23.12.2013 йилдаги ФСҲ-302-13-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими, 23.12.2013 йилдаги ФСҲ-302-13-сон
Дата вступления в силу
23.12.2013
Ўзбекистон Республикаси ФПК 100-моддасининг 2-бандига кўра, айни бир тарафлар ўртасида, айни бир предмет тўғрисидаги ва айнан бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатади.