27.02.1996 йилдаги 2-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 27.02.1996 йилдаги 2-сон
Дата вступления в силу
27.02.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2013
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
1. Судларга тушунтирилсинки, контрабанда учун жиноий жавобгарлик Жиноят кодекси 246-моддаси диспозициясида кўрсатилган ашёлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилган тақдирда, бу ашёлар ўзга МДҲ мамлакатларига ёки МДҲга кирмаган мамлакатларга ўтказилганлигидан қатъи назар вужудга келади.
2. Жиноят кодексининг 182-моддаси бўйича божхона қонунларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик товар ёки бошқа қимматликлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин кўп миқдорда содир этилса, шунингдек, ушбу моддада кўрсатилган бошқа жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда юзага келади. Товар ёки бошқа қимматликларни божхона чегарасидан ўтказишнинг бошқа ҳолларида айбдор шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади (божхонага доир қонун ҳужжатларини бузиш).
а) Жиноят кодексининг 246 ва 182-моддалари диспозициясида назарда тутилган ашёларни, товар ва бошқа қимматликларни божхона назоратини четлаб Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда уларни божхона органи бўлмаган жойдан ёки божхона расмийлаштируви ва назорати амалга ошириладиган вақтдан ташқари вақтда ўтказишни тушунмоқ лозим;
б) Жиноят кодексининг 246 ва 182-моддалари диспозициясида назарда тутилган ашёларни, товар ва бошқа қимматликларни божхона назоратидан яшириб Ўзбекистон Республикасининг божхонаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни хуфя жойлардан ва топишни қийинлаштирадиган усуллардан фойдаланиб ёки бир тусдаги ашёга иккинчисининг кўринишини бериб ўтказишни тушунмоқ лозим;
д) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасида қайд қилинган контрабанда ашёларини ёхуд 182-моддасида кўрсатилган товар ёки бошқа қимматликларни декларацияга киритмаслик ёки ўзгача ном билан декларацияга киритиш деганда шахсларнинг чегарадан ўтказилиши лозим бўлган контрабанда ашёларини ёхуд товар ёки бошқа қимматликларни декларация қилиш тартибини бузиши билан боғлиқ ҳаракатлари, яъни божхона қонунлари томонидан ўрнатилган декларация қилиш формаси ва жойи тўғрисидаги, уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, декларация ва бошқа қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги талабларга риоя этмаслик, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ёки унинг ҳудудидан олиб чиқилаётган контрабанда ашёлари, товар ёки бошқа қимматликларнинг тури, сони хусусида декларацияга сохта маълумотлар киритиш тушунилади.
е) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддаси 2-қисмининг «г» бандида назарда тутилган жиноятнинг субъекти чегарада назорат функциясини амалга ошираётган мансабдор ва бошқа шахслар, шунингдек, товар ва бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилган шахслар ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246, 182-моддаларида кўрсатилган контрабанда ашёларини, товар ёки бошқа қимматликларни ўтказиш улар ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Республикаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилган пайтдан бошлаб тугалланган жиноят ҳисобланади.
5. Шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасида қайд этилган ашёларни контрабанда қилиш ёхуд Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддасида кўрсатилган товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикаси чегарасидан ўтказиш билан бир қаторда бошқа (масалан, қонунга хилоф равишда ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини эгаллаш ёки уларга эгалик қилиш, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш ва ҳоказо) жиноятларни содир этган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи билан квалификация қилинмоғи лозим.
6. Жиноят процессуал кодекси 211-моддасига мувофиқ контрабанда ашёлари (ЖК 246-моддаси) ёхуд товар ёки бошқа қимматликлар (ЖК 182-моддаси) далилий ашё тариқасида мусодара қилиниши лозим.
8. Контрабанда тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 246-моддаси) ёки божхона қонунларини бузиш ҳақидаги (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддаси) ишларни кўришда судлар бу жиноятларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлашлари ва уларга хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабатларини билдиришлари шарт.