28.12.1998 йилдаги 30-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 28.12.1998 йилдаги 30-сон
Дата вступления в силу
28.12.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2013
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли ва 2002 йил 25 октябрдаги 28-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Судлар томонидан янги Божхона кодекси меъёрларининг қўлланиши муносабати билан Олий суд Пленумининг раҳбарий тушунтиришларини талаб қилувчи айрим масалалар вужудга келди.
2. Божхона қонунларининг бузилишига доир ишлар, башарти уларда жиноят таркиби бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида ва Божхона кодексида кўзда тутилган тартибда кўриб чиқилади ва улар божхона органларига тааллуқлидир. Жумладан, жарима тариқасидаги маъмурий жазоларни қўллаш, шунингдек, рўйхати қонунларда кўрсатилган товарларни мусодара қилиш божхона органининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ваколатига киради.
Шуни назарда тутиш керакки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ маъмурий ишлар бўйича судьялар, башарти ҳуқуқбузар, ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, бундай ишларни ҳам бевосита кўриб чиқадилар.
3. Судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикасининг қонунларида божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтаётган фуқаролар ҳуқуқларининг муҳим кафолатлари назарда тутилганига қаратилсин. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 315-моддасига мувофиқ божхона органининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш юзасидан чиқарган қарори устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судьясига, судьянинг маъмурий ишлар бўйича қарори устидан эса туман (шаҳар) суди раисига ёки юқори турувчи судга шикоят берилиши мумкин.
Божхона кодексининг 189-моддасида назарда тутилган, белгиланган муддатда шикоят берилиши ёки эътироз билдирилиши, башарти қонунларда бошқа йўллар кўзда тутилмаган бўлса, шикоят ёки эътироз кўриб чиқилгунга қадар таъсир чорасини қўллаш ҳақидаги қарорнинг ижроси тўхтатиб қўйилиши тўғрисидаги меъёрлар ҳам фуқароларнинг ҳуқуқларининг муҳим кафолати ҳисобланади.
Божхона кодексининг 192-моддасига мувофиқ, божхона қонунларининг бузилганлиги тўғрисидаги қарор бекор қилиниб иш тугатилганда, ундириб олинган пул суммалари, олиб қўйилган ва мусодара қилинган нарсаларнинг қайтариб берилишига, шунингдек, илгари қабул қилинган қарор билан боғлиқ бошқа чеклашларнинг бекор қилинишга олиб келади.
4. Божхона кодексининг 183-моддасига мувофиқ божхона қонунларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда жавобгарликка тортилаётган шахсдан ташқари унинг вакили, адвокат, эксперт, мутахассис, таржимон, гувоҳ, холис иштирок этиши мумкинлиги судларга тушунтирилсин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 294-моддаси 2-қисмига мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳоллардагина унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Айни вақтда божхона органлари ва судлар шуни назарда тутишлари керакки, мусодара қилиш билан боғлиқ божхона қонунларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишлар фақат фавқулодда ҳоллардагина, бунинг олдини олиш учун барча чоралар кўрилгандан кейингина, айбдор шахс ёки унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Айбдор шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида эканлиги ёхуд унинг қаердалигини аниқлашнинг иложи йўқлиги шундай ҳолларга кириши мумкин.
Жиноят кодексининг 182-моддаси диспозицияси мазмуни бўйича ҳамда шу хилдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кўзда тутилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Божхона кодекси қоидалари бўйича товарларни божхона назоратини четлаб олиб ўтиш фақат қасддан содир этилиши мумкин.
8. Жиноят кодексининг 246-моддасида жавобгарлик кўзда тутилган контрабанда божхона қонунларини бузиш турларидан бири бўлиб, жамият учун кўпроқ хавф туғдиришини, шу сабабли Жиноят кодексининг 182-моддаси билан қўшимча таснифлашни талаб қилмаслигини судларга тушунтирилсин.