Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишга доир қонунларга ижро иши юритишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан мазкур қонун нормаларининг суд амалиётида бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 17, 47-моддаларига мувофиқ, Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
1. Судларнинг эътибори суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этишига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 138-моддаси, Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 16-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 16-моддасига мувофиқ суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Бинобарин, суд ҳужжати қонуний кучга кирган ва шу асосда ижро варақаси берилгандан сўнг келиб тушган апелляция шикояти (протести)нинг шикоят бериш муддати тикланиб, у иш юритувга қабул қилинса, суднинг муддатни тиклаш ва апелляция шикоят (протест)ини қабул қилиш ҳақидаги ажримида суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиш масаласи ҳам ФПК 409-моддасининг 3-банди, ИПКнинг 271-моддаси, МСИЮтКнинг 212-моддаси қоидаларига мос ҳолда ҳал қилиниши лозим.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
3. Шуни назарда тутиш лозимки, суд қонун бўйича қуйидаги ҳолларда ҳар бир қарор бўйича битта ижро варақа бериш лозимлиги тўғрисидаги қоидадан чекиниши мумкин, агар:
Агар, шерик жавобгарлардан ундириш назарда тутилаётган бўлса, ҳар бир ижро варақасида ундирувнинг умумий суммаси кўрсатилиши ва шерик жавобгар эканлиги кўрсатилган ҳолда жавобгарларнинг ҳаммаси санаб ўтилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) суд ҳужжатини ижрога қаратишнинг умумий тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра ижро варақаси, одатда, ундирувчига берилиши лозим.
ФПКнинг 448-моддасига мувофиқ ижро варақаси суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг ундирувчига берилади.
Суд айрим фуқаролик ишлари юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори бўйича ижро варақасини ундирувчининг илтимосига асосан ижро қилиш учун бевосита ижро органига юбориши мумкин.
ИПК 336-моддасининг бешинчи қисмига ва МСИЮтК 278-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ижро варақаси ундирувчига берилади ёки унинг илтимосномасига кўра, давлат ижрочисига ижро этиш учун юборилади.
ФПК 449-моддасининг иккинчи қисмига, ИПК 336-моддасининг олтинчи қисмига ва МСИЮтК 278-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ суд қарорларининг давлат даромадига (бюджетга) маблағлар ундириладиган тўловлар юзасидан берилган ижро ҳужжатлари суд томонидан бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси бўлимларига юборилади.
Ижро варақаси (суд буйруғи) судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали ундирувчига ва давлат ижрочисига юборилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ижро варақасининг асли йўқотилган тақдирда, қарор чиқарган суд, ФПКнинг 450-моддаси ва ИПКнинг 341-моддаси талабларига мувофиқ, ижро варақасининг дубликатини бериши мумкин. Бунда судлар ижро варақа дубликатини беришни Қонуннинг 43-моддасида назарда тутилган йўқотилган ижро иши юритилиши тикланишидан фарқлашлари лозим.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет давлат ҳудудида ижро этилиши лозим бўлган суд қарори бўйича ижро варақасининг дубликатини бериш халқаро ва икки давлат ўртасида тузилган келишувларда назарда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 17/288-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5.1. Судларга тушунтирилсинки, йўқотилган ижро иши юритилиши суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг, ижро иши юритилиши тарафларининг, давлат ижрочисининг, прокурорнинг, шунингдек ижро ҳужжати берган суд ёки бошқа органнинг ташаббусига биноан тикланиши мумкин. Судлар бу ҳақдаги аризани Қонуннинг 43-моддаси, ФПКнинг 462-моддаси ва ИПКнинг 30-бобида белгиланган қоидалари асосида кўриб чиқадилар.
(5.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Судларнинг эътибори қонунда (ИПКнинг 337-моддаси) ижро ҳужжатининг мазмунига нисбатан қатъий талаблар белгиланганлигига қаратилсин. Ижро варақаси суд ҳужжатининг қарор қисмига сўзма-сўз монанд бўлиши ва ундирувчи ҳамда қарздорга оид тўлиқ маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, манзили, юридик шахсларга нисбатан эса унинг аниқ номланиши)ни ўзида акс эттирган бўлиши шарт. Бундай талаблар бажарилмаган тақдирда давлат ижрочиси ижро варақани камчиликларни бартараф этиш учун қайтариши мумкин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан жавобгарни муайян ҳаракатлар содир этишга мажбурловчи қарор чиқарилганда, суд ижро варақасида, агар жавобгар белгиланган вақт ичида қарорни бажармаса, даъвогар мазкур ҳаракатларни ўзи содир этиб, қилинган харажатларни жавобгардан ундириб олишга ҳақли эканлигини кўрсатиши мумкин. Агар мазкур ҳаракатлар фақат жавобгар томонидан содир этилиши мумкин бўлса, суд қарор ижро этилиши шарт бўлган муддатни кўрсатади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар чет давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ажримига асосан бериладиган ижро варақасида чет давлат судининг қарори қонуний кучга кирган санасини кўрсатишлари лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 17/288-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ФПКнинг 453-моддаси ва ИПКнинг 340-моддасида ижро варақасини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тартиби белгиланган.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ва қарздорга юборилади. Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича иқтисодий суднинг ажрими устидан шикоят берилиши ёки протест келтирилиши, фуқаролик ишлари бўйича судининг ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад қилинганлиги ҳақидаги ажрими устидан эса хусусий шикоят ёки хусусий протест келтирилиши мумкин.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ижро ҳужжати талабларида ноаниқликлар мавжуд бўлган ёки у билан суд ҳужжати орасида тафовут аниқланган ҳолда давлат ижрочиси, Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, ижро ҳужжатини берган судга суд ҳужжатини тушунтириш, мазкур ҳужжатларда йўл қўйилган ёзув, босма ва арифметик хатоларни бартараф этиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақли. Давлат ижрочисининг аризасида суд ҳужжатининг қонунийлиги масаласида мушоҳада юритилиши мумкин эмас.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ижрочисининг аризаси, у келиб тушган кундан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан ўн кунлик, иқтисодий суд томонидан эса, йигирма кунлик муддат ичида кўриб чиқилади, натижаси бўйича ажрим чиқарилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича иқтисодий суднинг ажрими устидан шикоят берилиши ёки протест келтирилиши, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ажрими устидан хусусий шикоят ёки хусусий протест келтирилиши мумкин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Суд томонидан фақат ижро этилмаган суд ҳужжати ёки унинг ижро этилмаган қисми юзасидан тушунтириш берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. ФПКнинг 454-моддаси, ИПКнинг 342-моддасига мувофиқ, суд давлат ижрочиси, ундирувчи ёки қарздорнинг аризасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб ижро этишга, шунингдек, унинг ижро усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Давлат ижрочиси ижро ҳужжатини суд, бошқа орган ёки ундирувчидан ижро қилиш учун қабул қилиб олиши ва ижро иши юритишни қўзғатиши шарт.
Агар ижро ҳужжати ижрога топшириш муддати ўтиб кетганидан кейин юборилган бўлса ёки ижро ҳужжати Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, давлат ижрочиси ижро ҳужжатини қайтариб юбориш ҳақида қарор чиқаради.
Давлат ижрочисининг ҳар қандай ижро ҳужжатини қайтариб юбориш ҳақидаги қарори устидан МСИЮтКда белгиланган тартибда маъмурий судга шикоят берилиши мумкин.
(10-банд хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
агар суд томонидан аниқланган ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса, қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ариза, у келиб тушган кундан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан ўн кунлик, иқтисодий суд томонидан эса йигирма кунлик муддат ичида тарафлар чақиртирилмасдан ва суд муҳокамаси ўтказилмасдан кўриб чиқилади;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органларнинг қарорлари (мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари) устидан судга шикоят берилганда;
ижро ҳужжати бўйича ундирув қаратилган мол-мулкни рўйхатдан чиқариш (хатлашдан озод қилиш) тўғрисида судга даъво ариза берилганда ижро ишини юритиш тўхтатиб турилиши шарт.
қарздор ёки ундирувчи ижро ҳужжатини берган тегишли судга ёки бошқа органга ижро ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб — бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд иккинчи хатбошисининг тўртинчи кичик хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарори таҳририда)
Судлар ижро иш юритишнинг тўхтатилиши келгусида ижро ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйишини юзага келтирмаслиги лозимлигини назарда тутишлари керак.
Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ариза суд томонидан ариза тушган кундан бошлаб 10 кунлик муддат ичида тарафлар чақиртирилмасдан ва суд муҳокамаси ўтказилмасдан кўриб чиқилади.
Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақида суд ажрим чиқаради. Ушбу ажрим устидан ФПК ёки ХПКда белгиланган тартибда шикоят ёки протест келтирилиши мумкин.
Қонун 36-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, ижро иши юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин ижро иши юритиш уни тўхтатиб турган суд ёки суд ижрочиси томонидан ундирувчининг аризасига ёки суд ижрочисининг ташаббусига кўра тикланади.
Судларнинг эътибори, агар ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги суднинг ажримида тўхтатишнинг муддати кўрсатилмаган бўлса, судлар ижро иши юритишни тиклашга ҳақли эканлигига қаратилсин.
12. Судлар Қонуннинг 34-моддаси биринчи қисми 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда ижро иши юритилишининг тўхтатилиши суд ижрочисининг мурожаати асосида, Қонуннинг 35-моддаси биринчи қисми 1, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолларда эса, суд томонидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро қилиш тўғрисидаги аризани ёхуд суд ижрочисининг ҳаракатлари устидан берилган шикоятни ёки баҳолаш натижаларидан норозилик ҳақидаги аризани иш юритувга қабул қилиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилишини, ажримда ижро иши юритилиши тўхтатилиши ҳақида кўрсатилишини эътиборга олишлари зарур.
Қонуннинг 34 ва 35-моддаларида кўрсатилган, ижро иши юритишни суд қайси вазиятда тўхтатиши шарт ва ҳақли бўлган ҳолатлар рўйхати тугал ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 79-моддасига кўра, ижро ҳужжати ижросини тўхтатиш учун иқтисодий суднинг қарздорга нисбатан аризани иш юритишга қабул қилиш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ажрими ҳам асос ҳисобланиши эътиборга олиниши лозим.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. ФПКнинг 4076-моддаси, МСИЮтКнинг 236-моддаси ва ИПКнинг 294-моддасига кўра, Олий суд судьяси кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш масаласини ҳал этиш билан бир вақтда низолашилаётган суд ҳужжатининг ижросини шикоятни берган шахснинг илтимосномасига кўра кассация тартибида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб қўйишга ҳақли. Бу ҳуқуқдан фойдаланилган тақдирда, судья суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш ҳақида кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатади. Суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида илтимоснома кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилганидан кейин тақдим қилинган ҳолда, бундай илтимоснома бўйича алоҳида ажрим чиқарилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
14. Шуни назарда тутиш лозимки, ижро ишини юритиш қуйидаги ҳолатларда суд ҳужжатига асосан суд ижрочиси томонидан тугатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарорига асосан тўртинчи кичик хатбоши билан тўлдирилган)
жарима тариқасидаги жиноий жазони бошқа жазо турига алмаштириш ёхуд жарима тариқасидаги жиноий жазодан амнистия актига асосан озод қилиш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилганда;
ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд қонунга мувофиқ ижро ҳужжати ҳисобланган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда.
ундирувчи ёки қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда, бедарак йўқолган деб топилганда, агар суд ҳужжати ёхуд бошқа орган ҳужжатида белгиланган талаблар ёки мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ёки бедарак йўқолган шахс мол-мулкининг ишончли бошқарувчисига ўтиши мумкин бўлмаса;
— муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки бундай ҳаракатларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатини ижро этиш имконияти йўқолган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 17/288-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 17/288-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Қонуннинг 88-моддасига кўра, давлат ижрочисининг хатти- ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Давлат ижрочисининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатининг ижроси бўйича чора кўрмаганлиги ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатларни содир этганлиги судга бериладиган шикоятнинг объекти бўлиши мумкин.
Давлат ижрочисининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш МСИЮтКда назарда тутилган талабларга риоя қилинган ҳолда ариза (шикоят) бериш йўли билан амалга оширилади. Ушбу аризалар (шикоятлар) МСИЮтКда белгиланган тартибда, ушбу Кодекснинг 23-бобида назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Судларнинг эътибори ФПКнинг 166-моддаси ва ИПКнинг 131-моддаси талабларига мувофиқ, тарафлар процесснинг исталган босқичида, шунингдек ижро босқичида келишув битими тузиш орқали ишни якунлашга ҳақли эканлигига қаратилсин.
Ижро босқичида суд ҳужжати бўйича тузилган келишув битими ижро ҳужжатини берган ёки ижро амалга оширилаётган жойдаги тегишли суд томонидан, бошқа органлар ҳужжатлари бўйича эса суд ижрочиси жойлашган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан тасдиқланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Иқтисодий суднинг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори қарздор ва унинг мулки жойлашган жойдаги суд ижрочисига юборилиши лозим.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ижрочиси иқтисодий суднинг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорини олган пайтдан бошлаб ижро иши юритишни тугатади. Мулк ҳуқуқини тан олиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мулкни ўзганинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз равишда орттирилган бойликни ундириш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги ижро иши юритувлари бундан мустасно.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Ижро иши юритишни тугатиш билан бир вақтда суд ижрочиси ижро иши юритиш давомида ўзи томонидан қарздорнинг мол-мулкига қўйилган тақиқлар ва ижро билан боғлиқ бўлган бошқа чекловларни бекор қилади.
Тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг барча мажбуриятлари амалга оширилишига йўл қўйилганлиги боис, иш юритиш тугатилган ижро ҳужжатлари, ижро иши юритишни тугатиш ҳақидаги суд ижрочисининг қарори нусхаси билан биргаликда, уч иш куни ичида тугатувчига юборилади. Қонуннинг 62-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, суд ижрочиси ижро ҳужжатини юборилганлиги ҳақида ундирувчига маълум қилади.
20. Юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда, ушбу юридик шахс мулкдорлари, муассислари ва аъзолари (иштирокчилари)нинг пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин:
Бунда, қарздор бошқа шахслар билан умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли мол-мулкка эга бўлса, ундирув унинг қонунга мувофиқ аниқланадиган улушига қаратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ўзбекистон Республикаси ФК 284-моддасига мувофиқ, гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи бу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида гаровга қўювчидан бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади, бундан муомаладаги товарларнинг гарови ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи гаровни сақламаган ҳолда бошқа шахсга ўтишига гаровга олувчи розилик билдирган ҳоллар мустасно.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Шу муносабат билан суд ижрочиси суд томонидан ундирув қаратилган гаровдаги мулк бошқа шахсга сотилганлигини асос қилиб, ижро иши юритувини тугатишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Қонуннинг 81-моддасига мувофиқ ижро ҳужжати топширилган банк ёки бошқа кредит ташкилоти пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун уларга иқтисодий суд томонидан ундирилиши лозим бўлган сумманинг эллик фоизигача миқдорда жарима солинади.
Банк ёки бошқа кредит ташкилотларига нисбатан жарима қўллаш ҳақида иқтисодий судга берилган ариза суд томонидан ИПКда белгиланган умумий қоидалар бўйича, ушбу Кодекснинг 27-бобида белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилиши лозим. Бундай ариза давлат ижрочиси томонидан ҳам, ундирувчи (тадбиркорлик субъекти) томонидан ҳам берилиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
23. Агар қарздор — жисмоний шахс томонидан суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар ижро этилмаса, суд ижрочиси ундирувчининг аризаси ёки ўз ташаббуси билан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишини чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ижро ҳужжати суд ҳужжати асосида берилмаган бўлса, чиқиб кетишни чеклаш ундирувчи ёки суд ижрочисининг аризасига асосан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан амалга оширилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Судларга суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишга доир қонунларни қўллаш бўйича суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштириш, уларнинг ижросига тўсқинлик этувчи ҳолатларни аниқлаш, шунингдек йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолларини бартараф этиш юзасидан чоралар кўриш вазифаси топширилсин.