Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 10-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 9-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги 18-сонли «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қўшма қарори 3-бандининг биринчи хатбошиси.
Қаранг: мазкур Кодекс 162-моддасининг иккинчи қисми, 188-моддаси, 2855-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 25 ноябрдаги 8-сонли «Судлар томонидан оталикни белгилашга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 19-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.
7) ушбу модданинг 5-бандида кўрсатилган шахсларга чақирув қоғози топширилганлиги тўғрисидаги ва улар суд мажлисига келмаганлигининг сабаблари ҳақидаги маълумотлар;
Ушбу Кодекснинг 25-моддаси 1 ва 3-бандларида кўрсатилган рад қилиш асослари прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон ва суд мажлисининг котибига нисбатан ҳам қўлланилади.
Ушбу Кодекснинг 25, 26 ва 27-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, прокурор, судья, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлисининг котиби бу ҳақда судга арз қилиши (ўз-ўзини рад қилиши) шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳам юқоридаги асослар бўйича рад қилиш ҳақида арз қилишлари мумкин.
Прокурор ушбу Кодекснинг 34-моддасида назарда тутилган процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади ҳамда бундан ташқари, берган аризасидан бутунлай ёки қисман воз кечиш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўзи арз қилган талаблар бўйича судга тушунтиришлар бериш, иш мазмуни юзасидан, шунингдек ишни кўриш вақтида келиб чиққан айрим масалалар бўйича ўз фикрини баён этиш, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори юзасидан протест келтириш ҳуқуқига эга.
Ушбу Кодекснинг 48-моддасида кўрсатилган процесс иштирокчилари Кодекснинг 34-моддасида назарда тутилган процессуал ҳуқуқлардан фойдаланадилар, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун арз қилинган талабларни тўлиқ ёки қисман қўллаб-қувватлаш, улардан воз кечиш, ўзлари арз қилган талаблар бўйича тушунтиришлар бериш ҳуқуқига эгалар. Кўрсатилган органлар, ташкилотлар ва фуқароларнинг бошқа шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга берган ўз аризаларидан воз кечишлари ана шу шахсни ушбу Кодекс 104-моддасининг талабларига риоя қилган ҳолда ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Эксперт: ушбу Кодекснинг 25 ва 26-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суднинг чақирувига биноан суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
3) ушбу Кодекснинг 92-моддаси 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — суднинг ҳал қилув қарори ёки ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёки маъмурий тартибда кўрилаётган иш бўйича қарор чиқарилгунига қадар;
4) ушбу Кодекснинг 93-моддаси 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишлича, тарафнинг Қуролли Кучлар таркибида муддатли ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлиши тугагунига ёки мазкур шахслар давлат мажбуриятини бажариб бўлгунига қадар;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимларнинг судга бориши муносабати билан ишда бўлмаган вақтида иш жойидаги ўртача иш ҳақи қонунда белгиланган тартибда сақланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 165 ва 168-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга оширишлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни бериш» тартиби (5-илова).
Судьянинг ушбу модда 5, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани қабул қилишни рад этиши, башарти йўл қўйилган хатолар бартараф этилса, шу иш бўйича судга иккинчи марта ариза билан мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.
Судья ушбу Кодекснинг 152-моддасида кўрсатилган асосларга кўра аризани қабул қилишни рад этар экан, бу ҳақда ариза тушган кундан эътиборан ўн кун ичида асослантирилган ажрим чиқаради. Башарти иш судга тааллуқли бўлмаса, судья ажримда аризачи қайси органга мурожаат қилиши кераклигини ёки иш қўзғатишга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни қандай бартараф этишни кўрсатиши шарт.
Судья ариза ушбу Кодекснинг 149 ва 150-моддаларида баён этилган талабларга риоя қилинмай берилганлигини ёки давлат божи тўланмаганлигини аниқласа, аризани ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида ажрим чиқариб, бундан даъвогарни хабардор қилади ва камчиликларни тузатиш учун унга муҳлат беради. Ажрим имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади.
Агар даъвогар белгиланган муддатда судьянинг кўрсатмаларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 149 ва 150-моддаларидаги талабларни бажарса ва давлат божини тўласа, ариза судга дастлаб тақдим этилган куни берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, ариза берилмаган ҳисобланиб, даъвогарга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади. Ариза ва ажрим имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади.
Ёзма далиллар ёки уларни кўздан кечириш тўғрисида ушбу Кодекснинг 63, 65, 66 ва 72-моддаларида назарда тутилган тартибда тузилган баённомалар суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга, зарур ҳолларда эса, эксперт, мутахассис ва гувоҳларга танишиш учун тақдим этилади. Шундан кейин ишда иштирок этувчи шахслар мазкур далиллар хусусида тушунтиришлар беришлари мумкин.
Агар иш судда ушбу Кодекснинг 5-моддасида назарда тутилган тартибда прокурор ёки давлат бошқаруви органи, ташкилот ёки айрим фуқаролар томонидан бошланган бўлса, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори иш кимнинг манфаатини кўзлаб қўзғатилган бўлса, ана шу шахс учун мажбурийдир. Агар жавобгардан даврий тўловлар (алиментлар, соғлиққа шикаст етказилганда кўрилган зарарни қоплаш ёки ўлганлик билан боғлиқ тўловлар ва ҳоказолар) ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин тўловлар миқдори ёки муддатини белгилашга таъсир этувчи ҳолатлар жиддий равишда ўзгарса, ҳар бир тараф янгидан ариза бериш йўли билан тўловларнинг миқдори ва муддатини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.
Ушбу модданинг биринчи қисми 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича дарҳол ижро этилишига йўл қўйилган тақдирда, тарафларнинг розилиги суд мажлисининг баённомасига киритилади ва тарафлар томонидан имзоланади. Агар тарафларнинг розилиги суд номига юборилган ёзма аризаларда ифодаланган бўлса, бу аризалар ишга қўшиб қўйилади, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасида кўрсатилади.
Ушбу модданинг биринчи қисми 3-бандида кўрсатилган асослар бўйича ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига йўл қўйилганида суд даъвогардан суднинг қарори бекор қилинган тақдирда, ундирилган нарсалар қайтарилишини таъминлашни талаб қилиши мумкин.
Агар ушбу Кодекснинг 132—139-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса ҳам, иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори сиртдан чиқарилган ҳисобланмайди. Жавобгар бу ҳал қилув қарори сиртдан чиқарилган қарор сифатида қайта кўрилишини сўраб, ариза беришга ҳақли эмас.
Агар ариза ушбу Кодекс 2383-моддасининг талабларига жавоб бермаса ёки ариза берганлик учун давлат божи тўланмаган бўлса, судья суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилишга ва ўз ажрими билан ундирувчига камчиликларни бартараф этиш ёхуд давлат божини тўлаш учун кўпи билан уч кун муҳлат белгилашга ҳақли.
Қаранг: мазкур Кодекснинг IV бўлими («Суд қарорларининг ижроси») ва Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
Ушбу Кодекс 249-моддасининг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган тақиқлашлар бузилганда айбдор шахсларга суднинг ажрими билан энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солинади. Даъвогар бу шахслардан суднинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримини бажармаганликлари оқибатида ўзи кўрган зарарни умумий тартибда ундириб олишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 264-моддасида санаб ўтилган ишлар судлар томонидан мазкур Кодекснинг 26—29-бобларида кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан биргаликда фуқаролик суд ишлари юритишнинг умумий қоидаларига биноан кўрилади.
Ушбу Кодекснинг 279-моддасида санаб ўтилган ишлар судларда ушбу Кодекснинг 30—35-бобларида кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидаларига мувофиқ кўрилади.
Ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилиниши ёхуд уларга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши керак. Бунда тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Агар ушбу модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида берилган бўлса, легализация қилиниши ёки апостиль қўйилиши ҳамда таржима қилинган бўлиши ҳақидаги талаблар ушбу ҳужжатга нисбатан татбиқ этилмайди.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллаpда, суд фуқаpонинг ўзи, унинг ҳомийси, шунингдек ушбу Кодекснинг 291-моддасида санаб ўтилган ташкилотлаp ва шахслаp берган аpизага биноан фуқаpонинг муомала лаёқатини чеклашни ва унга нисбатан белгиланган ҳомийликни бекоp қилиш тўғрисида ҳал қилув қаpоpи чиқаpади.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суд васий, шунингдек ушбу Кодекснинг 291-моддасида санаб ўтилган ташкилотлаp ва шахслаp берган аpизага биноан, суд-pуҳий экспеpтизасининг хулосасига асосланиб, соғайган фуқаpони муомалага лаёқатли деб топиш ҳамда унинг устидан белгиланган васийликни бекоp қилиш ҳақида ҳал қилув қаpоpи чиқаpади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 2-кичик бўлими («Даъво ишларини юритиш»), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 13 ноябрдаги 56-сонли «Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг судлар томонидан кўрилиши тўғрисида»ги қарорининг 7 ва 8-бандлари.
Агаp аpизачи белгиланган муддатда (ушбу Кодекснинг 307-моддаси) ҳужжатни сақловчига қарши даъво тақдим этмаса, судья чақиpиб иш юpитиш таpтибида кўpилган чоpалаp (ушбу Кодекснинг 302-моддаси) ўз кучини йўқотиши ҳақида ажpим чиқаpади ва бу ҳақда ҳужжат беpган муассасани хабаpдоp қилади. Ҳужжатни сақловчи бундай чоpалаp кўpилиши натижасида ўзига етказилган заpаpни аpизачидан ундиpиш ҳуқуқига эга.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 352-боби («Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш») ва Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 7-боби («Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан низолашиш»).
Қаранг: мазкур Кодекснинг 353-боби («Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишларни юритиш») ва Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-боби («Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини ижро этиш»).
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекс 3094-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган суднинг иш юритувида бўлса, мазкур ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилаётган суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни қарздорнинг илтимосномасига биноан кейинга қолдириши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 5 ва 48-моддаларида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат бошқаруви органларининг, ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар, агар суднинг ҳал қилув қарори устидан шикоят бермаган бўлсалар, апелляция судида тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқадилар.
3) ушбу Кодекснинг 3431-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори чиқаришга;
Ушбу Кодекс 314-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, апелляция инстанцияси суди ушбу бобда назарда тутилган хусусиятларни инобатга олмаган ҳолда ҳал қилув қарорини бекор қилади ва ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриб чиқади. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриб чиқишга ўтиш ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилган ҳолда ажрим чиқарилади.
3) ушбу Кодекс 314-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ҳамда ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишга ҳақли;
Ушбу модданинг иккинчи қисми талаблаpига pиоя қилинмаган ёки давлат божи тўланмаган тақдирда, назоpат таpтибида пpотест келтиpиш тўғpисидаги аpиза ҳаpакатсиз қолдиpилади, аpизачига эса, камчиликлаpни баpтаpаф этиш таpтиби ва муддати тушунтиpилади.
Ушбу Кодекснинг 349-моддасида санаб ўтилган мансабдоp шахслаp, шунингдек туман ва шаҳаp пpокуpоpлаpи назоpат таpтибида пpотест келтиpишга асос боp-йўқлиги масаласини ҳал қилиш учун ўз ваколатлаpи доиpасида тегишли судлаpдан фуқаpолик ишлаpини талаб қилиб олишга ҳақлидиpлаp. Башарти, ишни талаб қилиб олган шахс муайян ҳал қилув қаpоpи, ажpим ёки қаpоpга нисбатан пpотест келтиpиш ҳуқуқига эга бўлмаса, у заpуp ҳолларда, пpотест келтиpиш ҳуқуқига эга бўлган юқоpи мансабдоp шахсга назоpат таpтибида пpотест келтиpишни тавсия қилиб муpожаат этади.
Назорат тартибидаги протестнинг мазмуни ушбу Кодекснинг 323-моддасида баён этилган қоидаларга мос келиши лозим. Протест ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги кўчирма нусхалар билан судга тақдим этилади, бундан ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган протест мустасно.
2) ушбу Кодекс 314-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини ёки ажримни бутунлай ёхуд қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишга;
3) ушбу Кодекснинг 362-моддаси 4-бандида назарда тутилган ҳоллаpда — қайта кўpилаётган ҳал қилув қаpоpига, ажpим ёки қаpоpга асос бўлган ҳукм, ҳал қилув қаpоpи, ажpим ёки қаpоpга мазмунан қаpама-қаpши бўлган суд ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан ёхуд бошқа органнинг ана шундай қаpоpи чиқаpилган кундан эътиборан ҳисобланади.