LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан 2022 йил 1 июлдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542-сон «2011 — 2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 229-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2005 йил 24 майдаги 99, 44-сон «Ногиронлар ва пенсионерларни санатория-курорт йўлланмалари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1489, 2005 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 196-модда);
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 23 сентябрдаги 169, 79-сон «Ногиронлар ва пенсионерларни санатория-курорт йўлланмалари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1489-1, 2010 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 370-модда).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 15 мартдаги 15, 29-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда) мувофиқ санатория-курортда даволанишга муҳтож ишламайдиган ногиронлар, пенсионерлар ва ёлғиз кексаларни (бундан буён матнда ногиронлар ва кексалар деб юритилади) бепул санатория-курорт йўлланмалари (бундан буён матнда йўлланмалар деб юритилади) билан таъминлаш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Йўриқномага мувофиқ йўлланмалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларига (бундан буён матнда санаторийлар деб юритилади) берилади.
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторий-соғломлаштириш муассасаларига юбориш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 9 мартдаги 6-қ/қ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2356-1, 25.03.2015 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 144-модда)
2. Ногиронлар ва кексалар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари (бундан буён матнда марказ деб юритилади) орқали йўлланмалар билан мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда таъминланади.
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 9 мартдаги 6-қ/қ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2356-1, 25.03.2015 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 144-модда)
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
в) санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба — ёшга доир пенсионерларга.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 9 мартдаги 6-қ/қ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2356-1, 25.03.2015 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 144-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий маркази (бундан буён матнда миллий марказ деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) талабномаларига асосан ногиронлар ва кексаларнинг умумий сонига мувофиқ республика санаторийларга йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар чоракда тасдиқлайди.
Ушбу талабномалар ҳар чоракда, навбатдаги чорак бошланишидан бир ой олдин миллий марказга тақдим этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 9 мартдаги 6-қ/қ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2356-1, 25.03.2015 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 144-модда)
6. Тасарруфида санаторийлар бўлган ҳудудий бошқармалар марказларнинг талабномаларига асосан ногиронлар ва кексаларнинг умумий сонига мувофиқ ҳудудий санаторийларга йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар ойда тасдиқлайдилар. Зарур бўлганда, ҳудудий санаторийларга республиканинг бошқа ҳудудларида яшовчи ногиронлар ва кексалар учун ҳам йўлланмалар миллий марказнинг талабномасига асосан ажратилиши мумкин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 9 мартдаги 6-қ/қ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2356-1, 25.03.2015 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 144-модда)
Ушбу талабномалар навбатдаги ой бошланишидан олдинги ойнинг 15-санасигача тегишли ҳудудий бошқармаларга тақдим этилади.
7. Фойдаланилган йўлланмалар тўғрисидаги маълумотлар, ҳар чоракдан кейинги ойнинг 5-санасига қадар ҳудудий бошқармалар томонидан миллий марказга тақдим этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 9 мартдаги 6-қ/қ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2356-1, 25.03.2015 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 144-модда)
Ногиронлар ва кексалар навбатдаги йўлланмани олиш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига мазкур Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган йўлланмаларни бериш даврийлиги бўйича белгиланган муддат келган вақтда эга бўлади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 9 мартдаги 6-қ/қ, 22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2356-1, 25.03.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган —ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 144-модда)
9. Уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар учун санаторийларга йўлланмалар биринчи навбатда берилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 9 мартдаги 6-қ/қ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2356-1, 25.03.2015 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 144-модда)
10. Йўлланмалар ногиронлар ва кексаларга ўн икки кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин, тиббий хулосага мувофиқ берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 9 мартдаги 6-қ/қ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2356-1, 25.03.2015 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 144-модда)
беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар, хусусан тез-тез (ҳар ойда 5 мартадан кўп) тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик касалликлар;
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 9 мартдаги 6-қ/қ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2356-1, 25.03.2015 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 144-модда)
12. Тиббий хулосаларда ногиронлар ва кексаларни тегишли касалликлар бўйича ихтисослаштирилган санаторийларга йўлланма бериш юзасидан маълумотлар киритилиши мумкин.
13. Йўлланмани беришда, йўлланма варақасининг барча устунлари тўлиқ тўлдирилиши лозим, шу жумладан ногиронлар ва кексаларнинг Ф.И.О., тоифаси, йўлланма билан таъминлаган марказнинг номи кўрсатилиши керак.
14. Йўлланмалар фақат уларда кўрсатилган муддатларда ҳақиқийдир. Кечикиб келинган кунлар тикланмайди.
15. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахсгина фойдаланиши мумкин. Санаторийга битта йўлланма билан биттадан ортиқ киши қабул қилинмайди.
16. Санаторийга ташриф буюрган ногиронлар ва кексалар ўзи билан бирга йўлланмадан ташқари паспорт ва санатория-курорт картасини олиб келиши лозим.
17. Санаторийларга қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади.
18. Ногиронлар ва кексалар санаторийга бора олмаган тақдирда зудлик билан марказга ахборот бериши лозим ҳамда келиш муддатларини кўчириш тўғрисида мурожаат қилиши мумкин.
19. Миллий марказ йўлланмаларни жойларда ўз вақтида ва мақсадли берилиши, ногиронлар ва кексалар йўлланмаларни олишларида навбатга риоя қилинишини таъминлайди ва назоратини амалга оширади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 9 мартдаги 6-қ/қ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2356-1, 25.03.2015 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 144-модда)
20. Йўлланмаларнинг бланкаларини ишлаб чиқариш бўйича буюртмалар республика санаторийлари бўйича миллий марказ томонидан, ҳудудий санаторийлар бўйича эса ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 9 мартдаги 6-қ/қ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2356-1, 25.03.2015 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 144-модда)
21. Санаторий раҳбарлари соғломлаштирилган ногиронлар ва кексаларга санаторийда ҳақиқатда бўлган вақтини, муддатидан олдин кетган бўлса, унинг сабаблари кўрсатилган «бепул санатория-курорт йўлланмасига қайтарма талон»ни беради.
22. Ногиронлар ва кексалар санаторийдан қайтиб келгандан сўнг яшаш жойи бўйича марказга «бепул санатория-курорт йўлланмасига қайтарма талон»ни топшириши шарт.
«Бепул санатория-курорт йўлланмасига қайтарма талон» йўлланманинг ишлатилганини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
23. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон Карлар жамияти ва «Ўзбекистон Чернобилчилари» Республика Ассоциацияси билан келишилган.
Ишламайдиган ногиронлар ва кексаларни санаторий-курорт йўлланмалари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
ИЛОВА
ИЛОВА
№ | Ариза билан мурожаат қилинган сана | Ногирон ва кексанинг Ф.И.О. | Ногиронлар ва кексаларнинг тоифаси | Ногиронлар ва кексаларнинг доимий яшаш манзили | Тиббий маълумотнома номери, санаси ва берган муассаса номи | Тиббий маълумотномага асосан тавсия этилган санатория номи | Йўлланма берилган санатория номи, йўлланма рақами, санаси ва муддати | Йўлланмани берган масъул ходимнинг имзоси | Йўлланмани қабул қилган ногиронлар ва кексаларнинг имзоси | Санаторияга етиб борган санаси | Санаториядан қайтиб келган санаси | Изоҳ |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |