LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сонли «Саноат ва радиация хавфсизлиги соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялашни ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда матнда комиссия деб юритилади) таркиби 2-иловага мувофиқ;
Яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият лицензияланиши керак бўлган портловчи ва заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек портлатиш воситалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш ҳамда сарфлашда назорат қилиш, ҳисобга олиш ва хавфсизликни таъминлашнинг улардан рухсатсиз ва белгиланган мақсаддан бошқа мақсадда фойдаланишни истисно қилувчи ишончли, самарали тизимини яратиш;
портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар фаолиятини лицензиялаш ва кейинчалик унинг мониторингини олиб бориш бўйича ишларни ташкил этиш.
3. Комиссиянинг ишчи органи функцияси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига (кейинги ўринларда матнда ишчи орган деб юритилади) юклансин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
лицензиялар бериш ёки лицензиялар беришни рад этиш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун комиссияга киритади; тегишли хулосалар тайёрлаш учун экспертларни жалб этади;
портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасида берилган лицензияларнинг алоҳида реестрларини юритади; лицензияланаётган фаолиятнинг айрим турлари бўйича ишлаётган юридик шахслар бўйича маълумотлар банкини яратади ва сақлайди;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини (уларнинг бузилишидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда) белгиланган тартибда режали ва режадан ташқари текширади, текшириш давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур ахборотларни лицензиатдан сўраб олади;
лицензия талаблари ва шартларининг мавжуд бузилишларини бартараф этиш бўйича лицензиатга ёзма кўрсатмалар жўнатади, улар бажарилмаган тақдирда эса комиссияга кўриб чиқиш учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритади;
Комиссиянинг самарали фаолиятини ташкил этиш, портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни бажаради.
4. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси Ички ишлар вазирлиги (З.А. Алматов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Б.Ж. Субанов), Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Б.Б. Алихонов), «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси (А.Ж. Раматов), «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (В.Н. Тян), «Ўзавтойўл» давлат компанияси (Р.Р. Юнусов) билан биргаликда замонавий талаблар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда Портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани, Портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини ташиш қоидаларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 майдаги 213-сонли «Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2005 йил 25 майдаги қарори билан тасдиқланган «Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисида»ги Йўриқнома (рўйхат. № 1491, 08.07.2005 й.).
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қурол-яроғлар ва ўқ-дориларни яратиш, ишлаб чиқариш, шунингдек заҳарли моддалардан тиббиёт мақсадларида фойдаланиш бўйича фаолиятга татбиқ этилмайди.
3. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар таркиби Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
4. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси (кейинги ўринларда матнда ишчи орган деб юритилади) комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
5. Ишчи орган лицензиялар бериш ёки лицензиялар беришни рад этиш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун комиссияга киритади.
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш учун ишчи орган тегишли хулосалар тайёрлаш учун экспертларни жалб қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга ва фақат юридик шахсларга берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
7. Қуйидагилар портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
лицензиат томонидан портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига мажбурий риоя қилиш;
портловчи ва заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек портлатиш воситалари яратиладиган, ишлаб чиқариладиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда портловчи ва заҳарли моддалардан рухсатсиз фойдаланилишига йўл қўймасликка қаратилган режим ва бошқа чора-тадбирларни кўриш;
портловчи ва заҳарли моддаларнинг, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларнинг, шунингдек портлатиш воситаларининг фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми миқдори ва сарфланишини ҳисобга олиб бориш;
лицензия талабгори томонидан портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;
лицензия талабгорида унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқача қонуний асосда тегишли бўлган, фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун зарур моддий-техник базанинг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат ва ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги;
штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи ва заҳарли моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги;
сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм юзасидан ҳисобда турувчи, шунингдек портловчи ва заҳарли моддаларни қўлланиш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги;
фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши;
заҳарли моддаларнинг ёнишини ва оқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши.
8. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 7-бандида санаб ўтилганлардан келиб чиқувчи аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури ;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
фаолиятнинг лицензияланаётган турларига рухсат этилган тегишли малакали техник ходимларнинг ички ишлар ҳудудий органлари билан белгиланган тартибда келишилган рўйхати;
сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм юзасидан ҳисобда турувчи, шунингдек портловчи ва заҳарли моддаларни қўлланиш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги, тегишли тиббиёт муассасаларининг маълумотномалари илова қилинган маълумотлар;
лицензия талабгорида портловчи ва заҳарли моддаларни амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ сақлаш учун жойларнинг (портловчи материаллар омборининг тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома, омборнинг ижарага олинганлик шартномаси ва бошқалар), уларни ташиш учун техник воситаларнинг, портловчи моддаларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини тасдиқловчи техник ҳужжатлар;
ходимнинг лицензияланаётган фаолият билан боғлиқ ҳалокатли вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси;
лицензия талабгори томонидан унинг аризаси ишчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
10. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
11. Ҳужжатлар ишчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар ишчи орган масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
12. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
13. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
14. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси ишчи орган томонидан олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Ишчи орган ариза олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун комиссияга киритади.
Ишчи орган лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун юқорида кўрсатиб ўтилган муддат доирасида:
лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун мавжуд шарт-шароитларни жойига бориб баҳолаш;
Комиссия ишчи органнинг таклифи олингандан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
15. Ишчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини ишчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
17. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари ишчи орган томонидан ишлаб чиқилади, комиссия томонидан тасдиқланади ва ишчи орган буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Ишчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.
Лицензиялар ишчи орган томонидан расмийлаштирилади ва комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
18. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида ишчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, комиссия лицензия бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ҳақлидир.
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи органнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
21. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Айни вақтда ишчи орган ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кун мобайнида лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тасдиқлаш учун комиссияга тақдим этади.
Комиссия ишчи орган таклифи олингандан кейин беш кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
22. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда ишчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
23. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
24. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ишчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш ишчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ишчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
26. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
27. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат ишчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда ишчи орган ўз ваколатлари доирасида:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
аниқланган бузилишларни бартараф этиш юзасидан лицензиатга таклиф юбориш, бундай бузилишларни бартараф этишнинг таклиф этиладиган муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш.
29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида ишчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси ишчи органда қолади.
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ишчи орган томонидан амалга оширилади.
Ишчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, ишчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
31. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
32. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
34. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
36. Лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Султонов Ў.Т. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси |
— | «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи, Комиссия раисининг ўринбосари | |
Юнусов А.Н. | — | Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси, масъул котиб |
Комиссия аъзолари: | ||
Алихонов Б.Б. | — | Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи |
Аҳмедов Н.А. | — | Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси раиси |
Саидов А.М. | — | Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари |
Саматов П.А. | — | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари |
Ниёзматов Б.И. | — | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари |
Усмонов А.Т. | — | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари |
Иброҳимов Ғ.И. | — | «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси раиси |
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
аммиакли селитралар асосида (аммонитлар, аммоналлар, акватоллар, граммонитлар, гранулитлар, детонитлар, динамонлар, карбатоллар, порэмитлар ва бошқалар);
нитробирикмалар ва уларнинг аралашмалари (тротил, динитронафталин, нитроглицерин, нитроглеколь, ТЭН — пентаэрититтетранитрат, гексоген, октоген, тетрил ва бошқалар);
пистон — портлатгичлар, пистонсиз портлатишда тезлаштирадиган воситалар, электрпортлатгичлар, шунингдек электралангалатувчилар ва қудуқларда ўқ отиб портлатиш ишлари учун иссиққа чидамли портловчи патронлар;
цианидли водород ва унинг тузлари (натрий цианид, калий цианид, кадмий цианид, кумуш цианид, симоб цианид ва оксицианид, қўрғошин цианид, мис цианид, рух цианид, кальций цианид);