22.09.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 900-1
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 22.09.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 900-1
Дата вступления в силу
02.10.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 29.11.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ–1251-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) мувофиқ шунингдек меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш сиёсатини амалга оширишни янада мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
1. Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибига (рўйхат рақами 900, 2000 йил 23 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 4-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.