1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги 269-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 180-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 309-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
ансамбллар — тарихан таркиб топган ҳудудда аниқ кўзга ташланадиган, атроф манзараси билан умумийлиги ёки алоқадорлиги тарихий, археологик, меъморий, эстетик ёки ижтимоий-маданий қимматга эга бўлган, ижтимоий, маъмурий, диний, илмий, ўқув-таълим, истеҳком, сарой, тураржой, савдо, ишлаб чиқариш ва бошқа аҳамиятга молик ҳамда рассомлик, ҳайкалтарошлик, амалий безак санъати, меъморчилик асарлари билан боғлиқликда алоҳида ёки ўзаро биргаликда турган ёдгорликлар, иморатлар ва иншоотлар гуруҳлари, шунингдек тарихий тарҳларнинг ҳамда манзилгоҳлар иморатларининг қолдиқлари, ландшафт архитектураси ва боғ-роғ санъати асарлари (боғлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар);
диққатга сазовор жойлар — инсон ва табиат ижодининг муштарак маҳсули, шунингдек тарихий, археологик, шаҳарсозлик, эстетик, этнологик ёки антропологик қимматга эга бўлган ҳудудлар, шу жумладан халқ ҳунармандчилиги масканлари, тарихий манзилгоҳлар ёки шаҳарсозлик тарҳи марказлари ва тарихий (шу жумладан ҳарбий) воқеалар, ёдгорликлар, атоқли тарихий шахсларнинг ҳаёти билан боғлиқ бўлган иморатлар, хотира жойлари, табиий ландшафтлар, шунингдек кўҳна шаҳарлар, шаҳристонлар, манзилгоҳлар, қароргоҳлар иморатларининг маданий қатламлари, қолдиқлари, маросимлар бажо этиладиган жойлар;
ёдгорликлар — тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган айрим иморатлар, бинолар ва иншоотлар, улар билан боғлиқ бўлган рассомлик, ҳайкалтарошлик, амалий безак санъати асарлари ҳамда шу иморатлар, бинолар ва иншоотларнинг тарихан таркиб топган ҳудудлари, шунингдек мемориал уйлар, квартиралар, қабристонлар, мақбаралар ва айрим қабрлар, монументал санъат асарлари, фан ва техника (шу жумладан ҳарбий техника) объектлари, антропология, этнография, нумизматика, эпиграфика, картография, фотография материаллари, кинофильмлар, аудио-, видео ёзувлар ҳамда бошқа жисмлардаги ёзувлар, адабиёт ва санъат асарлари, архив, қўлёзма ва чизма ҳужжатлар, қадимги қўлёзма китоблар, ҳарф териш усулида чиқарилган дастлабки китоблар, нодир ва ноёб нашрлар, ноталар, муқаддас буюмлар ва мемориал хусусиятга эга бўлган ашёлар, тош ҳайкаллар, қояга ўйиб солинган тасвирлар, археология ёдгорликлари;
моддий маданий мерос объектлари — тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ансамбллар, диққатга сазовор жойлар ва ёдгорликлар;
номоддий маданий мерос объектлари — тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган урф-одатлар, халқ ижодиёти (сўз, рақс, мусиқа, томоша санъати), шунингдек улар ҳамда халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати билан боғлиқ билимлар, кўникмалар, асбоб-анжомлар, артефактлар, маданий маконлар»;
2) 4-моддадаги «Маданий мерос», «маданий мерос» деган сўзлар тегишинча «Моддий маданий мерос», «моддий маданий мерос» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини ва Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш тартибини белгилайди»;
олтинчи хатбошисидаги «маданий мерос объектларининг» деган сўзлар «моддий маданий мерос объектларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
русча матни еттинчи хатбошисидаги «определяет» деган сўз «устанавливает» деган сўз билан алмаштирилсин;
«маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;
моддий маданий мерос объектларини илмий ва илмий-техник тадқиқ этиш, консервациялаш, таъмирлаш ҳамда ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш бўйича давлат дастурларини амалга оширади»;
«Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини ва Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритади»;
тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни давлат ҳисобига олиш, ҳамда Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини ва Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш;
моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларни, моддий маданий мерос объектларини асраш бўйича ишларни ўтказиш, шунингдек моддий маданий мерос объектларида илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказиш учун рухсатномалар бериш;
алоҳида тартибга солиниши лозим бўлган ва моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ шаҳарсозлик фаолияти объектларининг чегараларини белгилаш;
Маданий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирлар орқали ҳам таъминланиши мумкин»;
Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда у моддий маданий мерос объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади.
Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхати номоддий маданий мерос объектлари тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар кўрсатилган ҳисобга олиш ҳужжатидан иборат бўлади.
тегишли номоддий маданий мерос объектларининг тармоқлари, йўналишлари, жанрлари ва услубларини таснифлаш;
номоддий маданий мерос объектларининг сифат ҳолатини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича ҳисоботлар тузиш.
Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини ва Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига ёки Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритиш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида амалга оширилади.
Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига ёки Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тарихий-маданий экспертиза хулосаси олинган кундан эътиборан мазкур объектлар аниқланган маданий мерос объектлари жумласига киритилади.
Археология ёдгорликлари топилган пайтидан эътиборан аниқланган моддий маданий мерос объектлари жумласига киритилади.
Тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган янги аниқланган моддий маданий мерос объектлари Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилиши тўғрисидаги масала ҳал қилингунгача ушбу Қонун талабларига мувофиқ муҳофаза қилиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги аниқланган моддий маданий мерос объектининг мулкдорини мазкур объект Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида хабардор қилиши шарт»;
7) 13 ва 14-моддалардаги «Маданий мерос», «маданий мерос» деган сўзлар тегишинча «Моддий маданий мерос», «моддий маданий мерос» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
маданий мерос объекти Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига ёки Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилишини асослаш;
моддий маданий мерос объектлари муҳофаза тегралари лойиҳаларининг шаҳарсозлик ва лойиҳалаш ҳужжатларига, шунингдек мўлжалланаётган ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларнинг моддий маданий мерос объектларини асраш талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилади ва амалга оширилади»;
хўжалик жиҳатидан ўзлаштирилиши лозим бўлган ер участкалари, агар уларда моддий маданий мерос объектлари жойлашган бўлса;
маданий мерос объектлари Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига ёки Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилишини асословчи материаллар;
моддий маданий мерос объектлари Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқарилишини асословчи материаллар;
моддий маданий мерос объектларига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларни асословчи ҳужжатлар»;
10) 17-модданинг номи ва биринчи қисмидаги «Маданий мерос» деган сўзлар «Моддий маданий мерос» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига ёки Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилган маданий мерос объектлари ҳолатини назорат қилиб туриши ҳамда моддий маданий мерос объектларининг асралиши юзасидан жорий ва истиқбол дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида беш йилда бир марта моддий маданий мерос объектларининг ҳолатини кўрикдан ўтказиши ва уларни қайд этиб қўйиши шарт»;
Тарих, санъат, фан, эстетика, этнология ёки антропология нуқтаи назаридан ҳар томонлама беқиёс қимматга эга бўлган маданий мерос объектлари Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция ҳамда Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияда белгиланган тартибда тегишинча Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига ёки Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритиш йўли билан жаҳон маданий мероси объектлари жумласига киритилиши мумкин.
Маданий мерос объектлари тарихий-маданий экспертизасининг хулосаси асосида маданий мерос объектларини Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига ёки Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритиш тўғрисидаги таклифлар ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) ҳузуридаги Умумжаҳон мероси қўмитаси ва Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссиясига юборилади»;
«Моддий маданий мерос объектларини асраш чора-тадбирлари уларни консервациялаш, тузатиш, таъмирлаш, ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштиришни, шунингдек улар билан боғлиқ илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишларини ўз ичига олади.
Моддий маданий мерос объектини консервациялаш — моддий маданий мерос объектини мавжуд кўринишида асраш ва унинг ҳолати ёмонлашувининг олдини олиш мақсадида амалга ошириладиган илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.
Моддий маданий мерос объектини тузатиш — моддий маданий мерос объектининг муҳофаза мазмунини ташкил этувчи ўзига хос хусусиятларини ўзгартирмаган ҳолда объектни фойдаланиш ҳолатида сақлаб туриш мақсадида амалга ошириладиган илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.
Моддий маданий мерос объектини таъмирлаш — моддий маданий мерос объектининг тарихий ва эстетик қимматини аниқлаш ҳамда сақлаб қолиш ва унинг бут сақланишини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.
Моддий маданий мерос объектини ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш — моддий маданий мерос объектининг тарихий-бадиий қимматини ва асралишини ўзгартирмасдан унинг тарихий-маданий қимматга эга бўлган унсурларини таъмирлаш асосида ундан ҳозирги замонда фойдаланишга шарт-шароит яратиш мақсадида амалга ошириладиган илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.
Номоддий маданий мерос объектларини асраш чора-тадбирлари илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, ҳужжатлаштириш, тарғиб қилиш ва рағбатлантириш ишларини ўз ичига олади.
Моддий маданий мерос объектини асрашга доир ишлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади»;
Йўқотилган моддий маданий мерос объекти алоҳида тарихий, илмий, бадиий, шаҳарсозлик ёки ўзгача ижтимоий аҳамиятга молик бўлган ҳолларда йўқотилган моддий маданий мерос объекти таъмирлаш усуллари орқали асли ҳолига келтирилади.
Йўқотилган номоддий маданий мерос объекти алоҳида тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача ижтимоий аҳамиятга молик бўлган ҳолларда йўқотилган номоддий маданий мерос объекти илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, таъмирлаш усуллари орқали асли ҳолига келтирилади.
Йўқотилган маданий мерос объектини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асли ҳолига келтириш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси хулосаси асосидаги тақдимномасига биноан манфаатдор органлар ва ташкилотларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қабул қилади»;
15) русча матнининг 22-моддасидаги «памятников археологии» деган сўзлар «археологических памятников» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) V бобнинг номидаги «МАДАНИЙ МЕРОС» деган сўзлар «МОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 23 — 28-моддалардаги «Маданий мерос», «маданий мерос» деган сўзлар тегишинча «Моддий маданий мерос», «моддий маданий мерос» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Маданий мерос», «маданий мерос» деган сўзлар тегишинча «Моддий маданий мерос», «моддий маданий мерос» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
русча матни учинчи қисмидаги «определяются» деган сўз «устанавливаются» деган сўз билан алмаштирилсин;
19) 30-модда матнидаги ва 32-модданинг биринчи қисмидаги «маданий мерос» деган сўзлар «моддий маданий мерос» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи ва иккинчи қисмларидаги «маданий мерос», «Маданий мерос» деган сўзлар тегишинча «моддий маданий мерос», «Моддий маданий мерос» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича» ва «маданий мерос объектларини сақлаш учун» деган сўзлар тегишинча «моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича» ва «моддий маданий мерос объектларини сақлаш учун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Маданий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни молиялаштириш манбалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардир.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши ва улардан фойдаланилиши мулкдорлар ва фойдаланувчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Моддий маданий мерос объектларини фойдаланишга беришдан, хизматлар кўрсатишдан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда хайрияларидан тушган маблағлар қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий маданий-мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш ва тарғиб қилишга ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда банд бўлган ходимларни моддий рағбатлантириш учун сарфланади».
LexUZ шарҳи