08.10.1968 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
(4) 3-моддага мувофиқ ташкил этилган Экспертлар қўмитаси (бундан буён матнда «Экспертлар қўмитаси» деб номланади) томонидан ўзгартирилган ва тўлдирилган, ушбу Битимга илова* қилинган синфлар ва кичик синфлар рўйхати.
(5) Товарларнинг алифбо тартибидаги рўйхати ва изоҳли ёзувлари 3-моддада белгиланган тартибда Экспертлар қўмитаси томонидан тасдиқланади.
(6) Халқаро тасниф 3-моддада белгиланган тартибда Экспертлар қўмитаси томонидан ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши мумкин.
(б) 5-моддада кўрсатилган Ассамблея белгилаши мумкин бўлган бошқа тиллардаги халқаро таснифнинг расмий матнлари Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини (бундан буён матнда — «Ташкилот») таъсис этиш конвенциясида кўрсатилгандек Интеллектуал мулк халқаро бюроси (бундан буён матнда — «Халқаро бюро») билан тегишли ҳукуматлар маслаҳатлашгандан сўнг тузилади.
(1) Экспертлар қўмитасига 1-модданинг (4), (5), (6)-бандларида кўрсатилган вазифалар юклатилган. Махсус иттифоқнинг ҳар бир давлати, процедура қоидаларига мувофиқ, ўз фаолиятини ташкил этувчи Экспертлар қўмитасида вакиллик қилади, унинг вакили оддий кўпчилик овоз билан танланади.
(2) (a) 3-модданинг қоидаларига биноан, Ассамблея:
(vii) 3-моддада кўзда тутилган Экспертлар қўмитасидан қатъи назар, Махсус иттифоқ мақсадларини амалга ошириш учун зарур деб ҳисоблаган бошқа эксперт қўмиталари ва ишчи гуруҳларни тузади;
(ix) 5 — 8-моддаларга тузатишларни тасдиқлайди;
(c) (b)-кичик бандининг қоидаларига қарамай, агар бирон бир сессияда вакиллик қилинган давлатлар сони ярмидан кам бўлса-да, лекин Ассамблеяга аъзо давлатларнинг учдан бир қисмига тенг ёки кўп бўлса, Ассамблея қарор қабул қилиши мумкин; аммо, Ассамблеянинг барча қарорлари, ўз тартибига тегишли қарорлар бундан мустасно, қуйидаги шартлар бажарилган тақдирдагина кучга киради. Халқаро бюро Ассамблея сессиясида бўлмаган аъзо давлатларига қарорларни тақдим этади ва уларни қарорлар юборилган санадан бошлаб, улар овоз беришса ёки қарши бўлса ҳам, бетараф қолса ҳам, уч ой ичида ёзма равишда хабар беришга таклиф қилади. Агар бу муддат тугагандан сўнг, овоз берган ёки бетараф қолган давлатлар сони ҳеч бўлмаганда сессиянинг ўзида кворумга эришиш учун етарли сон бўлмаган бўлса, зарур бўлган кўпчилик овоз билан бундай қарорлар кучга киради.
(d) 8-модданинг 2-банди қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, Ассамблея овоз берганларнинг учдан икки қисм овози билан қарор қабул қилади.
(3) (a) Халқаро бюро, Ассамблеянинг кўрсатмасига биноан, 5 — 8-моддаларда кўрсатилган қоидалар бундан мустасно, Битим қоидаларини қайта кўриб чиқиш учун конференциялар тайёрлайди.
(4) (a) (3) (i)-бандига мувофиқ бюджетга қўшиладиган ҳиссани аниқлаш учун Махсус иттифоқнинг ҳар бир давлати Саноат мулкини ҳимоя қилиш бўйича Париж иттифоқи билан бир хил синфга киради, ҳар йили ўз ҳиссасини ушбу Иттифоқ учун белгиланган бирликлар сони бўйича тўлайди.
(b) (а)-кичик бандда кўрсатилган давлат ҳам, Ташкилот ҳам кредит мажбуриятини ёзма огоҳлантириш орқали бекор қилишга ҳақли. Бекор қилиш бундай хабарнома юборилган йил тугаганидан уч йил ўтгач кучга киради.
(1) 5, 6, 7-моддаларга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар Махсус иттифоқнинг ҳар қандай давлати ёки Бош директори томонидан киритилиши мумкин. Бундай таклифлар Бош директор томонидан Ассамблеяда кўриб чиқилишидан камида олти ой олдин Махсус иттифоқ аъзо давлатларига юборилади.
(2) (1) бандда кўрсатилган моддаларга киритилган ҳар қандай ўзгартишлар Ассамблея томонидан тасдиқланади. Уларни қабул қилиш учун овозларнинг тўртдан уч қисми керак; аммо, 5-модда ва бу бандга ўзгартишлар киритиш учун овозларнинг бешдан тўрт қисми керак.
(3) (1) бандда кўрсатилган моддаларга киритилган ҳар қандай ўзгартиш Бош директор Махсус иттифоқ аъзоси бўлган давлатларнинг, ўз конституциявий қоидаларига мувофиқ, тўртдан учидан унинг қабул қилинганлиги тўғрисида ёзма равишда маъқуллагани тўғрисида хабар олганидан кейин бир ой ўтгач кучга киради. Шу тарзда қабул қилинган юқоридаги моддаларга киритилган ҳар қандай ўзгартиш кучга кирган вақтда Махсус иттифоқ аъзолари бўлган ёки кейинчалик Махсус иттифоқ аъзолари бўлган барча давлатлар учун мажбурий бўлади. Аммо, Махсус иттифоққа аъзо давлатларнинг молиявий мажбуриятларини оширадиган ҳар қандай ўзгартириш фақат бундай тузатиш қабул қилинганлигини билдирган давлатлар учун мажбурий бўлади.