LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган 396-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 4-5, 74-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 310, 311, 312, 313-моддалар, № 12, 415, 416-моддалар; 2006 йил, № 6, 259, 260-моддалар, № 10, 536-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ушбу Кодекс ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан белгиланган айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун солиқ солишнинг қуйидагиларни тўлашни назарда тутувчи соддалаштирилган тартиби қўлланилиши мумкин:
Микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқ солишнинг ягона солиқ тўлови тўлашни назарда тутувчи соддалаштирилган тартибини ёки умумбелгиланган тартибдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашни танлашга ҳақли, ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва тўққизинчи қисмларида назарда тутилган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.
Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўлови тўлашга ўтишга ҳақли эмас.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил қилиш доирасида фаолият кўрсатадиган юридик шахслар, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ягона солиқ тўлови тўлайдилар ҳамда умумбелгиланган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашга ўтишга ҳақли эмас.
Ягона солиқ тўлови тўловчилар ягона солиқ тўловини бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига, бироқ бир вақтнинг ўзида эллик фоиздан кўп бўлмаган миқдорга камайтирган ҳолда қўшилган қиймат солиғи тўлашга ҳақлидирлар.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқлар барча умумбелгиланган тартибдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўрнига тўланади, қуйидагилар бундан мустасно:
ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажарилган (кўрсатилган) ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи;
олинган ва вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситалари қийматидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғим;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (тадбиркорлик фаолияти учун сув ресурсларидан фойдаланилганда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
олинган ва вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситалари қийматидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғим.
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўлловчи юридик шахсларда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлов манбаида ушлаб қолиш ҳамда бюджетга ўтказиш мажбуриятлари ҳам сақланиб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан кончилик саноати тармоқларининг айрим корхоналари учун устама фойда солиғи тўланишини назарда тутадиган фойданинг бир қисмига солиқ солишнинг алоҳида тартиби жорий этилиши мумкин.
Маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда қатнашаётган инвесторларга, уларнинг пудратчиларига ва иккиламчи пудратчиларига солиқ солиш «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан белгиланади.
Солиқ солишнинг ушбу моддада назарда тутилган хусусиятларига эга бўлган юридик шахслар солиқ солиниши мақсадидан келиб чиқиб, тегишли фаолият турларининг алоҳида бухгалтерия ҳисобини юритишлари шарт»;
тўртинчи хатбошисидаги «(банкларнинг, кредит уюшмалари, суғурта ташкилотлари, видеосалонларнинг, видеокўрсатув, видео ва аудио ёзув пунктларининг, аукционлар, казиноларнинг, оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказувчи ташкилотларнинг харажатлари бундан мустасно)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўн учинчи хатбошисидаги «қонун ҳужжатларига мувофиқ нормалар бўйича» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўн бешинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасдиқлаган нормативларга мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 32-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида асосий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, кенгайтириш ва реконструкция қилишга» деган сўзлар «асосий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, кенгайтириш ва реконструкция қилишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бажарган ишларидан, кўрсатган хизматларидан олган даромадлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манбалардан олинган даромадларга кирмайди»;
Жами даромад миқдори | Солиқ суммаси |
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоригача | даромад суммасининг 13 фоизи |
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан (+1 сўм) ўн баравари миқдоригача | энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан олинадиган солиқ + беш бараваридан ошадиган сумманинг 18 фоизи |
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан (+1 сўм) ва ундан юқори миқдоридан | энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан олинадиган солиқ + ўн бараваридан ошадиган сумманинг 25 фоизи |
«Норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бажарган ишларидан, кўрсатган хизматларидан олган даромадлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манбалардан олинган даромадларга кирмайди»;
«35) тиббий (ветеринария) хизматлар (косметология хизматлари бундан мустасно), шунингдек тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган дори-дармон воситалари ва буюмларни, шу жумладан мазкур восита ва буюмларни ишлаб чиқарувчилар томонидан уларни реализация қилиш оборотлари;
«5) тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган дори-дармон воситалари (ветеринария препаратлари) ва буюмлар, шунингдек тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган дори-дармон воситалари ва буюмлар ишлаб чиқариш учун олиб кирилаётган хом ашё»;
«қишлоқ хўжалиги (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик) маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш учун фойдаланиладиган мол-мулкнинг»;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган нормалар доирасида пенсионерларнинг, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг»;
«Кенг тарқалган фойдали қазилмалар қазиб олишни ўзларига берилган ер участкалари доирасида хўжалик ва маиший эҳтиёжлар учун белгиланган тартибда амалга ошираётган ер эгалари ҳамда ердан фойдаланувчилар ер остидан фойдаланганлик учун солиқдан озод қилинади».
LexUZ шарҳи