Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлиги хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 29.12.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2174
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси (кейинги ўринларда ЖПК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш ва йўқ қилиб ташлаш тартибини белгилайди.
2. Суриштирувчи, терговчи ва суд мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатилган нарса ва ҳужжатларни ЖПК 198, 200 ва 201-моддаларига, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси эса, 329-моддасига мувофиқ уларнинг талабига асосан ёки ушбу нарса ва ҳужжатларнинг эгаси бўлмиш шахслар ташаббуси билан тақдим этилган ҳолда, агарда улар иш учун аҳамиятли бўлса ёки келгусида аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлса, уларни қабул қилиши шарт.
4. ЖПКнинг 206-моддасига мувофиқ, олиб қўйилаётган ёки тақдим қилинаётган нарсалар ишга тааллуқлилиги тўғрисида хулоса чиқаришга асос бўладиган, шунингдек уларни бошқа нарсалардан фарқловчи белгиларини аниқлаш мақсадида ЖПК 135 — 137, 139 ва 140-моддаларида белгиланган қоидалар асосида дарҳол кўздан кечирилади.
11. ЖПК 207-моддасига мувофиқ ашёвий далилни ишда қолдириш ёки уни сақлаш учун топшириш масаласи нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва жиноят ишига қўшиш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчининг қарори, суднинг ажримига асосан ҳал этилиши лозим.
30. Мазкур Йўриқноманинг 25 — 27-бандларида қайд этиб ўтилган нарсалар ёки бошқа қимматликлар ашёвий далил бўлиб ҳисобланган ҳолларда, улар зарур текширувлар ўтказилгандан сўнг уч кунлик муддатдан кечиктирмасдан, алоҳида муҳрланган ва рўйхати илова қилинган пакетларда жавобгар шахсга сақлаш учун сақлаш хонасига ёки банклар ёки уларнинг филиалларига топширилади. Бундай ҳолларда йўналтирувчи хатда жўнатилаётган қимматликлар ашёвий далил эканлиги ва улар олиб қўйилиши (қабул қилиниши) учун асос бўлган жиноят ишини кўриб чиқаётган ёки ҳукмни ижро этувчи органнинг алоҳида фармойиши берилмагунга қадар сақланиши ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтилади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган товарларнинг истеъмолга, фойдаланишга ёки қайта ишлашга яроқсизлиги тўғрисида экспертиза томонидан хулоса чиқарилган тақдирда уни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси давлат ижрочиси, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари ва холис гувоҳлар иштирокида истеъмол қилиш, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқсиз деб топилган мол-мулкни Низомда назарда тутилган барча талаблар бажарилган ҳолда йўқ қилиб ташлайди.
54. Ашёвий далил тариқасида мазкур Йўриқноманинг 25 — 27-бандларида қайд этиб ўтилган нарсалар қўшилган жиноят ишини қабул қилиш вақтида суд котиби ишда суриштирув ёки дастлабки тергов органи томонидан ушбу ашёвий далиллар сақлаш учун топширилганлигини тасдиқловчи квитанциянинг мавжудлигини текширади. Ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобига улар ҳақида сақланаётган жойи кўрсатилган ҳолда ёзув киритилади.
55. Мазкур Йўриқноманинг 25 — 27-бандларида санаб ўтилган ва ишга суд томонидан ашёвий далиллар сифатида қўшилган нарсалар ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобида рўйхатдан ўтказилиши, ўрамга солиниши, муҳрланиши ва бир сутка муддат давомида хизмат кўрсатувчи банкка ёки жавобгар шахсга сақлаш хонасида сақлаш учун топширилиши керак.
Терговга қадар текширув материали, жиноят иши рақами, ўзига нисбатан терговга қадар текширув олиб борилаётган шахс, гумонланувчи, айбланувчи, судланувчининг Ф.И.О.