LexUZ шарҳи
Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 15 майдаги 222-II-сонли «Амалга ошириши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги Қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Қонуннинг 1 ва 8-моддаларига ҳамда «Ўзбекистон Республикасида кооперация тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турлари илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки, корхоналар (ташкилотлар)га махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган низом билан белгиланади.
2. Мазкур рўйхатда кўрсатиб ўтилган фаолият турлари билан тегишли рухсатномасиз (лицензиясиз) шуғулланган тақдирда корхона (ташкилот) маҳаллий бюджетга ана шу фаолиятдан олинадиган барча даромадни ҳамда қонунсиз олинган даромад миқдорида жарима тўлаши белгилаб қўйилсин. Бундай корхонанинг (ташкилотнинг) фаолияти ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан тўхтатиб қўйилиши мумкин.
3. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кооператив ва якка тартибдаги меҳнат фаолиятининг баъзи турларини тақиқлаб қўйиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1989 йил 27 сентябрдаги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ведомостлари, 1989 йил, № 25, 376-модда) 1-бандидаги бешинчи, ўн биринчи, йигирма саккизинчи, йигирма тўққизинчи хатбошилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бир ойлик муддат ичида амалдаги қонунларига мувофиқ кооперативлар шуғулланиши ман этилган ва улар фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турлари рўйхатларига аниқлик киритиш топширилсин.
Қурол-аслаҳалар ва уларга ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, агар бошқа тармоқларда ишлатилмаса, уларга эҳтиёт қисмлар, жиҳозловчи элементлар ва асбоблар, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва махсус ускуналар яратиш, ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва сотиш.
Ракета-космик комплекслар, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш учун воситалар яратиш, ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва сотиш.
Уран ва бошқа парчаланувчи материалларни, шунингдек улардан ясалган маҳсулотларни қазиб чиқариш, ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлаш, кўмиб ташлаш ва сотиш.
Бўшатиб олинган ҳарбий-техникавий воситаларни тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, улардан хом ашё сифатида бошқа ишларда фойдаланиш, уларни кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш.
Ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қурол ва унга ўқ-дорилар, шунингдек тиғли қуроллар (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва сотиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш.
Рентген ускуналари, радиоактив моддалар ва изотоплардан фойдаланиладиган асбоблар ва ускуналар яратиш, ишлаб чиқариш ҳамда уларни сотиш.
Атом энергетикаси объектлари, магистрал трубопроводлар ва кўприклар, тоннеллар, шунингдек мудофаа объектларига (қурилмалари, ускуналари, тизимлари ва асбобларига) доир лойиҳа қурилиш монтаж ишларини бажариш, бундай объектларни ишлатиш ва таъмирлаш.
Таваккалчилик даражаси юқори бўлган объектларни ҳамда хавф-хатар туғдирадиган ишлаб чиқаришларни қуриш ва ишлатиш, улар учун ускуналар, назорат ва аварияга қарши ҳимоя тизимларини тайёрлаш.
Хазина ва банк билетлари, тангалар, қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва ҳ. к), нишонлар, медаллар ва почта тўловлари белгилари ишлаб чиқариш.
Ёнғинга қарши автоматик воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан дарак берувчи сигнализацияларни лойиҳалаш, таъмирлаш, монтаж қилиш, созлаш, уларга техника хизмати кўрсатиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Хатбоши Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 26 ноябрдаги 710-XII-сон қарори таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 2-сон, 110-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрдаги 735-XII-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 16-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион кино ва видео фильмлар ҳамда дастурлар яратиш.
Кино ва видеога олиш ҳамда шу фаолиятнинг бошқа турларини ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатиш, шу жумладан воситачилик хизматлари кўрсатиш.
(Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 11 январдаги 777-XII-сон қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 2-сон, 124-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 2 сентябрдаги 923-XII-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 330-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 28 декабрдаги 1007-XII-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 51-модда)
(Рўйхат Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги 281-I-сонли Қонунига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда)
Аудиоёзувларни ва аудиофаолиятнинг бошқа турларини ташкил этиш бўйича хизматлар, шу жумладан бу борада воситачилик хизматлари кўрсатиш.
(Рўйхат Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сонли Қонунига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Рўйхат Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сонли Қонунига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)