Ўқувчиларнинг истеъдодларини намоён этиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, уларда мустақил Ўзбекистон фуқаросининг юксак маънавий фазилатларини шакллантиришга муҳим аҳамият бериб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётган ва бутун ўқиш даврида аъло баҳоларга ўқиган охирги ўқув йили талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси таъсис этилсин. Унинг сони магистратура мутахассисликлари бўйича жами 22 та, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ҳар бир олий таълим муассасаси учун биттадан этиб белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 сентябрдаги ПФ-6309-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6309/0858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» (кўпи билан 25 фоизи «яхши») бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат таълим йўналишида ўқиётган охирги икки курс (кейинги ўринларда — юқори курс) талабалари учун қуйидаги номли давлат стипендиялари таъсис этилсин: техника йўналишларида — Беруний, тиббиёт йўналишларида — Ибн Сино, гуманитар йўналишларда — Навоий, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида — Камолиддин Беҳзод, табиий йўналишларда — Улуғбек, кинематография йўналишида — Худойберган Девонов, тарих ва география йўналишларида — Бобур, жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида — Паҳлавон Маҳмуд, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида — Имом ал-Бухорий, Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида — Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов, шунингдек, барча йўналишларда — Ислом Каримов номли.
Беруний, Ибн Сино, Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Улуғбек номли давлат стипендиялари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича юқори курсларнинг ҳар минг нафар талабасига биттадан;
Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг уч нафар юқори курс талабасига;
Худойберган Девонов номли давлат стипендияси кинематография соҳаси учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
Бобур номли давлат стипендияси тарих ва география йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
Ислом Каримов номли давлат стипендияси ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига тайинланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 августдаги ПФ-132-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 06/23/132/0581-сон)
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, фан ва техника давлат қўмитаси, Олий Аттестация комиссияси 20 кун муддат ичида талабаларга давлат стипендияларини бериш тўғрисидаги Низом ва Тартибни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаши учун тақдим этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилаб қўйилсинки, давлат стипендияларини олувчи талабаларга тегишли кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар берилади. Улар олий ўқув юртини тамомлаганларидан кейин ёш мутахассислар қатори малака ошириш ва ўқишни давом эттириш учун чет элларга юбориш чоғида устунликка эга бўладилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4635-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 365-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги ва Давлат спорт қўмитаси:
— мактаб ёшлари орасида вақти-вақти билан турли республика мусобақаларини ўтказсинлар, ёшларнинг халқаро мусобақаларда фаол иштирок этишларига бутун чоралар билан кўмаклашсинлар;
— 20 кунлик муддат ичида мактаб ўқувчилари орасида республика олимпиадалари, конкурслари ва мусобақаларини ўтказишнинг Низоми ва Тартибини ишлаб чиқсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига тақдим этсинлар.
— I—V ўринларни олган ғолибларга талаба стипендияси миқдорининг ўн каррадан олти каррагача кўп бўлган халқаро мукофотлар;
— I—II—III ўринларни олган ғолибларга талаба стипендиясининг уч—икки—бир карра кўп бўлган республика мукофотлари белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.05.2022 й., 06/22/134/0407-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилдан бошлаб ҳар йили ана шу мақсадлар учун зарур маблағлар ажратишни кўзда тутсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар:
— уларга белгилаган стипендия жамғармаси доирасида олий ўқув юртларининг тақдимномаларига кўра ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб, Ўзбекистоннинг ақлий ва маънавий бойлигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган атоқли фан ва маданият арбоблари шарафига бир ярим баробар ҳажмли махсус стипендиялар таъсис этиш ҳуқуқи берилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 20 кунлик муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир қарор қабул қилсин.