Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 21—27-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сонли «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 40-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддасига кўра тижоратчи бўлмаган ташкилот (нодавлат нотижорат ташкилот) ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.