтазам равишда
17.Ўқувчи-ёшлар орасида турли миллий менталитетимизга зид бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ҳамда профилактик назоратда турувчи ўқувчиларни тарбиялашда ота-оналар, маҳалла, ҳуқуқ-тартибот идоралари давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш.«Маҳалла» Фонди, ИИВ, ХТВ, ЎМКҲТМ, Хотин-қизлар қўмитаси, РБИММ, «Камолот» ЁИҲ Адлия вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Турли миллий менталитетимизга зид бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш.
2. Ички ишлар профилактик ҳисобига ва таълим муассасаларининг ички назоратига олинган ўқувчи-ёшлар билан якка ёки оммавий тарзда мақсадли ишларни олиб бориш.
3. Ички ишлар профилактик назоратига ва таълим муассасаларининг ички назоратига олинган ўқувчи-ёшларни тўгаракларга жалб этиш, уларга масъулларни бириктириш.
4. Таълим-тарбия жараёнида ижобий ўзгаришларга эришган ўқувчи-ёшларни рўйхатдан чиқариш.
5. Фарзандлар тарбиясига эътиборсиз ота-оналарга нисбатан қонунда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўллаш.
2012 йил 1 июлдан бошлаб мунтазам равишда
18.Ўқувчи-ёшларнинг зарарли одатлар йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш.ХТВ, ЎМКҲТМ, ОЎМТВ, «Маҳалла» Фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, РБИММ, «Камолот» ЁИҲ 1. Таълим муассасаларига яқин ҳудудларда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари сотилишининг олдини олиш бўйича Жамоатчилик кенгаши назоратини кучайтириш.
2. Ўқувчи-ёшлар, педагог-ходимлар ва ота-оналар ўртасида тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларнинг зарари ҳақидаги тушунчалари ва уларга муносабатини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказиш.
3. Ўқувчилар ўртасида тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларнинг зарари, улар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оғир асоратлари тўғрисида мутахассислар иштирокида давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этиш.
2012 йил 1 июлдан бошлаб 2012 йил сентябрь Мунтазам равишда жадвал асосида
IV. Баркамол авлодни тарбиялашга доир маънавий-маърифий тадбирларни самарадорлигини ошириш ва уларни мазмунан янада такомиллаштириш
19.«Бир болага етти қўшни ота-она» маънавий-маърифий тадбирларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш.«Маҳалла» Фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, Республика «Оила» илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази «Камолот» ЁИҲ , ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ 1. Жамоат кенгаши иштирокида таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнига оид масалаларни муҳокама этишни йўлга қўйиш.
2. Маҳаллаларда жамоатчилик асосида «Ота-оналар университети»ни ташкил этиш.
3. Ёшларни ҳаётга руҳий-маънавий жиҳатдан тўлиқ тайёрлаш, уларда ҳаётга масъулият ҳиссини уйғотиш юзасидан ибратли оилалар билан учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиш.
2012 йил мунтазам равишда алоҳида режа асосида мунтазам равишда
20.Ёш авлодга халқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган қадриятларини, эзгу орзуларини, жамиятимиз олдига қўйилган олий мақсад ва вазифаларни сингдириш. Республика Маънавият тарғибот маркази, Республика «Оила» илмий-амалий маркази, ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ, «Маҳалла» Фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ 1. Соҳа мутахассислари ва жамоатчилик вакилларидан иборат Тарғибот гуруҳини шакллантириш.
2. Миллий қадрият ва анъаналаримизни, ибратли урф-одатларимизни тарғиб этишга доир мавзуларда учрашув, давра суҳбати ва семинарлар ташкил этиш.
2012 йил сентябрдан бошлаб режага мувофиқ
21.«Ёшлар маънавий оламини бойитишда адабиёт ва санъатнинг ўрни» мавзуида туркум маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, «Маҳалла» Фонди, ЎзФА Тил ва адабиёт институти, «Камолот» ЁИҲ, ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ 1. Ёзувчи, шоир, олим, санъаткор ва ёш қаламкашлардан иборат Ишчи гуруҳ тузиш.
2. Ўқувчи-ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқишларини орттириш, кутубхоналарнинг китоб фондини бойитиш мақсадида «Мактаб-маҳалла, оила-жамоатчилик» ҳамкорлигида китоблар кўргазмасини ўтказиш. 3. «Биринчи китобим» йўналишида ёш қаламкашларнинг китоблари тақдимотини ташкил этиш.
2012 йил сентябрь мунтазам равишда режага мувофиқ
22.Ўқувчи-ёшларни ғоявий таҳдид ва паст савияли «оммавий маданият» ва бошқа турдаги ёт ғояларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган маърифий тадбирлар ташкил этиш. Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ, ССВ, «Камолот» ЁИҲ, Хотин-қизлар, «Маҳалла» Фонди1. Соҳа мутахассислари томонидан маҳалла оқсоқолларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ўртасида «Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари», «Дин ва маънавият», Хурофотга қарши курашда аёлларнинг ўрни» мавзуларида суҳбатлар, мулоқотлар ташкил этиш.
2. Таълим муассасаларида «Ёшларни ғоявий таҳдидлар ва паст савияли «оммавий маданият»нинг ҳалокатли таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган семинарлар, савол ва жавоблар, ижодий кеча, давра суҳбатларини ташкил этиш.
2012 йил сентябрдан бошлаб мунтазам равишда









режага мувофиқ
23.«Қудратимиз — бирлик ва ҳамжиҳатликда» мавзуида маданий тадбирлар ташкил этиш.Байналмилал маданият маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, МТРК, «Маҳалла» Фонди, «Камолот» ЁИҲ Республикамизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари иштирокида жойларда дўстлик фестиваллари, маънавий-маърифий учрашувлар, турли тилдаги шеърхонлик кечаларини ташкил этиш.2012 йил июлдан бошлаб мунтазам равишда режа асосида
24.Баркамол авлодни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиш.МТРК, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ, «Маҳалла» Фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Амалга оширилаётган ишларни телевидение, радио ва матбуот орқали кенг ёритиш.
2. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ўз тармоқ газета ва журналларида ва махсус веб-сайтлари орқали ёритиш.
3. Ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар доирасида намунавий ва илғор иш тажрибаларни оммалаштириш ва уларнинг мониторингини юритиш.
2012 йил июндан бошлаб мунтазам равишда
25.«Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси бажарилиши бўйича ахборот тайёрлаш ва кейинги йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ, ИИВ, ССВ, «Маҳалла» Фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ, «Оила» илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, «Келажак овози» ЁТМ, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Амалга оширилган чора-тадбирларни самарадорлигини ўрганиш, танқидий таҳлил қилиш ҳамда уларни келгусида янада самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
2. 2013 йилга мўлжалланган «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
2013 йил 25 январга қадар





2013 йил 1 февралга қадар

Кейинги таҳрирга қаранг.